6- мавзу. Миллий ғоя Ўзбекистон демократик тараққиётининг муҳим омили


Демократияни инсон қадр-қиммати, манфаатлари, фикр эркинлиги билан боғлиқлигини изоҳлаб беринг



Download 36,38 Kb.
bet4/10
Sana30.04.2022
Hajmi36,38 Kb.
#596400
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-mavzu javoblar

4.Демократияни инсон қадр-қиммати, манфаатлари, фикр эркинлиги билан боғлиқлигини изоҳлаб беринг.
4.Ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш миллий мафкурадаги асосий мақсад бўлиб, унга Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ғояларини инсонлар онгига сингдириш билан эришиш мумкин. Бунинг учун, аввало, ҳар бир фуқаронинг жамиятдаги ўз ўрни, ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англаши ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Фуқаролик жамиятида шахснинг барча ҳуқуқлари қонун йўли билан кафолатланади ва унинг манфаатлари имкон қадар рўёбга чиқарилади.
Инсон ҳуқуқлари устуворлиги жамият аъзоларининг том маънодаги тенглигини англатади. Ҳуқуқий маданият инсондаги фуқаролик жамияти аъзосига хос бўлган дунёқарашнинг зарурий пойдевори ҳисобланади. Собиқ шуролар даври Конституцияларининг барчаси жамиятнинг бир қисмини бошқа бир қисмига қарама-қарши қўйишга, давлатнинг синфийлиги тушунчасига асосланган эди. Мамалакат ишчи ва деҳқонлар давлати деб эълон қилиниб, хусусий мулк бекор қилинган, тадбиркорлик, ташаббускорликка чек қўйилган эди. Социализм даврида барча соҳаларда мафкуравий ақидабозлик авжга чиқди, жамият ҳаётида «ишчилар синфининг дунёқараши» ҳамма нарсадан баланд қўйилди. Илмий, бадиий, маънавий, фалсафий ҳаёт эркинликдан маҳрум этилди. Шу сабабли шўро тузуми таназзулга юз тутди тамойиллари тизимида мафкуравий плюрализм турли фикрларнинг ўзаро ҳамоҳанглигини эътиборга олади. Ғоявий-мафкуравий плюрализм жамият демократиялашувининг ёрқин кўзгусидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида жамият ҳаётининг, хусусан мафкуравий жараёнларнинг ҳам ҳуқуқий меъёрлари аниқ белгилаб қўйилган. Конституциянинг 12 моддасида: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма – хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас» дейилган».1
Албатта, давлат - жамият сиёсий тизимининг ўзаги, мамлакат барқарорлиги ва изчил тараққиёти учун масъул бўлган сиёсий институтдир. Шу маънода, у жамиятнинг ўз миллий `ғоялари атрофида мустаҳкам жипслашуви, фикрлар ранг–баранглиги ва қарашлар хилма хиллиги асосида ҳаётда мафкуравий жараёнларнинг мувофиқлашувидан манфаатдор.
Бош ислоҳотчи сифатида давлат ижтимоий–сиёсий барқарорлик, миллий хавфсизлик, келажак ҳаёт манфаатларидан келиб чиқиб жамиятда миллий ғояни рўёбга чиқариш учун фаолият олиб боради. Ўзбекистонда давлат миллий мафкуранинг субъекти эмас, балки ундаги ғояларни рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган сиёсий институтдир.
Фикрлар ранг–баранглигини қарор топтириш – демократик жамият барпо этишнинг асосий шартидир. Демократия давлат ва жамият қурилиши ва уни идора этишнинг энг мақбул шакли сифатида ҳар бир фуқарога ўз фикрларини эркин ифода этиши учун шароит яратади. Бу эса инсоннинг мамлакат сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий, ҳаётидаги иштирокини, қонунларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга жорий этишдаги фаоллигини таъминлайди. Миллий ғоянинг ушбу тамойили оламдаги турли туманлик билан инсоният дунёсидаги хилма хилликнинг, одамларнинг фикрлаши, орзу–умидлари, ғоя ва мақсадларидаги ранг–барангликни ифодалайди. Фикрлар ранг–баранглиги миллий мафкурага жон бағишлайди, унинг такомиллашишига ёрдам беради. Ана шу асосда бу мафкура хилма–хил фикрлар билан бойиб боради, турли ғояларни ўзига доимий сингдириш имконига эга бўлади.
Мустақил Ўзбекистон ижтимоий плюрализм, ҳаётни эркинлаштириш, мулкнинг турли шакллари тенг ҳуқуқлигини қонуний кафолатлаш йўлидан бормоқда. Натижада ўтган йиллар ичида турли ижтимоий гуруҳлар, табақалар, синфлар майдонга келди. Уларнинг ўз иқтисодий ва сиёсий манфаатлари бир–биридан маълум даражада фарқ қилмоқда. Аммо, улар умумий мақсад – ягона Ватан равнақи, юрт тинчлиги, ҳалқ фаровонлиги йўлида ўзаро ҳамкорлик ва тинч–тотувлик, келишувчанлик талабларига риоя қилмоқдалар. Зеро, жамият ҳар кимнинг қандай партия ёки ҳаракатга мансуб бўлганига қараб эмас, эл–юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ишларига қараб баҳо беради.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик–ҳуқуқий ислоҳатларни фуқаролар онгига сингдириш миллий мафкурамиз олдида турган муҳим масалалардандир.


Download 36,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish