«ёшлар (ёш фуқоролар) - ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар»дир. Ёш оила деганда, эр-хотиннииг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан, ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан, никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) тушунилади. Ёш мутахассис деганда, олий ёки Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирган, таълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисослиги бўйича уч йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига уч йилдан кўп бўлмаган ўттиз ёшдан ошмаган ходим тушунилади. Ёшлар тадбиркорлиги деганда эса, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ёш фуқаролар томонидан, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти тушунилади.
«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Ана шундай йўналишлардан бири сифатида ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш вазифаси белгиланган.
Қонуннинг 9-моддасида ёшларга оид давлат сиёсатини руёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасалар тизимига таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғликни сақлаш муассасалари, маданият ва спорт ишлари бўйича органлар, меҳнат органлари, прокуратура органлари, ички ишлар органлари, адлия органлари, мудофаа ишлари бўйича органлар кириши билан бир қаторда, бу борада бошқа органлар ва муассасалар ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этиши мумкинлиги белгилаб берилган. Шундан келиб чиқиб, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уй-жой билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда
«Камолот» уйларини қуриш ва имтиёзли кредит асосида фаол ёшларга тақдим этиш вазифаси белгиланди. Бундай уйлар лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тижорат банклари кредитлари эвазига қурилади. Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаёттан ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида улар замонавий уй-жойлар билан таъминланади ва уларга узоқ муддатли ипотека кредитлари ажратилади.
Ўзбекистон Президентининг халқимиз ўртасида, айниқса ёшлар орасида китобхонлик анъанасини янада жонлантириш, китоб мутолаасига кенг эътибор каратиш бўйича амалга опшраёгган саъй-ҳаракатлари диққатга сазовордир. Ўқувчи ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида таълим муассасаларида «Мен севиб ўқиган китоб» ва «Энг яхши китобхон» танловлари ташкил этилмоқда. Бундай тадбирлар воситасида ўқувчи ёшлар турли ёт ғоя ва мафкуралардан ҳимоя қилинади, уларнинг
мафкуравий иммунитети мустаҳкамланади ҳамда жамиятда юксак маънавиятни қарор топтиришга ҳисса қўшилади.
Ҳар бир туман марказида китоб дўконлари очилди ва улар янги асарлар билан бойитилди. 40 га яқин номдаги ўзбек мумтоз ва ҳозирги замон адабиёти, жаҳон мумтоз адабиёти дурдоналари нашр этилди ва ҳудудларда, хусусан, республика ахборот-ресурс марказларида уларнинг такдимоти ўтказилади. Бундай эзгу ишларни амалга оширишдан адабиёт орқали халқ маънавиятини юксалтириш, оилавий китоб ўқиш анъаналарини кенг торғиб қилиш, ёзувчи ва китобхон ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, ёшларни интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятига, китоб мутолааси маданиятига бўлган эътиборни кучайтирш мақсад қилиб олинган.
Ўсиб келаётган авлоднинг китоб ва бошқа босма маҳсулотларга қизиқишини ўстириш мақсадида Ўзбекистон халқининг маданий- маърифий мероси, тарихи бўйича адабиётлар чиқарувчи нашриёт уйлари, босмахоналар, асар муаллифларига солиқ ва бошқа преференциялар такдим этилмоқда, иқтисодий рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда.
Ҳаракатлар стратегиясига асосан олий ўқув юртлари кириш синовларида чин етим, етим ва ногиронларга имтиёзлар яратилган. Давлат таъминотидаги етим болалар, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда 1- гуруҳ кўзи ожиз ногиронларга таълим олишда кенг имкониятлар яратилган. Уларга олий таълим муассасаларига қабул қилишда алоҳида давлат гранти ажратган ҳолда, имтиёзлар белгиланган, ҳудудларда айрим йўналишлар бўйича мақсадли қабул квоталари тасдиқланган.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, уюшмаган ёшларнинг спорт билан мунтазам шугулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилиши керак. Бу мақсадда маҳаллаларда замонавий спорт майдончаларини барпо этиш, уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақалар ташкил этиш (street sport) лозим. Агар жамият аъзоларининг барча қатламлари, айниқса ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланса, бу соғлом авлод тўғрисидаги мақсадларимиз ва интилишларимизнинг ҳаётий ифодаси демакдир.
Барчамизга яхши маълумки, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини оширишга йўналтирилган уч босқичли спорт мусобақалари («Умид ниҳоллари»,
«Баркамол авлод», «Универсиада») йўлга қўйилган. Шу муносабат билан спорт мусобақалари финал босқичи ўтказиладиган таълим муассасалари таъмирланади ва жиҳозланади. Бунинг натижасида ўқувчи ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлишлари учун тегишли шароитлар яратилади.
Олий таълим муассасаларининг бакалавр йўналишида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, Мехрибонлик уйида тарбияланган ва ота- онаси ота-оналик ҳуқуқидан махрум қилинган, кам таъминланган оилалардаги иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида «Таълим гранти», «Касаба уюшмалари стипендияси» лойиҳалари асосида сти- пендиялар тўлаш амалга ошириб борилади. Ушбу ишларни ташкил этиш натижасида ижтимоий ҳимояга мухтож, иқтидорли талабаларга олий таълим
муассасасида таълимни давом эттириш учун имконият яратилади ҳамда уларнинг ҳаракати билими ва интилиши моддий-маънавий жиҳатдан рағбатлантирилади.
Иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни рағбатлантириш, ижодий салоҳиятини юксалтириш ва катта саҳналарга олиб чиқиш, ёшлар эътиборини мусиқа ва санъатга қаратиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, ёш иқтидорли ижодкорларни излаб топиш ва уларнинг ижодини рағбатлантириш, ёшларни Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидойилик руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи қатор фестиваллар, кўрик танловлар ўтказилмоқда, давлат мукофотлари жорий этилган. Масалан, истеъдодли ёшларни руёбга чиқариш, кашф этиш, санъат оламига кириб келаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш мақсадида «Ниҳол» мукофоти, иқтидорли қизлар орасида “Зулфия” мукофотлари жорий этилган.
Турли соҳаларда меҳнат килиб, халқимиз ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган замон қаҳрамонлари фаолияти тўғрисида ҳужжатли фильмлар яратиш, улар билан мунтазам равишда адабий кечалар ўтказишга доимо эътибор бериб келинган. Ўз касби бўйича юксак натижаларга эришган турли соҳа вакиллари фаолиятини тарғиб қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритиш, уларни ёшларга намуна сифатида етказиш ва кенг тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Ешлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, уларга тиббий кўрикдан доимий ўтишининг ижобий томонларини тушунтириш мақсадида таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда тиббиёт пунктларида «Саломатлик кунлари»ни ташкил этиш белгиланган. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши аҳоли, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи шакллантирилишига, уларнинг тиббий маданияти юксалтирилишига ҳисса қўшади, ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб вояга етказишда ўзининг ижобий натижасини кўрсатади.
Ота-оналарнинг педагогик маданиятини, фарзанд тарбияси борасидаги бурч ва масъулиятини ошириш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида «Ота- оналар университети» фаолиятида фойдаланиш учун услубий қўлланма ва кўргазмали материаллар ишлаб чиқилмоқда, фуқаролар йиғини ходимлари ва фаоллари учун «Ёш авлод тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш» мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш чоралари белгиланган. Ушбу чора-тадбирлар баркамол авлодни ҳуқуқий, маънавий- ахлокий жихатдан тарбиялашда ота-оналарнинг саводхонлигини ошириш, намунали, ибратли оилалар тажрибасини оммалаштиришни, мавжуд ибратли анъана ва кадриятларни сақлаш ва ривожлантиришни кўзда тутади.
Ёшларимиз ўртасида мамлакатимизда амалга опгарилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш, ахлокий ва медиа маданиятни оширишга қаратилган учрашувлар, давра суҳбатлари, тренинглар, викториналар, тушунтириш тадбирларини ўтказиш, маҳаллаларда аҳоли ва ёшлар билан терроризм ва диний экстремизмга қарши
курашишга бағишланган учрашувлар ўтказиш муҳим аҳамият касб этади ва бу борада ҳам тегишли вазифалар белгиланди.
Нотинч оилалар фарзандлари, уюшмаган ёшлар, иш билан банд бўлмаган, «оммавий маданият» таъсирига тушиб қолган йигит-қизларнинг хатти-ҳаракатларини назоратга олишда ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, кашандалик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш ва бошқа иллатлар профилактикасига оид тадбирлар, семинарлар ўтказиш, буклет, плакат, кўргазмали кўлланмалар чоп этиш, кўрсатув ва эшиттаришлар ташкил қилиш ёшларнинг «оммавий маданият» таъсирига қарши иммунитетани мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзига, соғлом оила қуришга интилишларини рағбатлантиришни кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |