6-мавзу: Ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш



Download 39,83 Kb.
bet1/6
Sana25.02.2022
Hajmi39,83 Kb.
#297447
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5456631318207008737




6-мавзу: Ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш


Режа:

      1. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш.

      2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғликни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

      3. Аҳолининг ҳаёт шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлар.

      4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш.

      5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш..



Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш. Самарали меҳнат учун зарур шароитлар, муносиб иш ҳақи, замонавий уй-жойлар, сифатли таълим ва тиббий ёрдам, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш - буларнинг барчаси иқтисодий соҳадаги ислоҳотларимиз моҳияти ва мазмунини белгилаб берадиган муҳим омиллардир. Шу борада нафақат энг кам ойлик иш ҳақини, балки бюджет ташкилотларида ҳам, хўжалик юритувчи субъектларда ҳам ўртача иш ҳақи микдорини, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини босқичма- босқич кўпайтириш мақсадга мувофиқ.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бепгга устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда изчил ошириш ҳам устувор вазифа қилиб қўйилган.
Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналишларидан бири, халқ турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришнинг муҳим шарти сифатида белгиланган.
Бинобарин, юртимизда ҳар йили миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, ҳудудлар бўйича меҳнат ресурсларидан янада тўлиқ ва оқилона фойдаланиш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлашга қаратилган тегишли дастурлар қабул қилиняпти.
Миллий меҳнат бозорининг эътиборга молик ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади: аҳолининг асосий қисмини ёшлар ташкил этиши (ҳар йили ярим миллиондан ортиқ битирувчилар ишга жойлашиш бўйича кўмакка мухтож); 700 мингдан ортиқ ишсизларнинг, шунингдек, ишчи кучининг талаб ва таклифи бўйича номутаносибликнинг мавжудлиги, айрим туманларда ишсизлик ва норасмий секторда иш билан бандликнинг юқори даражаси кузатилади.
“Аҳолини иш билан таъминлаш биз учун нафақат иқтисодий, айни пайтда катта ижтимоий аҳамиятга эгадир. Ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, иш берувчи ташкилотлар билан бир қаторда банк муассасаларини ҳам бу ишга янада фаол жалб этиши керак. Аҳоли бандлигини ҳал этишда туризмни рпвожлантириш бўйича катта имкониятларни ишга солишимиз лозим”. Шавкат Мирзиёев
Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж булса-да, ўтган йили (2016 йил) Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги
248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган. Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ19.
Бундай ҳолат бандликка кўмаклашишнинг фаол сиёсат чораларини амалга ошириш, яъни иш ўринларини яратиш, аввало ёшларни ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифаларини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш чорасини кўришга заруриятини келтириб чиқаради.
Яиги иш ўринларини ташкил этишда эркин иқтисодий зоналарнинг ҳам ўрни катта. Хусусаи, мамлакатимизда «Навоий» «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналари ташкил этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Ресиубликаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги 4931-сон фармони билан «Ургут», «Ғиждувон», «Қуқон» ва «Хазорасп» эркин иқтисодий зоналари ташкил этилди2. Бу иқтисодий зоналарда мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, гилам тўқиш, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш янги иш ўринларининг яратилишига замин яратади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида меҳнат бозори талабларига асосан, профессионал кадрларни қайта тайёрлаш юзасидан қисқа муддатли тренинг ва ўкув курсларини ўтказиш бўйича нодавлат таълим муассасалари фаолиятини рағбатлантириш, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш, давлат аккредитациясига эга бўлган нодавлат таълим муассасалари учун давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш бўйича мавжуд чекловларни бартараф этиш назарда тутилган.
Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида керакли талабдан ортиқ ҳажмда тайёрланаётган



19 Шавкат Мирзиёев. Танқидий таҳлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак // «Ҳалқ сўзи» газетаси, 2017 йил 16 январь,
№11 (6705).
гуманитар таълим йўналишларини қисқартиришни ва мос равишда аграр сектор, курилиш ва ишлаб чиқариш соҳаси, уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси мутахассислари тайёрлашни кенгайтиришни кўзда тутувчи ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим мутахассислик йўналишларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Жорий ва истиқболдаги кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мутахассисларни тайёрлаш, аграр сектор, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаси, уй-жой коммунал хўжалигини малакали мутахассислар билан ҳамда битирувчиларни кафолатланган иш билан таъминлаш имконини беради.
Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш хажмини ян ада ошириш ҳам бу муаммони ҳал қилинишига ёрдам беради.

Download 39,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish