6-мавзу. Меҳнат унумдорлиги


Меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги назарияларнинг ривожланиши



Download 50,74 Kb.
bet4/6
Sana02.07.2022
Hajmi50,74 Kb.
#730913
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-MAVZU

4. Меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги назарияларнинг ривожланиши
Ўзбекистонда ҳам кўплаб таниқли иқтисодчилар у ёки бу даражада меҳнат унумдорлиги масалалари билан шуғулланганлар. Ҳар бир илмий назариянинг ўз тарихи ва қизиқарли жиҳати кўп бўлиб, бундай ўрганиш турли нуқтаи назарларни ҳисобга олиш ва таққослаш, муаммони ҳал қилишга оқилона ёндашишни топишга ёрдамлашади. Иқтисодий адабиётларда, асосан, меҳнат унумдорлиги, унинг кўрсаткичлари, ўлчаш усуллари хусусида баҳслар давом этмоқда. Шунга боғлиқ ҳолда масалага бўлган асосий ёндашувлар ва концепцияларни кўриб чиқамиз.
Меҳнат унумдорлиги билан ишлаб чиқарувчи меҳнат кучининг нисбати тўғрисидаги масала юзасидан мунозара ХXасрнинг 20-йилларида бошланиб, кейинги даврларда у ёки бу даражада кескинлик билан давом этди. Ушбу мунозаранинг замирида икки тушунча – «ишлаб чиқарувчи меҳнат кучи» (Produktiv-kraft) ва «меҳнат унумдорлиги» тушунчаларининг талқини ётади.
Мазкур масала юзасидан барча нуқтаи назарларни иккита концептуал ёндашувга бирлаштирса бўлади. Биринчи ёндашув «ишлаб чиқарувчи меҳнат кучи» ва «меҳнат унумдорлиги» тушунчаларини фарқлаш зарурлигини рад этишдан иборат. Унинг тарафдорлари (А.М. Гинзбург, А.Б. Халатов, А.В. Базаров, Л.Э. Горелик ва бошқа­лар) ушбу тушунчаларни қарама-қарши қўйиш беҳуда ва сунъий бўлиб, жиддий хатоларга олиб келади, деб ҳисоблайдилар. Иккинчи ёндашув ушбу тушунчаларни фарқлаш ва улар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашни назарда тутади. Меҳнат унумдорлиги муаммолари билан шуғулланадиган кўпчилик мутахассислар шундай нуқтаи назарнинг тарафдори бўлиб келдилар ва ҳозир ҳам тарафдоридирлар.
Иккинчи концептуал ёндашувнинг тарафдорлари орасида иккита йўналишга мансубларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчи йўналиш нуқтаи назарида турганларнинг фикрича, «меҳнат унумдорлиги» тушунчаси «ишлаб чиқарувчи меҳнат кучи» тушунчасига нисбатан кенгроқдир. Масалан, А. Катинь меҳнат унумдорлиги ўзида меҳнат унумдорлиги ва меҳнат интенсивлигини бирлаштирган йиғма тушунчадир3, деб ёзган эди, бунинг устига, у меҳнат унумдорлиги ва меҳнат интенсивлигини техник ва шахсий меҳнат унумдорлиги деб ҳисоблар эди.
Бундай нуқтаи назарни 1925 йилда россиялик йирик иқтисодчи олим академик С.Г. Струмилин кенгроқ асослаб чиқди. Унинг таъкидлашича, меҳнат унумдорлиги шундай бир қатор омиллар билан белгиланадики, уларнинг айримлари ишчининг томонида, баъзилари эса ишлаб чиқариш техникаси ва меҳнатнинг ижтимоий ташкил этилиши томонида туради. Ишчига боғлиқ бўлган субъектив омиллар йиғиндиси ишчининг шахсий унумини белгилайди. Айрим ишчининг хоҳиш-иродаси ва сифатларидан ташқарида турган унумдорлик объектив омиллари йиғиндиси ишлаб чиқарувчи меҳнат кучидир4.
Хориж иқтисодий адабиётларида меҳнат унумдорлиги муаммоси айрим фирма ва корхоналарнинг омон қолиши учун бозордаги рақобат позицияларини белгилаб олиш, ишлаб чиқариш сарфларини камайтириш мақсадида, шунингдек, халқаро қиёслашлар ўтказиш мақсадида, аввало, маҳсулот бирлиги қийматидаги иш ҳақи улуши нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Д.С. Синк, Дж. Кендрик, А. Медиссон, Л. Ростос, Р.А. Сутермистер, Г. Реусс, Дж. В. Наттер ва бошқаларнинг қатор асарлари борлиги ушбу муаммога бўлган эътибордан далолат бериб турибди.
Меҳнат унумдорлиги муаммосига доир адабиётлар, айниқса, АҚШ­да кўпроқ нашр этилмоқда. Социолог, бизнесмен, иқтисодчилар ушбу муаммони ҳар томонлама кўриб чиқмоқдалар: меҳнат унумдорлигига таъсир этадиган омиллар таҳлил қилинмоқда (ишчи ва хизматчиларнинг роли, техника тараққиёти, малака ошиши, меҳнат шароитининг таъсири аниқланади), шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнининг ижтимоий жиҳатлари (ишлаб чиқаришда иш билан банд бўлган кишиларнинг ўзаро муносабатлари, раҳбарларнинг бўйсунувдагилар билан ўзаро муносабатлари, касаба уюшмаларининг роли ва ишчиларнинг ишлаб чиқариш фаолиятига ва меҳнат унумдорлигига таъсири) ўрганилади. Буюк Британияда фаровонлик назарияси пайдо бўлиши туфайли меҳнат унумдорлиги масалалари билан шуғуллана бошланди. 50-йилларнинг бошида Буюк Британия билан Америка ўртасида Меҳнат унумдорлиги Кенгаши тузилди. Кенгаш саноат ишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш усуллари, техника соҳаларида бемалол ахборот алмашиниш орқали иқтисодий юксалишга кўмаклашиш ва шу тариқа Буюк Британия саноати, меҳнат унумдорлиги даражасини ошириш борасида қўллаб-қувватлаш вазифасини ўз олдига қўйди.
АҚШда меҳнат унумдорлиги ишлаб берилган бир киши-соат, бир ишчи ва бир ишловчига ҳисоблаган ҳолда аниқланади. Бундан ташқари, бутун иқтисодиётда меҳнат унумдорлигининг ўзгаришини тавсифлаш учун ялпи миллий маҳсулот индексини бутун хўжаликдаги иш билан бандлик индексига бўлиш йўли билан меҳнат унумдорлиги индекси ҳисоблаб чиқилади.
Буюк Британия, Германия, Франция, Италияда ҳам меҳнат унумдорлиги умуман миллий иқтисодиёт бўйича аниқланади. Бироқ мазкур кўрсаткични ҳисоблаб чиқиш методологияси ушбу мамлакатларда турличадир. Масалан, бу мамлакатларнинг айримларида уйдаги хизматкорлар, ҳарбий хизматчилар ишлайдиганларнинг умумий сонига киритилади, баъзиларида эса киритилмайди. Айрим мамлакатларда меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда ишлаб берилган вақт, баъзи мамлакатларда эса фақат ҳақ тўланадиган вақт эътиборга олинади. Бу миллий маҳсулот қийматини ҳам, маҳсулот ҳажмини ҳам аниқлашга тааллуқлидир. Масалан, Буюк Британияда бир ишловчи ҳисобига тўғри келадиган ялпи миллий маҳсулот кўрсаткичидан фойдаланилади. Италияда миллий даромадни ишлаб берилган вақтнинг умумий миқдорига бўлиш асосида соф миллий меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи қўлланилади. Францияда ялпи меҳнат унумдорлиги индекси соф маҳсулот асосида ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, иш билан банд бўлган бир шахс ҳисобига ва ишлаб берилган бир соат ҳисобига тўғри келадиган ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқарилиши индекси ҳисоблаб чиқилади. Германияда меҳнат унумдорлигининг бир неча индекси: бир ишловчи, иш ҳақи оладиган бир ишчи, бир киши-соат ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқарилиши ҳисоблаб чиқилади.
Шундай қилиб, турли мамлакатларда меҳнат унумдорлигини ҳисоблаб чиқиш учун ҳам мамлакат даражасида (миллий даромад, ялпи ижтимоий маҳсулот, соф миллий даромад ва ҳоказо) ва айрим корхоналар даражасида аниқланадиган (соф маҳсулот, қўшилган қиймат, хомашё, ёқилғи, энергия сарфлари ва ҳоказо) хилма-хил кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу эса, айрим мамлакатлар ва ушбу мамлакатдаги айрим корхоналар бўйича ҳам меҳнат унумдорлигини таққослашларни қийинлаштиради.



Download 50,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish