ХУСУСИЙЛАШТИРИШ (МУЛКНИ)-иқтисодий тушунча бўлиб, мулкка эгалик хуқуқини давлатдан фирмалар ва алоҳида шахсларга берилиши, хусусий секторга давлат хизматлари кўрсатилишини чекланиш ёки хусусий ташаббускорлик учун кенг имкониятлар бериш мақсадларида давлатнинг фаолият соҳасини торайтиришни билдиради. Бу жараён янги мулкдорлар синфининг вужудга келишига кўмаклашади, зеро, у сиз бозор иқтисодиётини шакиллантириш мумкин эмас. Хусусийлаштириш бозор муносабатлари шакилланишининг негизи, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни оёққа тургазишнинг чинакам асосини ташкил этади. - Хусусийлаштиришнинг асосий еттита усулини алоҳида ажратиш мумкин. Улар:
- 1. Давлат корхоналари акцияларини очиқ сотувга чиқариш:
- 2. Акцияларни ким ошди савдоси йўли билан сотиш:
- 3.Давлат корхоналарини хусусий инвестрлаш, яьни айрим шахслардан ихтиёрий равишда маблағ йиғиш йўли билан таъминлаш:
- 4. Корхоналарнинг мулкини сотиш ва кейинчалик мавжуд қарзларни тўлаш йўли билан давлат корхонасини тугатиш:
- 5. Давлат корхонасини алоҳида бўлинмаларга ажратиш ёки бўлиш ва қайта қуриш йўли билан уларни қисмлар бўйича сотиш:
- 6. Корхоналарни раҳбарлар ва меҳнат жамоаси аъзолари томонидан сотиб олиш:
- 7. Давлат корхонасининг хусусий шахс томонидан ижарага олиниши ёки давлат ва хусусий корхоналар ўртасида корхонани бошқариш тўғрисида битим тузиш.
- Хусусийлаштириш натижаси, ҳеч бўлмаганда, икки асосий вазифасини ҳал этишдан иборатдир:
- 1) Мулк ўзининг хақиқий эгасини топади. Амалга оширилаётган иқтисодий ислохатларнинг асосий маъноси ҳам мулкни хақиқий эгалари қўлига топшириш, тадбиркорлар фаолияти учун уларга кенг имкониятлар беришдан иборатдир. Давлат янги мулкдорларга бепул эмас, балки уни сотиб олиш йўли билан берилади. Бу нарса реал қийматга эга бўлган нарса ларнигина чинакамига қадрлаш ва тежаб-тергаш каби психиология омил билан боғлиқдир.
- 2) Хусусийлаштириш кўп укладли иқтисодиётни ва рағбатлантирувчи рақобатни, турли махсулот ишлаб чиқарувчи мухитни вужудга келтиради.
- 1991-йил 18-ноябрда қабул қилинган мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунга мувофиқ, давлат мол-мулкни хусусийлаштириш масаласи бўйича 20-дан ортиқ махсус дастурлар ишлаб чиқилди. Хусусийлаштириш жараёнини умумий уй-жой, савдо, махаллий саноат, хизмат кўрсатиш корхоналари, қишлоқ хўжалик махсулотларини тайёрлаш хўжаликларини давлат тасрруфидан чиқариш бошланди. Бу жараён “кичик хусусийлаштириш ” деб ном олди. Кичик хусусийлаштириш 1994-йилда тугалланди.2002йилга қадар уй-жой фондининг 98-фойзга яқини хусусийлаштирилди. 2000-2005 йилларда жами 4660 та давлат корхона ва обекти хусусий мулкдорларга сотилди.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |