Шунинг учун бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолининг ҳимояга муҳтож
қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кафолатли тизими яратилмас экан, бу оғир
ижтимоий мушкулотларга олиб келиши мумкин. Мустақил Ўзбекистонда аввал-бошдан
бу борада оқилона йўл тутилди. Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда фаол ижтимоий сиёсат
олиб борилиши натижасида соғлиқни сақлаш тизимида қатор ислоҳотлар олиб
борилмоқда.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббиёт
ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, даволашнинг замонавий технология ва
усулларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда соғлиқни
сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига
айланди. Давлат томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари ёрдамида ишлаб
чиқаришни ривожлантириш, фан-техника соҳасини тараққий эттириш, ижтимоий
эҳтиёжларни қоплаш, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳал
этилади. Шу орқали давлат кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож бўлган аҳоли
қатламларининг ижтимоий ҳимоялашни
таъминлайди, иқтисодиётнинг устувор
соҳаларини ривожлантириш чораларини кўради.
Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришни дастурлаштириш – аҳолининг
тиббий хизматларга, дори-дармонларга ва санитария-эпидемиологик хизматларга бўлган
талабини меъёр даражасида ташкил этишни асослаш ва унинг харажатларини ишлаб
чиқишни англатади. Президентимиз томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши ижтимоий соҳадаги
муаммоларни босқичма-босқич ҳал қилинишида айни муддао бўлди. Ҳаракатлар
стратегиясиниг 4,2 бандида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш
тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга
доир вазифалар келтирилган. Жумладан, аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат
кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини
шакллантиришга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга
йўналтирган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг дастлабки бўғинини, тез
ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ислоҳ қилиш; фармацевтика саноатини янада
ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва
тиббиёт буюмлари
билан таъминланишини яхшилаш, дори-дармонлар нархларининг
асоссиз ўсишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; аҳоли
ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва умр узайишини таъминлаш; оила
саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва
болаларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини кенгайтириш, уларга
ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш,
чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада
кенгроқ амалга ошириш масалаларини ҳал қилиш бугунги куннинг олдида турган муҳим
вазифалардан ҳисобланади.
12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон
Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил
этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги
вазифаларни амалга оширишда муҳим дастуриламал ҳужжат вазифасини ўтамоқда. Қарор
бирламчи тиббиёт муассасалари жойлашувини оқилона ташкил этиш, уларда
кўрсатилаётган тиббий
хизматлар сифатини ошириш, патронаж тизимини сифат жиҳатдан
тубдан яхшилаш, мамлакатда, унинг ҳар бир ҳудуди ва аҳоли яшаш пунктларида
касалланиш даражасини пасайтириш, профилактика ишларини янада яхшилашга
қаратилган.
12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони.
2017 йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч
тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон
қилинди. Шошилинч
тиббий
ёрдамнинг
тезкорлигини, технологиклиги
ва
самарадорлигини тубдан кучайтиришга, аҳолига ўз вақтида малакали шошилинч тиббий
ёрдам кўрсатиш бўйича даволаш, илмий-методик ва таълим ишларининг бутун
комплексини энг юқори даражада ташкил этишга йўналтирилган аҳолига
шошилинч
тиббий ёрдам бериш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида қатор муҳим
йўналишлар белгилаб олинди. Тез тиббий ёрдам кўчма бригадаларини тасдиқланган
нормативларга мувофиқ дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари
билан босқичма-босқич таъминлаш, шу жумладан, ушбу мақсадлар учун 2017 йилда
молиялаштириш ҳажми камида 2 баравар кўпайтирилиши келтириб ўтилган.
13
Мамлакатимизда соғлом, ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш ҳамда
саломатлигини таъминлашда таълим ва тиббиёт муассасаларининг ўрни беқиёс. Шу боис
ҳам бугунги кунда ушбу соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш масаласига эътибор
кучайтирилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт
муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини
янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишда амалга оширилаётган
ишларнинг мантиқий давоми сифатидаги чораларни ўз ичига олган.
Мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад таълим ва тиббиёт
муассасаларида бюджет жараёнининг шаффофлигини янада ошириш ҳамда унинг устидан
жамоатчилик назоратини кучайтириш, бюджетдан молиялаштириш, ҳисоб ва ҳисобот
механизмини такомиллаштириш, замонавий ахборот технологиялари ва халқаро эътироф
этилган молиявий назорат стандартларини жорий қилиш йўли
билан бюджет
қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва профилактикасига қаратилган
давлат молиявий назоратининг ролини тубдан қайта кўриб чиқишга йўналтирилган.
Қарорга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 сентябридан халқ таълими туман (шаҳар)
бўлимларида ва тиббиёт бирлашмаларида марказлаштирилган молия бухгалтерия
хизматлари ташкил қилинмоқда. Ушбу хизматларнинг асосий вазифалари қуйи
муассасаларнинг харажатлар сметасини тузиш ва ижросини таъминлаш, иш ҳақларининг
ҳисобланиши ва тўланишини назорат қилиш, зарур бўлган моддий қийматликлар ва
хизматларни харид қилиш, шунингдек, муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари
маблағлари ҳисобининг юритилишини таъминлаш, уларнинг фаолият соҳаси бўйича
товарлар сотиш, хизматлар кўрсатишдан тушадиган даромадларини иқтисодий таҳлил
асосида мониторинг қилиб боришдан иборат қилиб белгиланган.
14
Бюджетдан ажратилаётган маблағлар доирасида аҳоли соғлиғи кўрсаткичларининг
мезонлари талабларига жавоб беришини таъминлаш, бошқа кўрсатилган тўловларни
амалга оширишда беморларнинг тиббий хизматларни танлаш имкониятларини яратиш,
яъни тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар бозорида соғлом
рақобат муҳитини шакллантиришни тақозо этади. Натижада, сарф этилаётган молиявий
ресурслардан мақсадли фойдаланиш ва хизматлар билан улар орасида ўзаро боғлиқлик
даражасини ошириш орқали самарадорликка эришилади ҳамда тизимни молиявий
ресурслар билан таъминлаш жараёнлари такомиллашади. Пировардида, аҳолининг ўртача
умр кўриш ёши ортиб, болалар ўртасида ўлим, турли юқумли касалликлар даражаси каби
кўрсаткичлар оптималлашади. Инсон салоҳияти энг фаол бунёдкор омил бўлиб,
мамлакатнинг ислоҳотлар ва туб ўзгаришлар йўлидан
тинимсиз илгарилаб боришини
таъминлаб беради. Бу омилнинг кучи ва таъсири, энг аввало, юксак маънавият,
жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражаси билан белгиланади.
Иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви даврида инсонга муносиб турмуш ва фаолият
13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4985-сонли фармони.
14
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 август “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш
механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3231-сонли қарори
шароитларни вужудга келтириш борасида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, тиббий-
ижтимоий хизматларни ривожлантириш, фуқаролар маданиятини ошириш, жисмоний
тарбияни яхшилаш, аҳолини меҳнат билан бандлигини таъминлашга қаратилиши керак.
2017 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 6542 та
амбулатория-
поликлиника муассасалари мавжуд бўлиб, уларнинг сони 1991 йилга (3027 та) нисбатан
икки баробардан кўпроққа ошди. Шифохона муассасалари сони эса аксинча, 1991 йилда
1388 та шифохона муассасаси фаолият юритган бўлса, 2016 йилга келиб 20 фоизга
камайди, яъни 1106 тани ташкил этди (1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: