6-мавзу. Билиш фалсафаси


Ҳиссий, эмпирик, назарий ва интуитив билиш даражалари



Download 30,21 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi30,21 Kb.
#110074
1   2   3   4
Bog'liq
6-маъруза

3. Ҳиссий, эмпирик, назарий ва интуитив билиш даражалари.
Кундалик фаолият жараёнида тажрибалар орқали билимлар ҳосил қилиш бутун инсониятга хос бўлган билиш усулидир. Билимлар бевосита ҳаётий эҳтиёждан, фаровон ҳаёт кечириш заруратидан вужудга келган ва ривожланган. Инсониятнинг анча кейинги тараққиёти давомида илмий фаолият билан бевосита шуғулланадиган ва илмий назариялар яратувчи алоҳида социал гуруҳ вужудга келди. Булар — илм-фан кишилари бўлиб, илмий назариялар яратиш билан шуҚулланадилар.
Ҳиссий билиш дейилганда, одатда, инсоннинг ҳис қилиши, сезги аъзолари орқали предмет ва ҳодисаларни, уларнинг ташқи томонларини, ташқи белги ва хусусиятларини бевосита билиш тушунилади. Инсоннинг бу билиши, деярли ҳайвонларга ҳам хос бўлган билиш билан бир хил хусусиятларга эга бўлган билишдир (лекин улар туб фарқларга ҳам эга).
Ҳиссий билиш жонли мушоҳада билимнинг дастлабки манбаидир. Ҳиссий билишда нарса ва ҳодисалар бевосита акс эттирилади. Ҳиссий билишнинг сезги, ҳиссий қабул (ёки идрок), тасаввур каби шакллари мавжуд. Ҳиссий билиш босқичида нарсалар, ҳодисаларни алоҳида-алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда акс эттирамиз. Шу сабабли бу босқичда нарса ва ҳодисалар ўртасидаги алоқадорлик, боғланиш назардан четда, уларнинг моҳияти очилмай қолади.
Илмий билиш – инсон фаолиятининг эмпирик билиш билан назарий билишнинг чамбарчас боғлиқлигидан иборатдир. Эмпирик билиш инсоннинг нарсаларга бевосита (ёки асбоблар ёрдамида) таъсир кўрсатиши жараёнида юзага келади. Унинг методлари кузатиш, тасвирлаш, тажриба, ўлчовдир.
Назарий билиш деб, инсон фикрнинг воқелик ҳодисаларни моҳиятига чуқур англаб олишдир. Унинг шакллари мавҳумлик ва муайянлик, моделлаштириш, формализациялаштириш, назариялар яратиш ва билишдир.
Билишнинг яна бир даражаси интуитив билиш (қалбан билиш, ғойибона билиш)дир. Ўзининг бутун борлиғини фан, дин, сиёсат ва санъат соҳасига бағишлаган буюк кишилар ана шундай билиш қобилиятига эга бўладилар. Интуитив билиш ҳиссий ва ақлий билишга таянади. Буюк шахсларнинг ғойибона билиши уларнинг доимий равишда фикрини банд этган, ечимини кутаётган умумбашарий муаммолар билан боғлиқдир. Илмий билишнинг энг самарали усулларини аниқлаш гносеологияда муҳим ўрин эгаллаб келди. Ҳар бир фан ўзига хос билиш усулларидан фойдаланади.
Интуитив билиш эса, одатда киши бирор нарса ёки ҳодиса ҳақида муайян тасаввурлар ва билимларга эга бўлган, унинг фикри маълум муаммо ёки масалани ечишга йўналтирилган, шу асосда ўз фикрини ривожлантираётган бир пайтда рўй беради. Интуитив билиш ҳам инсон билиш жараёнининг муҳим жиҳатини ташкил қилади ва унинг борлиқни билишида муҳим роль уйнайди. Интуитив билиш, ҳиссий ва мантиқий билишлардан фарқ қилиб, у ўз табиатига кўра, ҳеч бир бевосита ҳиссий идроксиз ва мантиқий муҳокамасиз бирор бир янги тасаввур ёки янги фикрнинг бирданига, кутилмаганда туғилишидир.
Фанда узоқ давр интуитив билишнинг механизми маълум бўлмай келди. Шу сабабли интуитив билиш ҳақида ҳар хил қарашлар, ҳар хил ёндашишлар, турли туман таълимотлар пайдо бўлди. Баъзилар уни илоҳийлаштириб, интуитив билиш фақат буюк ва мумтоз кишиларгагина хос, деган фикрни билдиришдилар.
Баъзилар эса, интуитив билишни одатда фақат ижодий жараёнга, яъни илмий кашфиётлар, илмий ихтироларга ва бадиий ижод жараёнига хос, деган қарашларни илгари суришдилар. Уларнинг нуқтаи назарича, интуитив билиш - бу ижодий жараёнда фикрнинг ривожланишида эски фикрдан янги фикрга ўтиш, яъни сакрашдан иборатдир. Бошқа бир гуруҳ тадқиқотчиларнинг фикри-ча, интуитив билиш - бу бадиий ижод билан боғлиқ янги ғоянинг туғилишидир, деган фикрларни билдиришади. Ҳақиқатан ҳам, интуитив билиш инсоннинг ижодий фаолияти билан боғлиқ бўлиб, бунда тадқиқотчи ёки ижодкорнинг бутун фикри-зикри бирон нарса билан қаттиқ банд бўлган пайтда, унинг миясига ҳеч кутилмаганда бирор янги фикр, янги ғоя бирдан, тўсатдан келиб қолиши мумкин.

Download 30,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish