6-мавзу. Меҳнат унумдорлиги


Меҳнат унумдорлиги, самарадорлиги ва маҳсулдорлиги



Download 50,74 Kb.
bet2/6
Sana02.07.2022
Hajmi50,74 Kb.
#730913
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-MAVZU

2. Меҳнат унумдорлиги, самарадорлиги ва маҳсулдорлиги
Инсон меҳнати ягона табиатга эга ва у мулкчилик шакллари, меҳнат фаолияти турларидан қатъи назар, умумий характерда бўлади. Шунинг учун ҳам иқтисодиёт фани ва хўжалик амалиёти олдида доимо уч муаммо туради ва уларнинг ҳал этилиши жамиятнинг кенгайтирилган ишлаб чиқаришини таъминлайди:
- бўш вақт бюджетини кўпайтириш мақсадида меҳнат унумдорлигини ошириш орқали жонли меҳнатни тежаш ва инсонни бевосита ишлаб чиқаришдан озод қилиш;
- ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳисобига истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқаришда зарур бўладиган сарфларни камайтириш;
- ижтимоий ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш йўли билан инсон эҳтиёжларини максимал қондириш.
Айтиб ўтилган муаммоларнинг ҳал этилиши даражасини ҳамда уларнинг ўзаро алоқасини баҳолаш учун бир нечта иқтисодий кўрсаткичлар мавжуд.
Иқтисодиётда унумдорлик ўз моҳиятига кўра уч миқдор билан ўлчанади: жонли меҳнат сарфи, моддийлашган меҳнат сарфи ва бу сарфлар туфайли ишлаб чиқарилган истеъмол қийматининг миқдори ифодаланади. Бу миқдорлар орқали ҳар қандай жамият ўзининг иқтисодий имкониятларини намоён қилади. Аммо айтиб ўтилган миқдорларнинг абсолют қийматлари бўйича, айни бир вақтда, иқтисодий ҳодисанинг турли ҳолатларини иқтисодий жиҳатдан тўлиқ қиёслаш мумкин эмас. Шунинг учун нисбий миқдорларда ҳисобланадиган меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва ишлаб чиқариш маҳсулдорлигига кўрсаткичларини алоҳида-алоҳида қўллаш керак бўлади.
Меҳнат унумдорлигини аниқлаш масаласида ҳозирги кунга қадар аниқ бир фикр шаклланмаган. Бу хусусда бир-биридан тубдан фарқ қилувчи икки нуқтаи назар мавжуд: биринчисига кўра, кўрсаткич жонли ва моддийлашган меҳнат унумдорлигини, иккинчисига кўра эса, фақат жами меҳнатни акс эттириши керак.
Биринчи ёндашув тарафдорларининг фикрича, ҳар қандай маҳсулотни тайёрлашда фақат жонли эмас, балки моддийлашган меҳнат ҳам иштирок этади. Демак меҳнат унумдорлигини аниқлашда ҳар икки меҳнат турининг сарфи ҳисобга олиниши керак. Меҳнат унумдорлигини фақат жонли меҳнат сарфидан иборат деб билиш, уларнинг фикрича, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини жадаллаштиришда моддийлашган меҳнатнинг роли ва унинг тежамини камситишдан бошқа нарса эмас.
Тўғри, ҳар қандай маҳсулотни ишлаб чиқаришда фақат жонли эмас, балки моддийлашган меҳнат ҳам сарфланади - бу исбот талаб қилмайдиган аксиомадир. Аммо, бу меҳнат унумдорлигини аниқлашда ҳар икки меҳнат турини ҳисобга олиш керак, деган нотўғри хулоса чиқарилади. Бундан кейинги хулоса “меҳнат унумдорлигини фақат жонли меҳнат сарфидан иборат” деб билиш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини жадаллаштиришда моддийлашган меҳнат ролини камситишдир деган хулоса бўлиб, бундай қараш ҳам анча субъектив ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришнинг натижаси ва маҳсулдорлиги. Натижа –бирорфаолиятининг пировард якуни. Маҳсулот – инсон меҳнатининг натижаси сифатидаги нарса.Бу тушунчлардан кўпинча синонимлар сифатида фойдаланилади. Аммо булар ҳар хил тушунчалардир. Натижа маҳсулотга нисбатан умумийроқ тушунча бўлиб, уни танлов натижаси де­йиш мумкин, аммо танлов маҳсулоти дея олмаймиз. «Натижа» тушунчасида ҳаракатнинг тугалланганлиги, «маҳсулот» тушунчасида эса инсон эҳтиёжини қондирадиган моддийлик ифодаланади. Биз натижа тўғрисида эмас, ишлаб чиқарилган ёки истеъмол қилинадиган маҳсулот тўғрисида, натижа алмашинуви тўғрисида эмас, маҳсулот алмашинуви тўғрисида гап юритамиз.
Иқтисодий маконда инсон эҳтиёжини қондирадиган маҳсулот яратилади. Шунинг учун натижалиликни эмас, балки маҳсулдорликни иқтисодий макон параметри деб ҳисобламоқ керак. Ишлаб чиқаришнинг натижаси фақат маҳсулот эмас, балки бош­қа оқибатлар (масалан, атроф-муҳитни ифлослантириш) ҳам бўлиши мумкин, буни эса инсон эҳтиёжини қондирадиган маҳсулот, дея олмаймиз.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдориабсолют катталик, маҳсулдорлик эса нисбий катталик. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ижтимоий эҳтиёж маҳсулдорликни ҳисоблашнинг табиий базаси ҳисобланади. Шунинг учун маҳсулдорликни қуйидаги нисбат билан аниқлаш лозим бўлади:
Мк=Имм /Мэ (7)
бунда, Мк - маҳсулдорлик коэффициенти;
Имм - ишлаб чиқарилган истеъмол маҳсулотининг массаси;
Мэб - жамият эҳтиёжини қондириш учун зарур бўлган (базавий) истеъмол маҳсулотининг ҳажми.
Маҳсулдорлик коэффициенти иқтисодий маконда ишлаб чиқариш соҳаси ва истеъмол соҳаси қарама-қаршиликлари бирлигини акс эттиради. У маҳсулотни жамият эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқариш иқтисодий маъносиз эканлигини билдиради, шунинг учун маҳсулдорлик коэффициенти бирдан катта бўла олмайди.
Ҳозирги вақт­да меҳнат фаолиятининг самарадорлигини ошириш энг муҳим иқтисодий вазифа бўлиб қолмоқда. Меҳнат самарадорлиги деганда, нима тушунилишини аниқлаш бозор шароитида корхоналар муваффақиятли ишлашини таъминлаш масалаларини ҳал этишдаги стратегия ва тактикани ишлаб чиқишда катта амалий аҳамиятга эга.
«Самарадорлик» тушунчаси ниҳоятда кенг тушунчадир, у олинган самаранинг сарфларга нисбатини акс эттиради. Иқтисодий адабиётларда меҳнат самарадорлиги кўпинча меҳнат унумдорлиги билан бир хил тушунилади. Албатта, меҳнат унумдорлиги меҳнат самарадорлигининг жуда муҳим кўрсаткичидир, аввало, меҳнат унумдорлиги халқ хўжалиги даражасидан токи иш жойигача ишлаб чиқаришнинг барча даражаларида узлуксиз тусда бўлиши мумкинлиги учун муҳимдир. Лекин “меҳнат самарадорлиги” тушунчаси “меҳнат унумдорлиги” тушунчасидан кенгроқдир. Меҳнат самарадорлиги меҳнат унумдорлигидан меҳнат натижалари ва меҳнат сарфлари кўрсаткичи жиҳатидан фарқ қилади. Меҳнат унумдорлигини таърифлашда унинг натижаси меҳнат маҳсули тарзида (табиий ёки қиймат бирликларида) ифодаланади. “Меҳнат унумдорлиги” тушунчаси фақат моддий ишлаб чиқаришга тааллуқлидир. Меҳнат самарадорлиги эса, унинг моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги, ҳам инсон меҳнат фаолиятининг бошқа соҳаларидаги маҳсулдорлигини тавсифлайди. Меҳнат унумдорлигини меҳнат сарфлари кўрсаткичи сифатида аниқлашда меҳнат сарф­лари ёки моддий ишлаб чиқариш соҳасида иш билан банд бўлганларнинг миқдор кўрсаткичидан фойдаланилади. Меҳнат са­ма­ра­дор­ли­гини аниқлашда эса унинг натижаларини моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги сарфлар билангина эмас, балки барча меҳ­нат сарфлари (барча меҳнат ресурслари сарфлари) билан таққослаш, яъни моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳала­рида иш билан банд бўлганларни, ўқишдагиларни, уй хўжалиги ва шахсий ёрдамчи хўжаликда иш билан банд бўлганларни эътибор­га олиш керак бўлади.
Меҳнат самарадорлигининг ижтимоий-иқтисодий категория сифатида кўп жиҳатлилиги уни баҳолаш учун зарур бўлган кўрсаткичларнинг муайян тизимини талаб қилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришнинг даражалари: халқ хўжалиги, тармоқ, минтақа, корхона (цех, участка, бригада, иш жойи) даражаси каби ишлаб чиқариш миқёсларига қараб меҳнат самарадорлигини аниқлашнинг турли даражаларини эътиборга олиш керак бўлади. Бунинг устига, ҳатто бир даражанинг ўзида, шунингдек корхоналар даражасида кўрсаткичлар тизимлари фарқланиши мумкин, чунки маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари турлича ҳисоблаб чиқилади, ходимлар таркиби тафовутли бўлади, меҳнат сарфларини ҳисобга олишнинг ўз хусусиятлари мавжуд.



Download 50,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish