6.Фуқаролик жамиятида шахснинг барча ҳуқуқлари қандай бўлади?
6. Жамиятни демократлаштиришда ҳар бир давлат ва миллатнинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олингандагина уни амалга ошириш даражаси реаллашади. Шунингдек, у ёки бу давлатдаги демократиянинг яшовчанлиги унинг қандай ғоявий-мафкуравий заминларга суянишига ҳам боғлиқдир. Ўзбекистон жамиятини демократлаштиришда аҳолининг маънавий-маърифий даражаси, унинг сиёсий онги ва маданияти, миллий менталитети, ўзига хос тафаккур тарзи бундай ғоявий-мафкуравий заминни ташкил этади.
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий жамиятни барпо этиш шахс эркинлиги ҳамда унинг ғоявий-мафкуравий асослари билан бевосита боғлиқдир. Шахс эркинлиги аввало ижтимоий тушунча ҳисобланади. Жамиятда эркинлаштириш жараёнини амалга оширмасдан шахс эркинлиги тўғрисида фикр юритиш мумкин эмас. Шахс эркинлиги фуқаронинг имкониятлари, ижодий қобилиятларига йўл очади. Пировард натижада шахс ижтимоий фаол индивидга айланади.
Шахс эркинлиги тўғрисида гапирганда унинг дунёқараши, сиёсий билимлар даражаси, жамиятда ўзини тутиш маданияти, турли экстремал вазиятларда тўғри хулоса чиқариш имконияти, ўзининг озод шахс эканлигини қай даражада англаши, ўзининг ва жамият манфаатларининг мутаносиблик ҳолатини аниқлаши сифатларига кўпроқ эътибор бериш лозим.
У инсонлар ўртасидаги ўзаро ижтимоий муносабатларда рўёбга чиқади. Шунинг учун жамиятдан ташқарида эркинлик бўлмайди. Жамиятда эркинликни тушуниш ва амалга ошириш мамлакатда устувор бўлган миллий маданий, тарихий, диний ва бошқа тартиботлар, қонун-қоидалар ҳамда қадриятларга, уларнинг характери, мазмунига боғлиқ бўлади. Эркинликни англаш ва уни ифода этишда Ғарб ва Шарқнинг ўзига хос жиҳатлари бор. Ғарбда эркинлик тўғрисида фикр юритилганда, асосан, алоҳида олинган шахс эркинлиги ва ҳуқуқларидан келиб чиққан ҳолда ёндашилади, эркинликка шу мезондан келиб чиқиб баҳо берилади.
Шарқда ҳам шахс эркинлиги ва ҳуқуқлари ҳисобга олинади. Лекин шахс ҳатти–ҳаракати, хулқ-атвори, жамиятдаги ўрни, маъсулиятини идрок этиш ҳолатларига баҳо берилганда, муайян гуруҳ, этнос, халқ, миллат, жамиятнинг манфаатлари, ҳуқуқларига алоҳида қадриятлар, анъаналаридан келиб чиққан ҳолда ёндошилади.
Шахснинг хоҳиш–иродаси, истаги, мақсад ва манфаатлари унинг фаолиятида намоён бўлади. Эркинлик ва жамият ҳаётини эркинлаштириш муаммоси муайян ғоялар тизими билан ҳам боғлиқ. Ғоя эркинлик, жамият ҳаётини эркинлаштиришга хизмат қилиши ёки, аксинча, эркинликни, эркинлаштириш жараёнларини бўғиши, яъни унга имконият бермаслиги ҳам мумкин. Чунки, жамият ҳаёти сиёсий тизим сифатида,муайян ғоялар орқали муайян тартиботлар, урф–одат, анъаналар, қадриятлар билан шаклланади. Улар эса жамиятнинг турли соҳаларида фаолият кўрсатадиган инсонлар дунёқараши, онги ва тафаккури орқали ўз ифодасини топади. Ғояга мос равишда эркинлик ва эркинлаштириш жараёнлари содир бўлади. Мамлакатда ягона ғоя тан олиниб, фақат унга амал қилинса, шунга мос фаолият қарор топади. Масалан, коммунизм ғояси якка ҳукмронликка асосланган бўлиб, натижада инсон эркинлиги, умуман, жамиятни эркинлаштиришга салбий таъсир кўрсатди. Инсон фикри, унинг жамият иқтисодий, сиёсий ҳаётидаги ўрни ҳам синфийлашган мафкурага ёки пролетар манфаатларига бўйсундирилди. Инсон онги ва дунёқарашида унинг дунёни идрок этиши билан боғлиқ қарашлари, тасаввурлари эмас, аксинча, дунёқарашни «синфий»лик тамойилига мослаштириш ва ундан келиб чиққан ҳолда фикрни ифодалаш, муносабат билдириш ҳодисаси рўй берди. Бу дунёқараш мажбурий тарзда шакллантирилди
Do'stlaringiz bilan baham: |