6-Мавзу: маҳсулот сифатининг техник назоратини ташкил этиш



Download 37,35 Kb.
bet1/6
Sana25.06.2022
Hajmi37,35 Kb.
#704041
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-мавзу. 14,15,16-маъруза кирил (2)


6-Мавзу: МАҲСУЛОТ СИФАТИНИНГ ТЕХНИК НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
14-маъруза
6.1. Техник назорат тизими ишлаб чикариш жараёнларининг ажралмас қисмидир
6.2. Техник назорат булимининг вазифалари ва функциялари.
15-маъруза
6.3. Техник назорат турларинг хусусиятлари.
6.4. Маҳсулот сифатини бахолаш усуллари.
16-маъруза
6.5. Махсулотнинг сифати ва ракобатбардошлигини оширишда сертификатлаштиришнинг урни

6.1. Техник назорат тизими ишлаб чиқариш жараёнларининг ажралмас қисмидир


Маҳсулот сифати маҳсулотнинг ҳар томондан фойдаланишга мукаммал эканлигини белгиловчи хусусиятлар йиғиндисидир.
Саноат маҳсулоти сифати корхона фаолиятини режалаштиришда ва уни аниқлашда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, унда меҳнатни ташкил қилиш, унинг жиҳозланиш даражаси, мутахассисларнинг малакаси, ишаб чиқаришни бошқариш ҳолати ифодаланади. Маҳсулотнинг сифати иқтисодий жиҳатдан истеъмол қийматининг ўлчови ва фойдаланиш даражаси кўринишида намоён бўлади. Маҳсулотнинг сифати иқтисодий аҳамиятга эга, чунки унинг қиймати сифатига биноан белгиланади.
Маҳсулот сифатига ва унинг техникавий хусусиятларига баҳо бериш қуйидаги кўрсаткичлар тизими қўлланилади:
- истеъмол қилиш хусусиятлари бўйича талабни қондирувчи кўрсаткичлар. Масалан, станокнинг ёки жиҳозларнинг ишлаш муддати унумдорлиги, экскаватор чўмичинииг ҳажми, фойдаланиш ҳаракат коэффициенти (ФҲК) ва бошқалар;
-буюмларни конструктив хусусиятларини ифодаловчи кўрсаткичлар. Яъни булар - буюмларнинг унификациялашганлиги, геометрик ўлчами; Уйғунлаштириш – асосий эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўлган маҳсулотлар, жараёнлар ёки хизматларнинг ўлчамлари ёки турларининг оптимал сонини белгилаш.

Уни… (лот, унус, уни — бир) — ўзлашма қўшма сўзларнинг биринчи қисми; «бир», «ягона»,«умумий» «бирлик» каби маъноларни билдиради (масалан,унисон, унификация).


Бирлаштириш – қабул қилинадиган элементлар ва ечимлар руйхатини қисқартириш , уларни бир хил турга етказиш орқали кераксиз хилма-хилликни йуқ қилишнинг кенг тарқалган ва самарали усули.

-буюмларнинг пишиқлиги, хизмат қилиш муддати, таъмирлаш қулайлиги.


Улар меҳнат воситаларининг сифат даражасини ифодалайди. Машина ва ўлчов асбобларининг сифати уларнинг мустаҳкамлигига ва узоқ ишлаш қобилиятига қараб аникланади. Масалан, буюмнинг ишлаш муддати, таъмирлашлараро даврдаги ишлаш муддати, унификациялаштириш даражаси ва бошқалар. Буюмларнинг мустаҳкамлиги мўлжалланган муддатда ўз хизмат кўрсаткичларини ўзгартирмай, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш хусусиятидир.
- эстетик ва эргономик кўрсаткчлар. Эстетик кўрсаткичлар буюмларни бадиий-конструкторлик хусусиятларини (шакли, ташқи кўриниши, ранги) ифодалайди. Эргономик кўрсаткичлар буюмларнинғ тузилишини, психофизологик ва хизмат қилувчи ходимларнинг меҳнат гигиенаси талабларига мослигини, улардан фойдаланиш қулайликларини ифодалайди.
Иқтисодий кўрсаткичлар. Масалан, маҳсулот таннархида меҳнат, материаллар, электроэнергия салмоғи, самарадорлнк бирлигига тўғри келадиган харажатларнинг умумий миқдори. Бу турдаги кўрсаткичларга: нуқсонларнинг салмоғи, сифати қониқарсиз бўлгаи маҳсулотлар бўйича тўланадигаи жарималар, буюмларни кафолатли таъмирлаб бериш харажатларини ва биринчи кўришдаёқ сифатли деб топилган маҳсулот салмоғи каби кўрсаткичлари киритилади.
- буюмларнинг сифат навлари. Бу кўрсаткичлар истеъмол буюмларига, айрим хил меҳнат буюмларига нисбатан қўлланилади. Бунда маҳсулот сифатини ҳис қилиш аъзолари ёрдамида — оргоналептик усул билан аниқлаш расмийлашган. Бу усул — маҳсулот сифатини аниклашнинг бошқа усуллари бўлмаганда ва асосан озиқ-овкат саноати корхоналарида қўлланилади.
Маҳсулот сифатини тартибли равишда яхшилаш бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг шарти, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, халқ фаравонлигини ривожлантиришнинг асосий омилларидан биридир. Маҳсулот микдори ва сифати ўзаро боғликдир. Юқори сифатли маҳсулот сифатсиз тайёрланган маҳсулотга нисбатан жамият эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга қодир. Демак, маҳсулот сифатини яхшилашга, ишлаб чиқариш ҳажминн қўшимча харажатларсиз ошириш, демакдир.
Маҳсулот сифатини ошириш ҳар бир корхона ва ундаги бўлимнинг муҳим вазифасидир. Замонавий технологияларда ишлаб чиқарилган ҳамда техник назорат кўригидан ўтган тайёр маҳсулотлар дунё стандартлари талабларини қондира олади.

6.2. Маҳсулотнинг сифатини бошқариш


«Бошкариш» ибораси маҳсулот сифатига оид қўлланилганда, уни доимий назорат қилиш, белгиловчи шарт ва омилларнинг мақсадга мувофнқ таъсир этиш йўллари билан маҳсулот сифатини лойиҳалаштириш, ишлаб чикариш ва фойдаланишда унинг зарур даражада ўрнатилиши, таъминлаиши ва сақлаш тушунилади.
Корхоналарда маҳсулотнинг сифатини бошкариш жараёнлари техникавий, ташкилий-технологпк, назорат, ташиш, сақлаш ва бошқа жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги мажмуасинн ташкнл этувчи тартиб доирасида олиб борилади.

Download 37,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish