Шундай қилиб, инсоннинг интуитив қобилиятига: 1)масаланинг кутилмаган ечими, 2) уни ечишнинг англанмаган йўллари ва усуллари ҳамда 3) муайян масалада ҳақиқатга эришишнинг бевоситалиги хосдир.
Умуман олганда, билишда интуициянинг ўрнини ортиқча баҳолаш ҳам, инкор этиш ҳам керак эмас. Мантиқийлик ва интуитивлик билишнинг махсус ва бир-бирини тўлдирувчи воситаларидир, уларни бир бутунликда, умумий ижодий жараённинг бир-бири билан боглиқ томонлари сифатида тушуниш ва талқин қилиш лозим.
3-савол баёни: Ҳар бар тахий даврда инсон ўзининг амалий фаолияти гатижасида объектив оламни тўлиқ ва аниқ акс эттирувчи билимга эга бўлиб боради. Билим эса объектив реалликка мос келадими ёки йўқми? Бу масаланинг ҳал қилинишида фалсафада ҳақиқат тўғрисидаги таълимот ўз ифодасини топади. Бу таълимот эса ўз-ўзидан ҳақиқат нима? деган масалани ҳал қилишни талаб этади.
Ҳақиқат – билиш назариясининг бош категорияси. У борлиқнинг билишдаги идеал ифодаси, чунки ҳақиқат онгдан, билаётган субъектдан ташқарида ва ундан қатъий назар мавжуддир. Ҳақиқат – билимларнинг объектив борлиққа мувофиқ бўлган мазмуни. У билиш жараёни, билиш инъикосининг натижасидир. Ҳақиқат илмий назарияда мужассамлашган англаб етилган тасдиқловчи мулоҳазалар кўринишида ўз ифодасини топади. Ҳар қандай илмий назария ривожлантирилиши, баъзан бошқа, янада ҳақиқийроқ назария билан алмаштирилиши лозим. Шу маънода ҳақиқат – билиш ривожланишининг якуни ва айни вақтда омилидир.
Фалсафа тарихида ҳақиқат (билимларнинг ҳақиқийлиги) муаммоси қадимги даврлардаёқ таърифланган. “Авесто”да ҳақиқат олий шарофатдир дейилади. Дарҳақиқат инсоният доимо ҳақиқатга интилган. Зеро ҳақиқат адолатга, шарофатга элтадиган бук қудрат. Аристотель фикрича ҳақиқат – мулоҳазалар ва амалдаги ҳолат ўртасидаги мувофиқликдир.
Платон ҳақиқатни ғоялар дунёсига мос келувчи ғайритабиий мустақил идеал моҳият сифатида тушунган, инсон билими жоннинг шу ғоялар дунёси билан муштараклиги даражасидагина ҳақиқийдир, деб ҳисоблаган.
Фома Аквинский ҳақиқат ёлғон нарсаларда эмас, балки ақлда мавжуд бўлади, ҳар бир нарса ўзи боғлиқ бўлган ақлга муносабати даражасидагина ҳақиқий деб номланиши мумкин, деб қайд этган.
Беруний фикрича ҳақиқат билимнинг воқеликка мувофиқлигидир. Форобий фикрича ҳақиқатни билиш ақлнинг камолотига боғлиқ. Бу ақл инсон қалбидадир, унинг камолотига эса фаол ақлга қўшилиш орқали эришилади.
Умуман, фалсафий фикр тарихида ҳақиқатни турлича талқин қилиш мавжудўлган. Уларнинг баъзиларини мисол келтирамиз: “Ҳақиқат – бу билимларнинг воқеликка мослиги”; “Ҳақиқат – бу тажрибавий асосланиш”; “Ҳақиқат – бу билимларнинг ўзаро кулишув хусусияти”; “Ҳақиқат – бу билимларнинг фойдалилиги, уларнинг эффективлиги”; “Ҳақиқат – бу Аллоҳни англашдир” ва бошқалар. Ҳақиқат тўғрисидаги ушбу фикрлар орасида биринчиси ҳақиқатнинг классик концепциясида асосийсидир. Бу концепцияга материалистлар ҳам, идеалистлар ҳам қўшилганлар.
Ҳақиқат масаласини илмий асосда ҳал қилишнинг ягона йўли инсон билимлари билан объектив оламдаги реал нарса ва ҳодисалар, уларнинг сифат ва хусусиятлари ўртасидаги муносабатни ёритишдир. Шундай экан, ҳақиқат – деб объектив воқеликка мос келувчи, оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг реал ҳолатдаги мазмунини, сифат ва хусусиятларини тўғри акс эттирувчи ҳамда амалиётда синалган, тасдиғини топган инсон билимларига айтилади.
Ҳозирги замон билиш назариясида ҳақиқий билим ва унинг шакллари ҳақида турли фикрлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |