6 –мавзу. Ижтимоий сохадаги ислоҳатларни чуқурлаштириш Режа


Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш



Download 127 Kb.
bet2/8
Sana24.02.2022
Hajmi127 Kb.
#191843
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-maruza 65bdbec9673bd0b4c030e3ca43de7245

6.2.Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш.
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг мавжуд барқарор механизми жамиятнинг ҳимояга муҳтож қатламлари, айниқса, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кекса-қариялар, ногиронлар, вақтинча ишсизлар ва шунга ўхшаш ёрдамга эҳтиёжманд аҳоли вакилларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан изоҳланади. Кўриниб турибдики, мамлакатдаги ижтимоий ислоҳотлар асосини ташкил қилувчи аҳолининг муайян қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимига ўтилиши иқтисодий тараққиётнинг стратегик мақсадларига мос келади.
Бугунги кунда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларини амалга ошириш, ҳудудларда кам таъминланганликнинг салбий оқибатларини юмшатиш, ижтимоий тенгсизликни камайтириш ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатиш сифатининг ўсишини таъминлашга йўналтирилган аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятининг ролини кучайтириш бўйича тегишли хулоса ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини бошқаришнинг янги моделини қуриш давлат бошқарувининг яқин истиқболга мўлжалланган биринчи галдаги вазифаларидан бири ҳисобланади. Республиканинг ўз иқтисодий ривожланишининг жаҳонда бозор иқтисодиёти босқичи, деб номланувчи янги босқичига қадам қўйиши шароитида ушбу муаммо янада долзарб аҳамият касб этади. Зеро, ҳозирги вақтда замонавий бозор шароитларига мос келувчи ижтимоий муносабатлар тизимини яратиш ўта муҳим масаладир. Шунинг учун аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини комплекс тарзда ҳал этиш имконини берувчи тизимли ёндашув асосида уни бошқариш механизмини шакллантириш билан боғлиқ масалаларни илмий жиҳатдан чуқур ишлаб чиқиш талаб этилади.
Бизнингча, янги механизм бошқача сифат асосида қурилиши керак. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини бошқариш самарадорлигининг баҳосини ушбу ҳолатда самарадорликнинг белгиланган параметрларида давлатнинг ижтимоий функциялар учун харажатларини камайтиришдан эмас, балки ушбу тизим барча иштирокчилари ресурсларининг муайян миқдоридан фойдаланишда ижтимоий самаранинг ошишидан келиб чиқиб аниқлаш лозим.
Бундан ташқари, минтақа аҳолисига ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари (АИХКМ) “мижознинг талабларини ўрганиш” тамойили бўйича ишлашдан “мижознинг эҳтиёжларини қарши олиш” тамойили бўйича ишлашга ўтиши керак. Бу шуни англатадики, АИХКМ фуқароларнинг мурожаатларини кутиш ва уларга расмий жавоб бериш позициясидан воз кечиши ва аҳолининг турмуш шароитларини ўрганишга, уларга ёрдам кўрсатишнинг оптимал имкониятларини қидиришга ўтиши лозим. Шунингдек, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга нисбатан ялпи ёндашувни ҳам таъминлаш зарур: ҳар бир муайян инсон учун ҳар бир муайян ҳолатни аниқлаш ва зарур ижтимоий ёрдамни кўрсатиш.
Ривожланган давлатлар миллий иқтисодиётининг ҳолати, жамиятнинг қадриятлар ва уларнинг меъёрлари тўғрисидаги тасаввурларига мувофиқ равишда яратилган моделлар Ғарб иқтисодиёт фанида чуқур тадқиқ этилган. Уларнинг мамлакат учун энг мақбулларини танлаш ва баҳолаш Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тизими, иқтисодиётдаги вазият хусусиятлари ҳамда халқимиз қадриятлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг миллий стратегияси ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Тадқиқотлар минтақалардаги таркибий ўзгаришлар таъсири остида шаклланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг модели олтита мустақил гуруҳни қамраб олишини кўрсатди.

Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish