6-мавзу. Билиш фалсафаси


Фалсафада ҳақиқат муаммоси



Download 30,21 Kb.
bet4/4
Sana22.02.2022
Hajmi30,21 Kb.
#110074
1   2   3   4
Bog'liq
6-маъруза

4. Фалсафада ҳақиқат муаммоси
Ҳақиқат, бу – бизнинг дунё тўғрисидаги билимларимиз ва тасаввурларимизнинг дунёнинг ўзига, объектив реалликка мувофиқ келишидир. Ҳақиқатни очиш ёки илмий ҳақиқатга эришиш ҳар қандай илмий билишнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ҳақиқат ўзининг мазмунига кўра мутлақ ва нисбий бўлиши мумкин. Ҳақиқатни иккига ажратиш мумкин. Биринчиси нисбий, иккинчиси мутлоқ ҳақиқат. Фан ҳақиқати ҳамиша нисбий характерга эга бўлиб, уларнинг мажмуасидан мутлақ ҳақиқат вужудга келади.
Абсолют ҳақиқат – бу билиш объекти ҳақидаги инкор этиб бўлмайдиган тўлиқ ва тугал билимдир, нисбий ҳақиқат эса – билиш предмети тўғрисидаги нотўлиқ ва нотугал билимдир. Абсолют ҳақиқат тўлиқ ҳажмдаги объектив ҳақиқатдан бошқа нарса эмас, нисбий ҳақиқат – нотугал шаклдаги, нотулиқ ҳажмдаги объектив ҳақиқатдир. Ҳар бир нисбий ҳақиқатда абсолют ҳақиқат жиҳати бор, чунки ҳар қандай нисбий ҳақиқат объективлиги сабабли, унда доимий билим жиҳати бор.
Билимларимизнинг ҳақиқат ёки ёлғонлигини, уларнинг абсолютлик ва нисбийлик даражасини конкрет жой ва вақт шароити белгилаб беради. Жой ва вақт шароити алмашиниб, ўзгариб турадиган омил эканлиги сабабли бир шароитда ҳақиқат бўлган нарса ўзгарган шароитда янглиш ёки ёлғон бўлиб чиқади.
Жой ва вақт шароитини ҳар томонлама ҳисобга олиш талаби билувчи субъектни догматик хатолардан эҳтиёт қилади. Жой ва вақт шароитининг ўзгариши етилган вазифаларни ҳал қилишга ижодий ёндашувни зарур қилиб қўяди, зарур бўлиб қолганда ўртага қўйилган мақсадга эришиш тактикаси, методи ва усулларини ўзгартира билишни тақозо этади. Шу боисдан ҳам билишнинг у ёки бу шакллари, методлари ва усулларини абсолютлаштириш мумкин эмас, эскирган хулосалар ва формулаларни ўз вақтида янгилари, ўзгарган шароитга мос келадиганлари билан алмаштириш зарур, чунки айни бир хил қонуниятлар турли тарихий шароитда турли натижаларга олиб келади.
Агар ҳақиқатга жараён деб қараб унга унинг ривожланиши нуқтаи назаридан ёндашиладиган бўлса, бу ҳолда конкрет ҳақиқатга абстракт ҳақиқат қарама-қарши қўйилади. Абстракт ҳақиқат – бу тўлиқ бўлмаган, ривожланмаган, биртомонлама ҳақиқат, конкрет ҳақиқат эса, аксинча, - тўлиқ, ривожланган, кўптомонлама ҳақиқат. Ҳар қандай ҳақиқат, у билиш жараёнида ривожланиб борганлиги сабабли, абстрактликни ҳам, конкретликни ҳам ўз ичига олади. Ҳақиқат ўз ривожининг кейинги босқичига нисбатан абстракт ва илгариги ривожланиш босқичига нисбатан конкретдир. Ҳақиқатга дарҳол эришиб бўлмайди; унга эришиш билишнинг қийин, кўп босқичли жараёнидир.
Ҳақиқат ўз мазмунига кўра ҳамиша объективдир. Яъни унинг мавжудлиги айрим кишиларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ эмасдир. Масалан, Ўзбекистоннинг миллий мустақиллиги объектив ҳақиқатдир. Айрим кишиларнинг бу мустақилликни тан олиш ёки олмаслигидан қатъи назар, бу ҳақиқат ўз мазмунини сақлаб қолаверади. Ҳақиқатни атайин бузиш ёки сохталаштириш охир-оқибатда фош бўлади ва ўз қадрини йўқотади. Шунингдек, ҳақиқат ҳеч қачон мавҳум эмасдир. У ҳамиша конкретдир. Ҳегель сўзлари билан айтганда, нимаики воқе бўлса, у ҳақиқатдир, ҳақиқат — воқеликдир. Ҳақиқат мазмунининг конкрет характери жой, вақт ва шароитни эътиборга олишни талаб этади.
Ҳақиқатни ноҳақиқатдан, янглишувдан, ёлғондан фарқлаштириш, ажратиш учун бизнинг билимимиз объектив воқеликка, унинг яшаш ва ривожланиш қонунларига қанчалик мос келишини аниқлаб олмоқ керак. Аристотель ҳақиқатнинг «классик» концепцияси муаллифидир. Бу концепция ҳақиқатни фикрнинг, билимнинг воқеликка мос келиши деб, ёлғонни эса фикрнинг реал аҳволга мос келмаслиги деб талқин қилади. У ўзининг «Метафизика» сида бундай деб ёзади: «Бор нарсани йўқ дейиш ёки йўқ нарсани бор дейиш ёлғон гапиришдир; борни бор ва йўқни йўқ дейиш эса ҳақиқатни гапиришдир»1.

11 Антология мировой философии. М, 1969. Ч.II. 748-б.

1 Аристотель. Сочинения в 4 т. М., 1975, т.1. 141.-б.

Download 30,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish