7. Хулоса: 1 Эгилишга ишлаётган балкалардаги кўчишларни ва кесимларининг буралиш бурчвуларини назарий усулда хисоблаб топилган натижаларини, тажриба ёрдамида асбоб – ускуналар билан ўлчаб топилган натижалар кам хатоликка йўл қўйган холда тасдиқлар экан.
2. Назарий усулда исботланган ишларнинг ўзаро боғланши хақидаги (Бетти) теоремаси ва кўчишларнинг ўзаро боғланиши хақидаги (Максвелл) теоремалари, тажриба йўли билан текширилганда хам ўз тасдиғини топар экан.
7-ЛАБАРАТОРИЯ ИШИНИНГ ҲИСОБОТИ.
Мавзу: Сиқилаётган стержен учун критик куч миқдорини тажриба йўли билан аниқлаш.
№
|
Намуна стержен ўлчамлари
|
Ричак елкалари
|
пр; E
|
а; в; ;
|
а1; в1;
|
|
%
|
|
%
|
|
%
|
5.
|
+
|
0,6
|
+
|
0,6
|
+
|
0,3
|
1. Ишдан кўзда тутилган мақсад:
Эластик стерженларнинг ўқи бўйлаб сиқилиши натижасида устиворлигини йўқотиш проссини тажриба йўли билан ўрганиш ва критик кучнинг миқдорини тажриба йўли билан топиб, назарий усулда топилган қиймати билан таққослаш.
2. Тажриба наъмунаси хакида маълумот:
Устиворликка тажриба ўтказиш учун улчамлари 1-расмда тасвирлангандек кам углеродли
пўлатдан тайёрланган намунани оламиз. Бу наъмуна худди латта материалларини ўлчайдиган метрга ўхшаш бўлади.
Намуна материали кам углеродли пўлат бўлиб, унинг бўйлама эластиклик модули E=2,2·10 MPа пропорсионаллик чегараси =200Mпa. Бу маълумотларни Степен П.А. ”Сопратевление материялов” – М: “В.Ш,”1960й дарслик китобидан олдик. Намуна узунлиги =100см; кўндаланг кесим юзининг эни а=0,5см; бўйи эса б=3см; кўндаланг кесим юзи f=a·b=0,5·3=1,5 см2 га тенг.
Намуна кўндаланг кесим юзининг энертсия моментларини ҳисоблаймиз:
Демак, биз қараётган намуна учун кўндаланг кесимнинг энг кичик инерция моменти Jмин=Jy=·104мм4 га енг экан;
3 . Стержен учларининг маҳкамланиш схемаси ва уларнинг йукланиши:
Намуна стержен учларининг турли усулларда маҳкамланиши аввалом бор критик куч миқдорига таъсири жуда каттадир. Шунинг учун назарий усулда ҳам, тажриба усулида ҳам критик куч миқдорини аниқлашда бўйлама сиқилаётган стерженларда уларнинг учлариниг маҳкамланиш турига алоҳида этибор бериб, узунликни келтириш коеффсенти μ ни тугри аниқлаш керак бўлади.
2- расмда стержен учлари маҳкамланиш турларининг 4 хили келтирилган бўлиб, уларнинг узунликлари ҳамма холда бир ҳил олинган. Учлари ҳар ҳил маҳкамланишига қарамасдан узунликларининг бир хил олиниши критик куч миқдорларини узаро солиштиришда ва унинг моҳиятини тушуниб этишда анча қулайлик туғдиради.
Сиқилишга ишлаётган стерженлардаги критик куч миқдорини аниқлаш учун Эйлер формуласини агар устуворлигини йўқотишдаги кучланиш пропарсионаллик чегарисидаги кучланишдан кичик булганда қуллаш мумкин, яъни стержренларнинг эгилувчанлиги чегаравий эгилувчанлик λ чегарадан катта бўлганда. Чегаравий эгилувчанлик устуворликка ишлаётган стержен материалининг эластиклик ҳусусиятига боғлиқ бўлиб, қуйидаги формуладан аниқланади:
Бунда Е - намуна материалининг бўйлама эластиклик модули, - стержен материалининг пропорционаллик чегарасига мос кучланиш қиймати. Критик куч миқдори нафақат намуна стержен материалига ва улчамларига боғлиқ, балки унинг учларининг маҳкамланиш турига ҳам боглиқдир. Шунинг учун бу лабаратория ишида критик куч миқдорларини стержен учларининг ҳар хилда маҳкамланган холларида аниқлаш тавсия қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |