Парменид (504-501 йилда туғилган)–Гераклит замондоши. Платондан 30 ёшга кичик. Ксенофан–Парменид устози. Асосий асари–“Табиат ҳақида”, у “Пролог ва яна 2та қисмдан ташкил топган. “Ахиллес” прозаик асари йўқолган.
Пролог–бадиий–мифологик дунёқараш меваси. Асосий дунёни ҳаракатлантирувчи куч-логос. Худо Парменидни руҳини дадил қилишга чақиради. Хақиқатнинг 2 та чораги бор” бири-мукаммал ҳақиқат чораги, иккинчиси-оддий одамларнинг ишончли бўлмаган фикрлари. Шунга мувофиқ ҳолда у Пролог поэмасининг 2 та қисмини “Ҳақиқат йўли”, “Оддий фикр йўли” деб атайди.
“Хақиқат йўли”да 2 та масала: борлиқ ва ноборлиқ, борлиқ ва тафаккур масалалари муҳокама этилади. Ҳар иккала масала, Дине (адолат худоси) нинг таъкидлашича, фақат ақл билан ҳал этилиши мумкин. Ақл хатолашишдан холи эмас. Ҳақиқат йўлида у турли тузоқларга тушиб қолиши мумкин. Агар шундай бўлса, у нотўғри йўлдан кетиб қолади ва ҳақиқатга эриша олмайди. Ана шу йўллардан бири “ноборлиқни тан олишга етаклайди: агар ноборлик бор десак, у зарурий тарзда мавжуд бўлади”. Иккинчи хато–борлиқ ва ноборлиқни айнан бир хил нарса деб билишда, тафаккурнинг бош қонуни-уйда зиддиятнинг тақиқланиши. Парменид ўз асарида ноборлиқнинг йўқлигини исботлашга уринади. Унингча ноборлиқ мавжуд эмас, чунки “ноборлиқни билиш ҳам, уни тилда сўзлар орқали ифодалаш ҳам мумкин эмас”. Парменид фикрлаш ва сўзда ифодалаш мумкин бўлган нарсани тан олади. У ёзади: “тафаккур ва борлиқ бир нарсадир”. Фикр фақат ўз предметига эга бўлсагина фикр, предмет фақат фикрлансагина предмет бўла олади. Ноборлиқ, юқорида айтилганидек, шунинг учун ҳам мавжуд эмасми, уни фикрлаб бўлмайди. Парменид, фикрича ноборлиқ мавжуд бўлмаса, борлиқ ягона ва ҳаракатсиз, деган метафизик хулосага келади.
Фикрга эга бўлиш йўли оддий одамлар фикр – мулоҳазаларидан иборат бўлиб, кўринмайдиган дунёларни фарқлайди, улар борлиқ ва ноборлиқ эмас. Бу ҳар иккала олам алдаб қўядиган сўзлар предмети, “объекти”. Оламнинг бундай физикавий манзараси диалектик табиатга эга, лекин у ҳақиқат эмас.
Парменид милоддан аввалги VI-асрда туғилган бўлиши керак, чунки ҳрамиздан аввалги 451-449-йилларда, 65 ёшида у Афинада ёш Сократ билан суҳбатда бўлган. Уни ўзининг туғилиб ўсган шаҳри Элей учун қонунлар яратган дейишади, Пифагорт эса Сотионнинг , Парменид пифагорчи сифатда фаолият бошлаган, кейинчалик улардан узоқлашиб, ўз фалсафий системасини яратган, деган фикрини ёдида сақлаб қолган.
Пармениднинг асосий фалсафий асари шъерларда битилган; бизгача етиб келган парчаларининг катта қисми Симплиций шарҳларида сақланган. Унинг доктринасини қисқача қуйидагича берса бўлади: Борлиқ, Ягона ҳақиқатдан ҳам мавжуд, Шаклланиш, ўзгариш – иллюзия. Зеро, оламда яралган нарса ё борлиқдан, ё ноборлиқдан пайдо бўлади. Агар у борлиқдан пайдо бўлса, демак, у мавжуд, агар ноборлиқдан пайдо бўлса, у ҳеч нарса эмас, чунки ҳеч нарсадан ҳеч нима вужудга келмайди. Демак, Шаклланиш-бу иллюзия. Борлиқ шунчаки мавжуд ва Борлиқ-бу Ягона, чунки кўплик ҳам иллюзия. Бундай назария кҳчадаги одамнинг миясида пайдо бўладиган ғоялар хилидан эмас., шунинг учун ҳам Парменид Ҳақиқат йўли билан Эътиқод, яъни Ўй-фикр йўлининг бир-биридан тубдан фарқ қилади, деган қарашда қатъиятли бўлган. Поэмасининг иккинчи қисмида тасвирланган Ўй-фикр йўли пифагорилар космологияси тавсифи бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Пифагор фалсафаси оламни фақат сезги аъзолари орқали биладиган кишининг миясида пайдо бўлмас экан, унда Парменидни икки йўлни фарқлаши билан Билим ва Ўй-фикр, Тафаккур ва Ҳиссиёт ўртасидаги фарқни тушунтирган Платон эришган умумлаштириш даражасига кўтарилган деб бўлмайди. Бу конкрет бир фалсафий система фойдасига бошқасидан воз кечишдан иборат. Шундай бўлса-да, Пармениднинг пифпгорчилар фалсафасини рад этганлиги аниқ – боз устига у пифагорилар фалсафаси билан бир хил қарашни тарғиб этувчи ҳар қандай фалсафани инкор этади – чунки ундай фалсафа ўзгариш ва ҳаракатни эътироф этади. Ўзгариш ва ҳаракат – бу ҳиссиёт билан билиб олинадиган ҳодиса, шунинг учунмазкур ҳодисанинг мавжудлигини рад этиш билан Парменид ҳиссий тажриба йўлини ҳам рад этади. Шу муносабатда Парменид фалсафага Ақл ва Ҳиссиёт, Ҳақиқат ва унинг Ташқи ифодасини қатъий тарзда фарқлашни киритди.
Энди Пармениднинг борлиқ табиати тўғрисидаги доктринасига мурожат қиламиз. Унинг дастлабки асосий фикри – “Бу бор”, “Бу”, яъни реаллик, Борлиқ, унинг табиати қандай бўлишидан қатъий назар, мавжуд , бор бўлмаслиги мумкин эмас. “Бу” бор нарса, бўлмаслиги мумкин эмас. Борлиқ тўғрисида гапириш, мулоҳаза юритиш мумкин. Фақат мен у тўғрисида гапираётган ва ўйлаётган бўлсам, у “бор” бўлиши мумкин, “зеро фикр предмети ва предметнинг ўзи – бир нарса”. Агар “Бу” мавжуд бўлиши мумкин бўлса, демак, у мавжуд. Нима учун? Чунки, агар у мавжуд бўлиши мумкин бўлгани ҳолда, бор бўлмаса, демак у ҳеч нарса. Ҳеч нарса эса муҳокама ёки мулоҳаза объекти бўлиши мумкин эмас, зеро ҳеч нима тўғрисида гапириш – бу сукунатда бўлиш ёки ҳеч нима ҳақида ўйламаслик демакдир. Шундай қилиб, Борлиқ, Реаллик , “Бу” дастлаб имконият тарзида бўлиб (яъни ҳеч нима бўлиб), кейин пайдо бўлмаган: у доимо мавжуд бўлган – қниқроғи, “Бу бор”.
Парменид фикрича, “Бу” ёки Борлиқнинг табиати қандай? Пармениднинг борлиқни моддий деб ҳисоблаш унинг Борлиқ ёки Ягона чеклидир деган фикридан маълум. Чексизлик, унингча, аллақандай ноаниқни ва аниқланмайдиганни англатган бўларди, Борлиқ эса Реаллик сифатида ноаниқ ва аниқланмайдиган бўлиши мумкин эмас; у бўш фазода ўзгариши, кенгайиши мумкин эмас: у аниқ, аниқланадиган ва тугалланган бўлиши лозим. У вақтда чексиз, чунки боши ва охири йўқ, фазода чегарасига эга. Боз утига , у барча йўналишларда бирдек реал, ва шунинг учун ҳам шар шаклида, “марказдан барча йўналишларда бир хил мувозанатда, чунки бир жойда катта, бошқа жойда-кичик бўлиши мумкин эмас”.
Пармениднинг ғояларини тўлдирган шогирди Мелисс ҳақида бир оғиз сўз айтамиз. Парменид Борлиқ,Ягона фазода чегараларига эга дгган бўлса, Мелисс бошқача фикрда бўлган. Агар борлиқ чегарасига эга бўлса, унинг ташқарисида ҳеч нима бўлиши лозим; Борлиқ ана шу ҳеч нима билан ўралган. Ундай бўлса, у чексиз. Борлиқ бўшлиқ билан ўралган эмас, зеро бўшлиқ-ҳеч нима. Ҳеч нима эса мавжуд бўла олмайди. 8
Зенон (эр.авв. 5 асрнинг олтмишинчи йилларида туғилган) – Параменид шогирди. Зенон тирания билан курашда “буюк одамнинг қўрқоқ бўлиши уят” деган фикрни асослашга уриниб, ҳалок бўлган (Плутарх фикри). Унинг кўпсонли асарларидан (“Баҳслар”, “Файласуфларга қарши”, “Табиат ҳақида”) бир қанча фрагментлар сақланган, халос.
Аристотель 3енонни диалектика ихтирочиси деб атайди. Бу субъектив диалектика–диалектик тарзда баҳс юритиши ва мулоҳазалар билдириш санъати, рақибнинг фикрини рад этиш ва эътироз билдириш орқали уни қийин аҳволга солиб қўйиш санъатидир. (Плутарх сўзлари). Антик демократия шароитида баҳс юритиш ва ишонтириш санъати муҳим ҳаётий эҳтиёж бўлган. Шунинг учун ҳам зенон баҳс юритиш, эристика санъатига ўргатиб, катта пул ишлаш имконига эга бўлган ва бу билан софистларга намуна бўлган. Бу дилектика унинг апорияларида ўз аксини топган. Зенон апориялари бизгача Аристотель “Физика”си орқали етиб келган. Кейинчалик улар “Дихотомия”, “Ахиллес ва тошбоқа”, “Ёй” ва “Стадион” деган ном олган.
“Дихотомия” апорияси: ҳаракат бошланиши мумкин эмас, чунки ҳаракатланувчи предмет йўлнинг охирига етиб боришидан аввал, унинг ярмини босиб ўтиши керак; ярмини босиб ўтиши учун, ўз навбатида, унинг ҳам ярмини босиб ўтиши зарур ва шу тариқа чексиз ҳаракатланиш керак; яъни бир нуқтадан иккинчи нуқтага ўтиши учун чексиз нуқталарни босиб ўтиши зарур, бу эса мумкин эмас. Бошқача айтганда, чекланган вақт давомида чексиз масофани босиб ўтиб бўлмайди. Бу фазо атомар кўринишига эга дегани эмасми?
Do'stlaringiz bilan baham: |