6-мавзу. Меҳнат унумдорлиги


Меҳнат унумдорлигини ўлчаш усуллари



Download 50,74 Kb.
bet3/6
Sana02.07.2022
Hajmi50,74 Kb.
#730913
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-MAVZU

3. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш усуллари

Меҳнат унумдорлигини ўлчаш мураккаб вазифа бўлиб, бунга бир томондан, унумдорлик категориясининг кўпқирралилигининг динамикаси кўп сонли ўсиш омилларига (бевосита ва билвосита, корхона томонидан бўлган ва ундан ташқарида бўлган омилларга) боғлиқлиги, иккинчи томондан эса, унумдорликни фаолиятнинг бошқа муҳим иқтисодий кўрсаткичлари билан боғлаш талаби сабаб бўлади. 70-80-йиллар меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш соҳасидаги ишлар икки йўналишда олиб борилди. Биринчи йўналиш моддий сарфларни маҳсулот қийматидан чиқариб ташлашдан иборат эди. Бу ҳол маҳсулотнинг ўлчамлари турлича қийматга эга бўлиши ва унинг меҳнат унумдорлиги динамикасига таъсирини камайтириш имконини беради, деб ҳисобланар эди. Изланишнинг иккинчи йўналиши корхона даражасида меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини ҳисоблаб чиқариш тамойилларини макродаражада қабул қилинган ҳисоблаш билан идентификациялашга (яъни, тахмин қилинаётган динамикани жонли ва буюмлашган меҳнатнинг умумий харажатларини тежаш орқали ифодалашга) қаратилган эди. Бироқ қабул қилинган ҳисоблаш усуллари асосида саноатнинг кўпчилик тармоқларида ўтказилган кенг кўламдаги тажрибалар бундай ёндашув муҳим афзалликларга эга эканлигини кўрсатмади.


Собиқ Иттифоқ статистикаси ва иқтисодиёт амалиётида иш унуми ва меҳнат сиғими меҳнат унумдорлигининг кўрсаткичлари бўлиб хизмат қилар эди. Улар бир-бири билан пропорционал мутаносибликда ўзаро боғлиқ бўлиб, қуйидаги формула билан ифодалаган:
;(8)ва (9),
бунда, У – иш унуми;
Х – тегишли бирликлардаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажми;
М – тегишли бирликлардаги маҳсулотни ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)даги меҳнат сарфлари;
Мм – маҳсулотни ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)даги меҳнат сиғими.
Халқ хўжалиги миқёсида моддий ишлаб чиқариш соҳасида меҳнат унумдорлиги (иш унуми)нинг даражаси муайян даврдаги миллий даромад ўлчамининг ушбу давр мобайнида моддий ишлаб чиқариш соҳасида иш билан банд бўлган ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонига нисбати билан белгиланар эди. Хизматлар кўрсатишсоҳасида меҳнат унумдорлиги (иш унуми) муайян давр мобайнидаги хизматлар қийматининг (ушбу хизматларни кўрсатишдаги моддий сарфларнинг қийматисиз) шу давр мобайнида хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ходимларнинг ўртача рўйхат сонига нисбати билан белгиланар эди.
Кўп йиллик тадқиқотлар илгари таҳлил қилинган кўрсаткичларнинг бирортаси ҳам меҳнат унумдорлигини объектив таърифлаш билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал этиш имконини бермаслигини кўрсатди. Ана шу ҳол бу мақсад учун бир ва ҳатто бир неча меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларидан эмас, балки бутун бошли кўрсаткичлар тизимидан фойдаланишини зарур қилиб қўйди. Бундай тизимни ҳар бир кўрсаткичнинг хоссалари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бирининг функционал вазифасини аниқлаш асосида ташкил этиш мумкин.
Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини таснифлаш белгиси меҳнат натижаларини ифодалаш усулидан (қиймат, табиий ва меҳнат) иборатдир. Табиий ўлчамлар ҳаммадан кўра содда ва яққол бўлиб, меҳнат натижаларини кўзга ташланадиган моддий категорияларда баҳолайди. Улар ўз моҳиятига кўра истеъмол қийматининг таърифи билан тўғридан-тўғри ва бевосита боғланган, демак, маҳсулот сифати ўзгарганлигини акс эттирувчи кўрсаткичлар шаклланиши учун потенциал шарт-шароит бўлади.
Табиий усулишлаб чиқариш ҳажми физик бирликларда (дона, килограмм, погон метр, квадрат метр ва ҳоказоларда) ифодаланганда ишлатилади. Масалан, нефть саноати корхонаси бир йилда 300 минг тонна нефть ва 2600 минг м3 газ қазиб олди, электр станция 20 млн кВт соат электр энергия, қандолатчилик фабрикаси 100 т шоколад конфет ишлаб чиқарди.
Бу энг аниқ усул ҳисобланиб, унинг қўлланиладиган соҳаси ғоят чекланган, чунки камдан кам корхона бир хил маҳсулот чиқариш билан кифояланади. Масалан, ўша нефтнинг ўзини олиб кўрайлик. У углеводород фракциялари, олтингугурт, сув миқдори турличалиги билан ажралиб туради. Шу сабабли, аниқ гапирадиган бўлсак, битта бурғу қудуғидан қазиб олинган бир тонна нефть бош­қа бурғу қудуғидан қазиб олинган бир тонна нефтга тенг эмас. Шоколад конфетлари ҳам хилма-хил навли бўлиши мумкин, қандолатчилик фабрикаси карамель ва печенье ҳам тайёрлаб чиқарадиган бўлса, бундай маҳсулотнинг оғирлигини жамлаган ҳолда мутлақо ҳисоблаб бўлмайди. Кенг ассортиментда товар ишлаб чиқарадиган машинасозлик ёки ёғоч ишлаш корхонасининг маҳсулотини табиий кўрсаткич орқали ифодалаб бўлмайди.
Бинобарин, ишлаб чиқариш ҳажмининг табиий ўлчами кўпчилик корхоналарга тўғри келмайди. Бу унинг жиддий камчилигидир. Турли буюмларни битта ўлчамга келтиришга асосланган ишлаб чиқариш ҳажмини ўлчашнингшартли - табиийусулидан ҳам фойдаланилади. Масалан, совуннинг турли навлари таркибидаги ёғ миқдори 40,0 % бўлган ягона совун навига айлантириб ҳисобланади, ёнилғининг турли навлари бир тоннасининг иссиқлик яратиш қуввати 7.106 ккал.га тенг бўлган шартли ёнилғига айлантириб ҳисобланади.

Download 50,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish