Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш. Чорак асрлик мустақил тараққиётимиз даврида мамлакатимизда инсон ҳаётини яхшилаш, унинг қулай турмуш шароитларини яратиш мақсадида улкан ишлар амалга оширилди. Демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш, бунда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, унинг соғлигини кафолатлаш йўналишида жаҳон ва миллий тажрибага асосланган ҳолда яхлит тизим яратилди.
Айни вақтда замон талаби, мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва соғликни сақлаш тизимини такомиллаштириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган Хдракатлар стратегиясида Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғликни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш устувор йўналишлардан бирн сифатида белгиланди.
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон собиқ Иттифокдан мерос бўлиб қолган тизимлашмаган, умумий шаклга эга бўлган ижтимоий ҳимоя тизимини тубдан яхшилаб, тизимли, манзилли ҳарактерга эга бўлган ва кўлами бўйича аҳолининг барча катламларини ҳар томонлама ҳимоялашни ташкил этишга қаратилган такомиллашган тизимни жорий этди ва бугунги кунга келиб аҳолига ижтимоий кафолатларни таъминламоқда.
Бугунги кунда Давлат бюджетининг қарийб 60 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилмоқда. 1991 йилга таққослаганда, аҳолининг реал даромадлари 12 баробардан зиёд кўпайди, иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафакдлар салмоқли даражада ошди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни жадал суръатлар билан ошириш ва аҳолининг уларга бўлган талабини қондириш таъминланмоқда1.
Тараққиётимизнинг бугунги босқичида ижтимоий соҳанинг аҳолига мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш, аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш масалаларига эъ- тибор қаратилмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш борасида 2017-2021 йилларда барча туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ва оилавий поликлиникалар, онкологик муассасалар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, Давлат санитария эпидемиология назорат марказларини, Республика илмий шошилинч тиббий ёрдам маркази, тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиникалари ва республика клиник шифохоналарини ҳамда тўртинчи даражали кўп тармоқди болалар тиббиёт марказларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланади ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |