Ҳар бир қутб контакт босими қуйидагича текширилади: ўчирилган ажратгич ҳаракатсиз контактга пичоқ билан бир хил қалинликка эга бўлган мис шина киритилади, оралиқдан чиқишдаги тортилиши, контакт кучи динамометр билан ўлчанадимеъёрли токи Iн= 600А лилар учун 160-180 Н (16-18 кН) ва меъёрли токи Iн= 1000А 180-200 Н (18-20 кН). Ерга заминлагич пичоқлари бўлганида уларни ростлаш керак, қутбни ерлаш пичоғи, двигателдан энг ўзоқда жойлашган, уҳаракатсиз контактига озгина эртароқ яқинлашсин, чўнки ўзатгичда доимо люфтлар мавжуд, шу сабабли энг ўзоқда жойлашган пичоқ уланмай қолиши мумкин.
Пичоқларнинг бўрилиш бурчаги ва чегараловчи жиҳоз таъсири тортгич узунлигини ўзгартириш ва чегараловчи тўсиқни жойини ўзгартириб ростланади.
Ажратгич тўла уланганида, пичоқ билан асоси орасида 5 - 6 мм оралиқ қолиши керак. Ажратгичларнинг барча қутбларининг бир вақтда уланиши оралиқ тортгичлар ёки қутблар тортгичлари узунлигини тўғри танлаш билан таъминланади. Ажратгичнинг ҳаракатланувчи контактининг ҳаракатсиз контактга нисбатан тўғри ва нотўғри жойлашиш ҳолатлари (3.4-расм) кўрсатилган. Ажратгич контактлари сиқилиб чиқиш кучини ўлчаш(3.5-расмда) кўрсатилган. Ажратгич двигателларининг қўл билан ишлатиладиган двигател-3 (ПРЗ) дастасининг улаган ва ажратилган ҳолати (3.6-расм).
6.4-расм. Ажратгичнинг пичоқлари ҳолатини ҳаракатсиз пичоқларга нисбатан текшириш: а – нотўғри; б – тўғри; 1 – пичоқ; 2 – ҳаракатланувчи контакт; 3 – ўқ симметриклиги
Пичоқлар ҳаракатини чегараловчи тўсиқларни ўрнатилиш жойини аниқлаш учун ўзатгич оралиқ бўлакларини «включено» ва «отключено» ҳолатида ростлаш зарур (сектордаги елка тешиклар ва бошқа усулларда). Елкали двигател учун двигател дастаси вертикал юқориги ҳолатида 20-30° га тенг, ва пастки ҳолатида 5-10° бўлиши керак.
Елкаларни двигателлар ўқларига ва ажратгичларга конуссимон штифтларни тешикларига киритиб маҳкамлаш билан тугатилади. Меъёрли ростланган двигател енгил, кам куч билан уланиши ва ажратилиши лозим.