Максимал матн дейилганда кенг кўламдаги воқеаларни ёритиш эҳтиёжи билан юзага келган бутунлик назарда тутилади. Бадиий услубда ҳикоя, қисса, роман, эпопея каби йирик ҳажмли асарлар максимал матн ҳисобланади. Бундай матн таркибида эпиграф, сўзбоши (муқаддима), сўнгсўз (эпилог) каби ёрдамчи қисмлар ҳам иштирок этиши мумкин.Улар асар мазмуни ва ғоясига, шунингдек, мавзунинг танланиши ва ёритилишига оид айрим масалаларга қўшимча изоҳ, шарҳ бўлиб келади. Максимал матн ташқи жиҳатдан турлича шаклланган бўлади. Масалан, Пиримқул Қодировнинг «Ҳумоюн ва Акбар» тарихий романини кўздан кечирадиган бўлсак, мазкур асар икки мустақил қисмга ажратилади. Ҳар икки қисм алоҳида номланади (Ҳумоюн.Акбар).
Қисмлар 9-10 тадан бўлимларга бўлинади ва ҳар бир бўлим воқеа бўлиб ўтаётган жой ҳамда гап ким ёки нима ҳақида кетаётганлигига қараб номлаб борилади (Масалан; 1.Агра.Ҳамидабону аросатда.2. Ганга. Кўргилик. в.ҳ.). Романнинг умумий ҳажми 30 босма табоқ.
Матн лингвистикасига оид ишларда маълум бир матн таркибидаги мураккаб синтактик бутунликка нисбатан микроматн, яхлит матнга нисбатан эса макроматн атамаси қўлланади. Лекин микроматн ва макроматн тушунчалари матн типлари бўла олмайди. Чунки улар бутун-бўлак муносабатини ташкил этади.Масалан,А.Қаҳҳорнинг "Бемор" ҳикояси бутун ҳолича макроматн (гарчи ҳажман кичик-минимал матн бўлса ҳам), ундаги мураккаб синтактик бутунликлар микроматндир.
Матнларни типлаштиришда уларнинг лисоний структураси ҳам назарда тутилиши керак. Шунга кўра, типологик жиҳатдан:
турғун структурали матнлар (маълумотнома, далолатнома кабилар.
эркин структурали матнлар (мақола, ҳикоя, шеър, роман кабилар)ни фарқлаш мумкин.
Матнлар мазмуни ва ифода мақсадига кўра ҳам фарқли типларга бирлашади. Бунда берилмоқчи бўлган ахборотнинг характери ва уни ифодалашдан кўзланган мақсад асосий ўлчов вазифасини бажаради. Бу нуқтаи назардан матнларни нутқий мулоқотнинг асосий шаклларига мулоқотнинг асосий шаклларига уйғун равишда ҳикоя, тасвирий,муҳокама матнларига ажратиш тилшуносликда матнларига ажратиш тилшуносликда анъанага кирган.
Матн турларини белгилашда яна бир омил - асос нутқнинг функционал услубларидир. Матн функционал услубий моҳиятига кўра илмий матн (тезис, мақола, маъруза, тақриз), бадиий матн (насрий,назмий асарлар), расмий матн (маълумотнома, қарор, буйруқ, тавсифнома, тавсияномалар),оммабоп матн (мақола, суҳбат, табрик ва хитоб нутқи матнлари) каби тармоқиарга бўлинади.
Матн мақсад - моҳиятида тилнинг икки муҳим вазифасидан қайси бирининг - коммуникатив вазифанингми ёки эстетик вазифанингми-етакчилик қилишига асосланган ҳолда матнларнинг икки оппозитив типларини фарқлаш зарур, яъни бадиий матн ва бадиий бўлмаган матн. Асосий мақсад-моҳиятида коммуникатив вазифа етакчилик қилган матнни бадиий бўлмаган матн деб, асосий мақсад моҳиятида эстетик вазифа етакчилик қилган матнни эса бадиий матн дейиш маъқул.
Мулоқот пайтида, гапираётганда ёки ёзаётганда ҳар доим янгидан матн яратмаймиз. Эҳтиёжимизга кўра турли матн типларидан фойдаланамиз. Баъзан бошимиздан ўтган ёки ўзимиз гувоҳ бўлган воқеаларни кимгадир айтиб берамиз.Тингловчига нотаниш бўлган бирор киши ёки жойни батафсил тасвирлаб беришгаҳаракат қиламиз. Баъзан фикримизни турли далиллар ёрдамида исботлашга, изоҳлашга эҳтиёж сезамиз.
• Мулоқотдан мақсадимиз баъзан қандайдир хабарни тингловчига етказишга қаратилган бўлади.
• Баъзан ниманидир сўрашга эҳтиёж сезамиз. Шу билан бирга бирор ишни қандай бажариш кераклиги ҳақида тавсиялар берамиз ёки бирор ишни қилмаслик ҳақида буйруқ берамиз. Мақсадимизга эришиш учун турли кўрсатма, таъқиқ ва хитоб жумлаларидан фойдаланамиз. Инсонлар ўртасидаги мулоқот мақсади ва мазмуни шулар билангина чегараланиб қолмайди. Инсон ҳиссиётларини, туйғуларини, ҳаяжонларини, азоб ва қайғуларини ифодалаш, шу орқали тингловчи ёки китобхонни таъсирлантиришни истайди. Ана шундай ҳолларда баъзан муболаға баъзан ўхшатиш – қиёслаш каби тасвирий воситалардан фойдаланамиз.
Шу асосда бадиий матн ифода мазмунига кўра ҳам турларга ажратилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |