Илк пифагореизм. Пифагор таълимоти. Дастлабки маълумотни Гераклитдан оламиз: “Кўп нарсани билиш ақлли бўлишга ўргатмайди, акси бўлганда Гесиод, Ксенофан ва Пифагор ақллиликка ўрганишган бўларди”3. Бошқа бир жойда Гераклит айтадики, Пифагор донишмандлиги кўп билимлилик эмас, балки алдашдадир.
Герадот Пифагорни “буюк эллин донишманди” деб атайди.
Айтишларича, Пифагор Гермес худосининг ўғли Эфиальтни ўзида гавдалантирган. Худони қаҳрамон авлодларидан деб билган Пифагор ўзини бошқа одамлардан юқори қўйган.
Пифагор жоннинг кўчиб юришини таъкидлайди: унингча, ақлли мавжудотларнинг 3 тури мавжуд: Худо, инсон ва Пифагорга ўхшашлар (инсонга қараганда яхшироқ уруғдан пайдо бўлганлар).
Магик – фалсафий контекстда Пифагорнинг асосий тезиси илгари сурилади: “энг яхши доно - сон”, сон барча нарсаларга, шу жумладан, ахлоқий, маънавий сифатларга эга.
Аристотель айтади: Пифагор “Адолат - ўз – ўзига кўпайтилган сон”4, деб ўргатган. Шунингдек у “Жон гармониядан иборат” деб айтган. Ямвлих (4 аср) ва Боэций (5 аср охири - 6 аср)нинг айтишларича, темирчилар ишлаётган жойдан ўтаётганда Пифагор уларнинг оғирлиги бир хил бўлмаган болғалар билан ураётганларини пайқаган ва улар чиқараётган товушнинг турли хил товушлар гармониясини ҳосил қилаёганини тушунган. Болғалар оғирлигини ўлчаш мумкин. Шу йўл билан сифатга эга ҳодисаларни (уйғун жаранглаши, ҳамоҳанглигини) миқдори орқали аниқ белгилаш, билиш мумкин. Бундан Пифагор “сон ҳодисаларни бошқаради” деган хулосага келган.
Кейинги маълумотларга кўра, Пифагор йирик математик бўлган. “Пифагор теоремаси” ва солиштириб бўлмаслик ҳодисасининг кашф этилишини унинг номи билан боғлашади. У математикани эмпирик фандан (савдогарларга хизмат қиладиган) назария фанга айлантиришга катта ҳисса қўшган. Неоплатоник Прокл (5 аср)нинг ёзишича “Пифагор геометрияга эркин фан шаклини берди, унинг принципларни соф абстаркт ҳолда олиб қаради, теоремаларни номоддий, интеллектуал нуқтаи назардан ўрганди”. Теофрастнинг таъкидлашича, Пифагор 5 та физикавий элементни 5та тўғри кўпбурчаклар билан боғлаган: Ер–куб, олов-тўрт қиррали пирамида (тетраэдр), ҳаво-саккиз қиррали (октаэдр), сув–йигирма қиррали (икосаэдр), эфир–ўн иккин қиррали (додекаэдр) шаклга эга деб ҳисоблаган. Аристотел фикрича, Пифагор эллинлардан биринчи бўлиб тарози ва ўлчовларни киритган.
Космологияда Пифагор–биринчилар қаторида геоцентризм тарафдори.
Пифагор ижодига якун ясаб, қуйидаги холатларни ажратиб кўрсатиш мумкин: Пифагор–зиддиятли шахс. У фалсафа тарғиботчиси. Сонни дунё тузилмаси асоси деб билди.
Дастлабки пифагорчилар Парменикс, Перконс, Бронтин, Петрон, Алкмеон, Гиппас ҳамда Дейноно (теано)–Бронтиннинг хотини ва бошқалар.
Гиппас - илк пифагорчиларнинг буюк вакили. Аристотел фикрича, у барча нарсанинг бошланғич асосини оловда деб билган. Ана шуниси билан у бошқа пифагорчилардан фарқ қилган. Гиппасда сон Гераклитнинг логосига тўғри келади. Гиппас фикрича, сон–олам яратилишининг биринси намунаси.
Пифагор Иттифоқида Гиппас демократ сифатида аристократ Пифагорга қарши турган. Гиппас фикрича, барча озод, эркин одамлар бошқарувда иштирок этиши керак. У фанни элитар бўлишига қарши чиққан (Шарқда илм элитар эди). Гиппас “муносиб эмасларга” табиатни ўлчам ва пропарцияга эга сифатида ҳам, эга эмас сифатида ҳам кашф этган.
Сонлар, пифагорчилар фикрича, оламдаги ташкиллашиш ва ақллиликнинг манбаидир. Сонлар эса бир хил бирликдан ташкил топади. Демак, дунёнинг асосида бир сони ётади. Кейинчалик шу нарса маълум бўлдики, дунёни асосида кам деганда бир бирига ўтадиган иккита турли хил бир мавжуд. Демак, ақлсиз, иррационал омиллар оламнинг юрагида мавжуд экан. Пифагорчилар бундай сонлар билан қандай иш кўришни билмаганлар. Номувофиқлик ҳодисаси улар дунёқарашининг негизини парчалаган. Шунинг учун ҳам улар бу ҳодисанинг мавжудлигини яширишган. Гиппас эса номувофиқликни акусматикларга хос деб айтган. Бунинг учун Гиппосни Иттифоқдан хайдашган. Кетаётиб, эҳтимол, у акусматикларнинг бир қисми ўзига эргаштирган, акс холда Пифагор математиклар сардори, Гиппас аксматиклар бошчиси деб айтилмас эди. Пифагорчилар Гиппосни лаънатлашган, нисбатан магияни қўллашган, гўр қазишган. Ҳақиқатан ҳам кўп ўтмай Гиппос сувда чўкиб ўлган.
Пифагорчилар медицинаси. Пифагорлар танани гимнастика ва тана сирти дорилари билан, қалбни - музика билан даволашган. Улар салбий эмоциялардан ўзларини эҳтиёт қилишган (нафрат, қайғуриш, умидсизланиш, жоннинг ваҳимага тушиши ва бошқалардан). Бунинг учун улар психотерапияни қўллашган. Улар касалликнинг олдини олишга уринишган. Пифагор шогирди Каллифон медицина мактабининг асосчиси бўлиб ҳисобланади. Ўғли Демокед отаси билан конфликтда бўлган. Персияда асирда бўлганда, форс шоҳини даволаган ва катта шон – шухратга эга бўлган. Охир-оқибатда ўз ватанига қайтган.
Алкмеон–Кротон медицина мактабининг бошқа бир йирик вакили. Фалсафий мушоҳада юритувчи врач бўлгани учун у касалликнинг умумий сабабларини қидирган ва ана шулардан бирини тана мувозанатининг, сифатининг бузилишида деб билган. Анатомияга асос солган. Жонни ўлмас деб ҳисоблаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |