6-Мавзу: Билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари. Мавзу режаси



Download 89,85 Kb.
bet3/25
Sana18.04.2022
Hajmi89,85 Kb.
#560584
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
6-мавзу (1) (1)

Агностицизм – бу шундай таълимотки, унга кўра дунё ҳақида ҳақиқий, ишончли билимларга эришиб бўлмайди. Агностицизм билишни фақат билувчи ақлнинг фаолияти деб билади.
Материалистлар Кантни у «нарса ўзидани» эътироф этгани ҳолда уларни билиб бўлмайди деб эълон қилади, деб танқид қилсалар, идеалистлар уни у субъектдан ташқарида ва унга боғлик бўлмаган ҳолда аллақандай сирли «нарса ўзидани» эътироф этади, деб танқид қиладилар. Агар Кант наздида «нарса ўзида»ни мутлақо билиб бўлмаса, ҳозирги замон материалистлари уни ҳали билиб олинмаган нарсадир, лекин бу уни мутлақо билиб бўлмайди, деган маънони билдирмайди, деб биладилар.
Агностицизм ғояси XIX-XX аср фалсафасида ҳам ривожланди. Масалан, немис физиги ва физиологи Г.Гельмгольцнинг (1821-1894) «символлар назарияси» ёки «иероглифлар назарияси» ўз моҳиятига кўра агностик характерда эди. Гельмгольц қарашларининг мазмунига кўра, субъектнинг сезгилари реал предметнинг образи эмас, балки символлар, шартли белгилар, иероглифлардир. У хиссий образнинг уни келтириб чиқарган тимсол, «оригинал», реал нарса билан алоқасини, ўхшашлигини инкор этган.
XIX-XX асрлар чегарасида агностицизмнинг яна бир тури – конвенционализм шаклланди. Конвенционализм (лотинча конвенцио – шартнома, келишув, битим) – бу фалсафий таълимот бўлиб, унга кўра илмий назариялар ва тушунчалар ташқи дунёнинг, унинг томонлари ва хоссаларининг реал тафсифи эмас, балки олимлар ўртасидаги келишув маҳсулидир. Конвенционализмнинг энг йирик вакили француз математиги ва философи Анри Пуанкаредир (1854-1912).
Гносеологик релятивизм эса борлиқ ҳодисалари ва воқеалари тўғрисидаги билимларнинг ўзгарувчанлиги, ўткинчилиги, ҳақиқатнинг нисбийлигини мутлоқлаштирувчи агностик ва скептик қарашларнинг йўналишларидан биридир.
Умуман, инсоннинг борлиқни билиши масаласида изчил агностицизм, скептицизм билан бирикиб кетиб, нигилизмгаолиб келади.
Илмий-техникавий тараққиёт ва информацион цивилизация даврида ҳозирги замон гносеологиясида шуни ҳисобга олмоқ муҳимки, билиш субъекти билан объект орасида кўпинча воситачи прибор, тадқиқот қурилмаси туради. Бу ўзига хос гносеологик вазиятни вужудга келтиради. Прибор объектни адекват, айнан акс эттириш жараёнига муайян узлуксиз ва тасодифий хатолар киритиши сабабли, тадқиқотчи уларга зарур корреляция қилмоғи лозим. Бироқ бу агностицизмнинг тантанасини билдирмайди, балки бизнинг билиш усулларимиз, методларимиз, восита ва шаклларимиз доимий такомиллаштирилиб туришга муҳтож эканлигини кўрсатади. Бизни қуршаб турган дунёни билиш мумкин, билиш эса – субъектнинг ҳақиқатни англаш ва уни ўз амалий, яратувчилик, ўзгартирувчилик фаолиятида қўллаш мақсадида ташқи дунёни онгли равишда акс эттиришидир.
Илм ва фан ютуқларига асосланган файласуфлар эса инсоннинг дунёни ва ўзини билишини доимо эътироф этиб келганлар. Файласуфларнинг бундай қарашлари гносеологик оптимизмдир. Билиш – бу объектив, моддий оламнинг инсон онгида инъикос, акс этиш жараёнидир. Дунёнинг моддий ва объективлигини, объектив воқелик ривожланиши қонунларининг инсон онгида инъикос этишини эътироф қилиш гносеологик оптимизм билиш назариясининг асосидир. Бу қуйидагиларга асоланади:

  • объектив олам бизнинг сезги ва ҳиссиётларимизга, тасаввур ва тушунчаларимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда ва ундан ташқарида мавжуд. Объектив олам – инсон сезги ва тасаввурларининг, барча билимларининг манбаидир.

  • инсон дунё ва унинг ривожланиш қонуниятларини билиши мумкин, у ўз сезги, тасаввур ва тушунчаларида ташқи объектив олам ҳодисаларининг моҳиятини инъикос эттиради, ғоявий образини гавдалантиради.

Билиш инсоннинг табиат, жамият ва ўзи тўғрисида билимлар ҳосил қилишга қаратилган ақлий, маънавий фаолият туридир. Инсон ўзини қуршаб турган атроф-муҳит тўғрисида билим ва тасаввурга эга бўлмай туриб амалий фаолиятнинг бирон-бир тури билан муваффақиятли шуғуллана олмайди. Билишнинг маҳсули, натижаси илм бўлиб, ҳар қандай касб-ҳунарни эгаллаш фақат илм орқали амалга ошади. Шунингдек, билиш инсонгагина хос маънавий эҳтиёж, ҳаётий заруриятдир. Инсон билиш фаолиятининг хилма-хил турлари мавжуд. Инсон билишининг кундалик-одатий билиш, бадиий билиш, диний билиш, илмий-фалсафий билиш, ғойибона билиш, олдиндан билиш, интуитив билиш каби кўринишларини фарқлаймиз. Инсон билишининг хилма-хил кўринишлари билимнинг ҳам турли шаклларини ҳосил қилади. Билим – бу ҳақиқатга мос келадиган ва асосланган ишончдир. Билим образлар ва белгилар шаклида мавжуд бўлади ва амалий фаолиятга асос бўлади. Билимнинг гносеологик талқини қуйидаги уч шартни тақозо этади: ҳақиқийлик, ишончлилик, асосланганлик.
Билиш дунёнинг объект ва субъектга бўлинишини назарда тутади. Субъект – бу билиш фаоллигининг манбаи. Субъект деганда, аввало, билиш қобилиятига эга бўлган индивид тушунилади. Шунингдек, субъект – бу микрогуруҳ, ижтимоий гуруҳ, синф, жамият ҳамдир, чунки билим ва донишмандликнинг олий яратувчиси – бутун инсониятдир.

Download 89,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish