6-мавзу. Корхонанинг меҳнат ресурслари режа


Меҳнат унумдорлиги маълум иш вақти бирлиги мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан ўлчанади



Download 84,36 Kb.
bet4/6
Sana24.02.2022
Hajmi84,36 Kb.
#194752
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-мавзу. КОРХОНАНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ

Меҳнат унумдорлиги маълум иш вақти бирлиги мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан ўлчанади. Меҳнат унумдорлигининг ўзгариши товар бирлиги қийматининг ўзгаришига сабаб бўлади. Меҳнат унумдорлиги ўсса, товар бирлигининг қиймати камаяди ёки аксинча, меҳнат унумдорлиги пасайса, товар бирлигининг қиймати ошади.
4. Саноат корхоналарида иш ҳақини ташкил қилиш
Корхоналарда мехнатга хақ тўлашни оқилона ташкил қилиш ходимлар фаолиятини рағбатлантириш, тайёр махсулот ва меҳнат бозорида рақобатчиликни, рентабелликни ва маҳсулотларнинг даромадлилигини таъминлаши лозим. Меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил этишдан мақсадунинг хажми ва ходимнинг корхона хўжалик фаолиятига меҳнат фаолиятида қўшган хиссасига мос келишини таъминлаш, яъни меҳнат ўлчами ва истеъмол ўлчами ўртасидаги мутаносибликни таъминлашдир.
Иш хақи - хар бир ходимнинг сарфлаган меҳнати миқдори ва сифатига мос равишда таксимланувчи ва ходим тасарруфига пул шаклида келиб тушувчи миллий даромаднинг бир қисмидир.
Ходимлар меҳнатига хақ тўлаш ишлаб чиқариш жараёнига жалб килинган меҳнат ресурсларининг бахосидир. Иш хақи - махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг корхона ходимлари меҳнатига хақ тўлаш учун сарфланувчи қисми.
Иш хақининг номинал ва реал турлари мавжуд:
Номинал иш хақи - ходимнинг маълум бир вақт мобайнида бажарган меҳнати учун хисобланган ва тўланган иш хақидир.
Реал иш хақи - номинал иш хақига сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдори: реал иш хақи - номинал иш хақининг "истеъмол қобилияти"дир.
Корхоналарда иш хақи сохасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни ташкил этишда куйидаги тамойилларни инобатга олиш зарур:
" адолатлилик, яъни бир хил меҳнат учун бир хил хақ тўлаш;
" бажарилаётган ишнинг мураккаблиги ва меҳнат малакаси даражасини хисобга олиш;
" меҳнатнинг зарарли шароитлари ва оғир жисмоний меҳнатни хисобга олиш;
" сифатли, сидкидилдан меҳнат қилишни рағбатлантириш, йўл кўйилган йўкотишлар ёки ўз мажбуриятларига масъулиятсиз ёндашишни моддий жазолаш;
" меҳнат унумдорлиги суръатини ўртача иш хақининг ўсиш суръатларига нисбатан тезрок ўстириш;
" иш хақи миқдорини инфляция суръатларига мос равишда мувофиклаштириш;
" меҳнатга хақ тўлашнинг корхона эхтиёжларига тўлиқ жавоб берувчи илғор шакл ва тизимларини кўллаш.
Меҳнатга хақ тўлашнинг ишбай ва вақтбай усуллари мавжуд.
Меҳнатга ишбай хақ тўлаш ишлаб чикарилган махсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) учун тўланадиган хақни англатади.
Корхоналарда факат ишбай эмас, балки ишбай - мукофотли хақ тўлашдан фойдаланилади. Меҳнатга ишбай - мукофотли хақ тўлашда ишчи бажарган ишига хақ олишдан ташкари, мукофотга хам эга бўлади. Мукофот асосан маълум бир кўрсаткичларга эришиш - махсулот ишлаб чиқариш режасини бажариш, махсулот сифатини ошириш, хомашё ва материалларни тежаш ва шу кабилар учун берилади.

Download 84,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish