1.Объектни ёритиш учун мосламалар. ОИ-9М типидаги ёритгич икки линзали коллектор ва лампочкадан ташкил топган. Лампа 220 в ли манбадан камайтирувчи трансформатор орқали ишлатилади. Бу турдаги ёритгич препаратни ўтувчи нурда ёритишга хизмат қилади.
2.Объектни кузатиш учун мосламалар. АУ-29 типидаги бинокуляр мослама - объектни бир вактнинг ўзида иккала кўз билан кўришга мосланган. Бунда микроскопда ишловчининг толиқиши камаяди ва шу билан бирга кузатиладиган картинани аниқроқ кўришга имкон беради.У МИН-8 ва МИД-1 микропкопларига ўрнатилади.
2.Объектни кузатиш учун мосламалар. АУ-29 типидаги бинокуляр мослама - объектни бир вактнинг ўзида иккала кўз билан кўришга мосланган. Бунда микроскопда ишловчининг толиқиши камаяди ва шу билан бирга кузатиладиган картинани аниқроқ кўришга имкон беради.У МИН-8 ва МИД-1 микропкопларига ўрнатилади.
3. Микрофотографиялар учун мосламалар. Бу мақсадларда стерескопик микроскоп учун МФН-5 ва оддий микроскоп учун МФН-12 мосламалари қўлланилади. Улар корпус ва 35 мм пленка учун пленкали камерадан ташкил топган бўлади.
4. Объектни монохроматик нур ёрдамида ёритишга мўлжалланган мосламалар. Бу мақсадда МПФ-1 типидаги монохроматор ишлатилади. Ёри-тиш диапазони 420-650 нм. Унинг ишчи бўлаклари: револьверли фильтр ўрнатилган диск бўлиб, у 650, 610, 550 ва 450 нм да максимал ўтказиш учун хизмат қилади. Дискнинг олтинчи тешиги препаратга оқ нур туширишга имкон беради.
5. Микроскопларнинг катталаштириш даражасини таъминловчи мосламалар. Улар қаторига объектив (объектни катталаштирувчи линза, ёки бир нечта линзалардан ташкил топган муракаб оптик система) ва окуляр (кўриш учун катталаштириб берувчи система, у цилиндр шаклидаги металл трубага ўрнатилган иккита линзадан ташкил топган) ларнинг тўплами киради.
6. Проекциялаш мосламалари. Бу мақсадда РА-5 русуми мослама қўлла-нилади. У объективнинг микроскоп билан катталаштирилган тасвирини расмга олиш ва проекциялаш учун хизмат қилади. Аппарат билан қоронғи хонада ишлаш зарур. Ёритқич сифатида эса ОП-24 типидаги ёритгичлар ишлатилади.
7. Иммерсион микрорефрактометр мосламаси. Бундай асбоб ёрдамида стандарт иммерсион суюқликларининг ва иммерсион препаратларидаги модда-ларнинг ёруғлик нурини синдириш кўрсатгичлари аниқланади.
8. Моддаларнинг нисбий моқдорини аниқлаш мосламаси. Улар қаторига окуляр-сетка ва интеграцион столча киради.