6-МАВЗУ. МЕҲНАТ УНУМДОРЛИГИ
РЕЖА:
1. Меҳнат унумдорлиги ва унинг аҳамияти
2.Меҳнат унумдорлиги, самарадорлиги ва маҳсулдорлиги
3. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш усуллари
4. Меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги назарияларнинг ривожланиши
5. Меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари.
6. Меҳнат унумдорлигини ошириш заҳиралари.
1. Меҳнат унумдорлиги ва унинг аҳамияти
Меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий тараққиёт муаммоси ҳамиша кишиларни қизиқтириб келган ва ушбу қизиқиш ишлаб чиқаришни машиналаштиришдан бошлаб ялпи тус олган. Дастлаб А. Смит, кейинроқ Д. Рикардо меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги таълимотга асос солдилар. Бу иқтисодчи олимлар тайёр маҳсулот, ишлаб чиқарувчи ходимлар ва улар фойдаланадиган ишлаб чиқарувчи кучларнинг қудрати ўртасидаги ниҳоятда оддий боғлиқликларни аниқлаб бердилар.
Ҳозирга қадар “меҳнат унумдорлиги” тушунчасига таъриф бериш ва уни ҳисоблаш усулларига турлича ёндашувлар сақланиб қолмоқда. Мамлакатимиз амалиётида ижтимоий ишлаб чиқариш даражалари бўйича меҳнат унумдорлигини ҳисоблашнинг турли тамойилларига асосланадиган кўрсаткичлардан узоқ вақт давомида фойдаланиб келинди. Чунончи, миллий иқтисодиётда ва унинг тармоқларида ижтимоий меҳнат унумдорлиги ҳамда унинг динамикаси жами харажатлар, яъни фақат маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланган жонли меҳнатгина эмас, балки буюмлашган меҳнат харажатларини ҳам тежашни акс эттирар эди. Айни вақтда, корхоналар даражасида меҳнат унумдорлиги динамикаси фақат жонли меҳнат тежалишини акс эттирар эди. Бу ҳол ижтимоий ишлаб чиқариш даражалари бўйича кўрсаткичларни умумлаштиришга ва ходимларнинг иқтисодий манфаатларига керакли йўналишда самарали таъсир кўрсатишга имкон бермас эди.
Жаҳон амалиётида “меҳнат унумдорлиги”ва “унумдорлик” атамаларидан кенг фойдаланилади. Бу атамалар ана шу кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқаришга асос бўладиган меҳнат натижаларининг таърифи ва таркиби билан фарқланади. Меҳнат унумдорлиги атамаси фақат яратилган (сотилган) маҳсулот (хизматлар) ҳажминигина ўз ичига олади, ҳолбуки, унумдорлик атамаси қўшимча равишда меҳнат натижаларида буюмлашган меҳнатнинг тежалиши ёки ортиқча сарфланишини ҳисобга олади. Шу билан бирга, унумдорликни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқариш самарадорлиги билан етарли даражада мос келади, деб ҳисобланган ва бунга уни кенг мослаштирилган: Меҳнат натижалари фақат меҳнат сарфи билан эмас, балки ресурслар бўйича ҳамма турдаги сарфларнинг ўзаро нисбати қиймат шаклида аниқланади. Кўриниб турибдики, “меҳнат унумдорлиги” ва “унумдорлик” тушунчалари ўз маъноси билан бир-биридан фарқ қилади.
“Унумдорлик” тушунчаси натижа ва унга эришиш учун қилинадиган сарфлар ўртасидаги нисбатни ифодалайди. Шу сабабли, қатор иқтисодчи олимлар ускуналар, электр энергия, хомашё, капиталнинг унумдорлиги тўғрисида сўз юритадилар. Лекин, унумдорлик тўғрисида сўз кетганда ресурслардан фойдаланишнинг маҳсулдорлиги ёки тежамлилиги ҳақида ҳам гапирилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқарилганмаҳсулот ҳажмининг – маҳсулот ишлаб чиқарилишига сарфланган вақтга нисбати “меҳнат унумдорлиги” тушунчасинитавсифлайди. Бу нисбат:
(1)
формуласи билан ифодаланади.
Бу ерда:Pt – меҳнат унумдорлиги;М – ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми;
Т – барча маҳсулот ишлаб чиқарилишига сарфланган вақт.
Иш вақти сарфлари билан меҳнат натижаси ўртасида нисбатнинг ўзгариши меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига олиб келади. Мазкур натижа камроқ иш вақти сарфлаб қўлга киритилса, меҳнат унумдорлиги ошган бўлади, худди шу натижани қўлга киритиш учун кўпроқ иш вақти сарфланса, меҳнат унумдорлиги пасайган бўлади. Бинобарин, меҳнат унумдорлиги ошишининг моҳияти ишвақти бирлиги мобайнида меҳнат самарадорлигининг кўпайишидан ёки меҳнат натижаси бирлигига сарфланадиган иш вақтининг тежалишидан иборат.
Лекин, маҳсулот ишлаб чиқаришга меҳнат, хомашё, материаллар, энергия, дастгоҳларда буюмлашган ўтмиш меҳнат ҳам сарфланади. Шу сабабли, қандай меҳнат сарфлари ҳисобга олинишига қараб меҳнат унумдорлигининг бошланғич тушунчаси аниқлаштирилиши мумкин.
Меҳнат унумдорлиги жами (жонли ва буюмлашган) меҳнат сарфлари ёки ижтимоий меҳнат унумдорлигиқуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
(2)
Бу ерда: Р0 – ижтимоий меҳнат унумдорлиги; Т1 – жонли меҳнат сарфлари;
Т2 – буюмлашган ёки ўтмишда товарга сингдирилган меҳнат сарфлари.
Башарти, меҳнат унумдорлигини ҳисоблаб чиқиш учун фақат жонли меҳнат сарфларидан фойдаланилса, бундай кўрсаткич индивидуал меҳнат унумдорлиги дейилади. Вақт ёки ишлайдиганлар миқдори сарфлари жонли меҳнат сарфлари бўлади. Индивидуал (якка) меҳнат унумдорлиги (Рi) қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
(3)
Меҳнат унумдорлиги моҳиятини англаш учун “меҳнат унумдорлиги” ва “ишлаб чиқарувчи меҳнат кучи” деган тушунчаларни аниқлаштириш керак. Ишлаб чиқарувчи меҳнат кучини потенциал (имкони бўлган) унумлик, яъни муайян шароитда мазкур вақт мобайнида муайян натижага эришишни таъминлашга қодирлик деб тушуниши керак.
Меҳнат унумдорлиги ҳақиқий амалий ўлчам, яъни амалга оширилган имконият сифатида намоён бўлади. Меҳнат унумдорлиги – ўзгарувчан ўлчамдир, унга ҳам интенсив, ҳам экстенсив омиллар таъсир этади. У ҳар бир муайян пайтда ишлаб чиқарувчининг меҳнат кучидан фойдаланиш даражасини акс эттиради.
Меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқарувчининг меҳнат кучи билан меҳнат интенсивлигининг ўзаро боғлиқлигини ифодалаб, қуйидаги формула орқали аниқланади:
(4)
,
Бу ерда: JPt – меҳнат унумдорлигининг индекси; Pst – ҳар бир муайян вақтда бирликка тенг бўлган ишлаб чиқарувчи меҳнат кучининг ривожланиш даражаси;
К – ишлаб чиқарувчи меҳнат кучидан фойдаланиш коэффициенти; INt – ўртача ижтимоий меҳнат интенсивлигига нисбатан меҳнат интенсивлигининг даражаси.
Имкони бўлган меҳнат унумдорлиги билан амалда эришилган меҳнат унумдорлиги ўртасидаги фарқ меҳнат унумдорлигининг ошиш резервлари дейилади. Масалан, ишлаб чиқарувчи кучидан фойдаланиш коэффициенти - 0,8 %га тенг; меҳнат интенсивлиги - 0,9; шунда JPt+1·0,9·0,8-0,72. Бинобарин, меҳнат унумдорлигини ошириш борасидаги имкониятларнинг атиги 72,0 %идан фойдаланилмоқда, қолган 28,0 %и эса унинг ошиш резервидир.
Меҳнат унумдорлиги моҳиятини таърифлаш учун “меҳнат интенсивлиги” ва “меҳнат тиғизлиги” тушунчаларига аниқлик киритиш лозим. Иқтисодий адабиётларда ушбу тушунчаларнинг бир-бирига нисбати тўғрисида аниқ бир маънода тушуниладиган фикрлар йўқ. Кўпинча, меҳнат интенсивлиги деганда, инсоннинг мушак ва асаб қуввати сарфи билан ўлчанадиган ишлаб чиқариш жараёнидаги меҳнат тиғизлиги даражаси тушунилади. Ушбу ҳамда унга ўхшаш бошқа таърифларда «меҳнат интенсивлиги» ва «меҳнат тиғизлиги» тушунчалари бир хиллаштириб юборилади. Лекин, аслида булар бошқа-бошқа тушунчалардир.
Меҳнат интенсивлиги - меҳнат жараёнида вақт бирлиги мобайнида инсон организми сарфлайдиган қувват миқдоридир, яъни интенсивлик қувват сарфлашнинг тезлиги. У бир соат ёки кеча-кундузда калориялар сарфланиши билан тавсифланади.
Меҳнат интенсивлигига жисмоний куч-ҳаракатлар (жумладан, жойдан-жойга кўчириладиган юкларнинг оғирлигига боғлиқ бўлган куч-ҳаракатлар), асаб таранглашиши, иш суръати, ишнинг бир хилдалиги, меҳнат шароитлари каби омиллар таъсир қилади. Шу туфайли, меҳнат интенсивлиги ўлчови анча мураккаб бўлиб, у ҳозирги вақтга қадар ҳали узил-кесил ечимини топганича йўқ.
Меҳнат интенсивлиги ва оғирлиги. «Меҳнат интенсивлиги» ва «меҳнат оғирлиги» тушунчаларининг нисбати мунозараларга мавзу бўлмоқда. Кўпинча улар бир хил тушунилади, чунки оғир меҳнат ва интенсив меҳнат, аввало, толиқтирувчи меҳнатни ифодалайди. Бундан ташқари, меҳнатнинг оғирлиги, интенсивлиги тўғрисида, одатда, кишининг уни амалга оширишга сарфлайдиган қувват ўлчами бўйича фикр юритилади.
Оғир меҳнат, асосан, мушак тизимининг фаоллиги билан боғлиқ бўлади. Кўпчилик ривожланган мамлакатлар билан бир қаторда бизнинг мамлакатимизда ҳам оғирлик жиҳатидан барча меҳнат турларини шартли равишда қуйидаги тўрт тоифага бўлиш қабул қилинган:
Меҳнат унумдорлиги мазмунини акс эттирадиган математик моделни яратишда қуйидаги талаблар назарда тутилиши керак:
1. Агар нарса (предмет) тўғрисида мулоҳазали интуитив эвристик тасаввурлар йўқ бўлса, мувофиқ келувчи соф математик усулларни қўллаш доимо катта қийинчиликларга тўқнаш келади1.
2. Арифметика – математик назариядир ва уни бошқа ҳар қандай математик назариялар сингари, сонлар хоссалари моддий олам хоссаларига мувофиқ бўлгандагина қўллаш мумкин2.
3. Математик назария ёки математик моделнинг кучи шунда-ки, у кераксиз хоссаларни чиқариб ташлайди ва ҳодисани тушунишда зарур бўладиганини ажратади.
Бу талаблар нуқтаи назаридан меҳнат унумдорлигининг математик модели икки хил табиатни адекват акс эттирган тақдирдагина методологик тўғри бўлиши мумкин, яъни
(5)
Бу ерда:У – меҳнат унумдорлиги;
Мим – унумли истеъмол маҳсулоти массаси;
Эж – меҳнат жараёнида инсон организмининг энергия сарфи.
Бу модел меҳнат унумдорлиги ўсишининг икки қарама-қарши тенденциясини соф кўринишда истеъмол маҳсулоти ҳажмининг кўпайишини жами меҳнат сарфининг қисқартирилиши ва унинг озод қилинишини ўзида жамлайди.
Бу математик моделга ишлаб чиқариш воситаларида моддийлашган олдинги меҳнат сарфларини киритиш хатодир. Чунки, олдинги меҳнат бевосита энди йўқ, у воситаланган тарзда четдан энергия истеъмол қиладиган ишлаб чиқариш воситалари орқали амалда бўлади. Жонли меҳнатнинг камайиб борадиган ҳажми бошқарадиган ишлаб чиқариш воситалари ҳажмининг кўпайиши – меҳнат унумдорлигининг ўсишидан фарқ қиладиган бошқа ҳодисадир ва уларнинг йиғиндиси айнан жонли меҳнат унумдорлиги ўсишининг тарихий тенденциясини бузади.
Амалиётда ишлаб чиқариш натижаси сифатида (формула сурати) ялпи ички маҳсулот, ялпи ижтимоий маҳсулот ёки миллий даромаддан пул ифодасида, сарфлар сифатида (махраж) ёки иш вақти фонди йиғиндиси сифатида фойдаланилади.
Бу вариантлардан ҳар бири сарф усуллари ҳисобланади, чунки натижа сарфлар билан аниқланади. Махражга келганда шуни айтиш керакки, иш вақти фондининг йиғиндиси ҳам, ишловчиларнинг ўртача рўйхати таркиби ҳам меҳнат табиатини адекват акс эттирмайди. Шунинг учун вақт ёки соннинг айни бир ўша катталигида кишининг меҳнат жараёнидаги энергия сарфи меҳнат амалга оширилаётганда меҳнатнинг механизациялашганлик ва автоматлаштирилганлик даражасига ва бошқа шарт-шароитларга боғлиқ тарзда кўп ёки кам бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш омиллари назариясига мувофиқ, ҳисоблаб чиқилган меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларига жавоб бериш учун товарларнинг бозор нархи элементларидаги таркибини кўриб чиқиш керак.Йириклаштирилган ҳолда у (таркиб) қуйидаги кўринишга эга бўлади:
1. Четдан олинган хомашё, материаллар, ярим фабрикатлар, бутловчи буюмлар нархи.
2. Ишлатилган энергия нархи.
3. Ускуналар, бинолар, иншоотлар нархидан амортизация ажратмалари.
4. Ходимларнинг иш ҳақи.
5. Иш ҳақидан ижтимоий жамғармаларга ажратмалар.
6. Капитални фойдаланишдан олинадиган фойда.
7. Ер рентаси.
8. Тадбиркорлик фойдаси.
Корхона ходимларининг меҳнати натижасида янги яратилган қиймат иш ҳақи ҳамда ундан амалга ошириладиган ажратмалар четдан олинган хомашё, материаллар, ярим фабрикатлар, бутловчи буюмлар ҳамда энергия нархининг бир қисмини тайёр товарга ўтказади. Меҳнат сарфлари ўлчамига киритилган тайёр маҳсулот нархининг бир қисми меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини ташкил этади. Лекин амалда меҳнат унумдорлиги ҳеч қаерда ана шундай ҳисоблаб чиқилмайди, чунки ишлатилган хомашё, ярим фабрикатлар, бутловчи буюмлар, энергия қийматининг қайси қисмини тайёр товарга меҳнат билан ўтказиши, қайси қисмини эса ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари билан ўтказиши тўғрисидаги масала анча баҳслидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |