6.13-расм. I - контакт тугунларида босимни аниқлаш ва II - ўчиргич контактлари қаршиликларини амперметр-вольтметр усулида ўлчаш усули: I. а) – бармоқсимонларда; б) – розеткалиларда; в) – ёнтомонлиларда; г) – чўткалиларда; 1 – ҳаракатсиз контакт; 2 – ҳаракатланувчи контакт; 3 – динамометр; 4 – контакт босимини ўлчаш учунмослама; 5 – ёрдамчи пона; II. 1 – аккумулятор; 2 – реостат; 3 – асбобни қайта заминлагич; 4 – резистор; 5 – асбоб шунти; 6 – мойли ўчиргич.
Контактларнинг ўчирувчи қаршиликлари ўчиргичларнинг зарўрий тавсифи ҳисобиланади, шунинг асосида кам мойли мойли ўчиргичлар ишга яроқли ёки яроқсизлиги аниқланади, ва кўп ҳолларда монтажда бир неча бор қутбларни тарқатиб қайта-қайта назорат ишларини бажаришга тўғри келади.
Ўтиш қаршилик кўп сиғимли ўчиргичларга идишга мой қуйишидан олдин ёки идишлар туширилган xолатда, камсиғимлиларда эса-ўчиргичда мой қуйилган ҳолатларда ўлчанади. Ўлчашни бошлашдан олдин ўчиргич двигателсиз беш-етти марта улаб - ўчирилади, бу операциялр контактлар юзасидан бегона пардаларни бартараф этиш учун бажарилади.
Агар ўтиш қаршилиги меъёрий кўрсаткичдан юқори бўлса, кўрсаткич юқорилик сабаби барча элементларни текшириб контактлар тугунларини назоратдан ўтказилиб текширилади. Нуқсони топилган қисмга ишлов берилиб ростланади, кейин яна қайта ўлчанади.
Ўчиргичлар контактлари билан металлл рамага маҳкамланган, пастки қисмига электрмагнитли двигател жойлаштирилган. Юқоридаги ўтувчи изоляторларга ҳаракатланмайдиган асосий ва ёрдамчи контактлар ва магнитли пуркагич ёйни сўндириш бўлмалари маҳкамланган. Пастки изоляторларда ҳаракатланувчи контактлар двигател ва ўчиргич ўқига изоляцияланган тортқичлар воситасида жойлаштирилган.
6.2.1 Ажратгичларни ишлатилиши
Электр қурилмаларини ишлатилишида, техника хавфсизлиги таъминланиши асосий талаблардан бири ҳисобиланади.
Ажратгич – бу контактли коммутацион аппарат, электр занжирларини токсиз ёки кам ток билан, учирилган ҳолатда изоляцияланган масофа, контактлар оралиғида хавфсизликни таъминлаш учун ажратиш ва улашга мўлжалланган.Таъмирлаш даврида ажратгичлар билан бўлимлар орасида кўринишли оралиқ ҳосил қилинади. Бу кучланиш остида қолган ва таъмирлашга чиқарилган аппаратларни бир-биридан ажратиб тўради. Ажратгичлар билан ток остида ажратиш мумкин эмас, улар ёйни учириш мосламасига эга эмас, шўнга кўра контактлар орасида электр ёйи ҳосилбўлади, шу сабабли ажратгичлар, ўчиргичлар олдиндан учирилган қурилмалар бўлимларини улаш ва ажратиш учун фойдаланилади. Ажратгичларни юклама остида ажратиш ўз-ўзидан катта носозликларга олиб келишига сабаб бўлади. Статистик маълумотларга кўра электр тармоқларида содир бўлаётган носозликликларнинг 20-30% ажратгичларни юклама остида қайта улаб-ажратишлар билан боғлиқ.
Электр қурилмалар ишлатилиши схемасини оддийлаштириш учун [1.13] қуйидаги улаш ва ажратиш операциялари бажарилиши учун ажратгичлар қўлланилади: трансформаторларнинг нейтралини ерга ва ерга ажратгич ёй ўчиргич реакторларида тармоқдан ерга уланиш бўлмаганда; барча кучланишдаги жиҳозлар ва шина заряд токини (конденсатор батареялардан ташқари);10 кВ ва паст кучланишда ташқарида ишлайдиган қурилмаларнинг 15 А гача бўлган юклама токларини уч қутбли ажратгичлар билан; агар Ажратгичлар занжирда параллел кичик (Омли) қаршилик билан шўнтланган бўлса шина ажратгичли ёки айланиб ўтувчи ўчиргич билан операциялар бажаришга рухсат берилади.
Ажратгичларнинг токни учириш миқдорига ўнинг конструктив тузилиши (пичоқларнинг горизонталь, вертикаль жойлашиши), қутблар орасидаги масофа, қурилма меъёрли кучланиши, шу сабабли рухсат этилиш операцияси қўлланма ва директив кўрсатмалар орқали ўрнатилади. Мисол учун трансформаторлар ЮОКР (РПН) ли бўлганида, уларни олдин уйғонмаган (юкланишсиз) ҳолатга келтириш керак, чўнки магнитланиш тез камаяди. Магнит ўтказгичда индукция камайганида, бу келтирилган кучланишга боғлиқ.
Бўндан ташқари, юкланишсиз трансформаторларни учиришда аввало олдин нейтралини ишончли ерлаш керак, агар трансформатор меъёрли ишлатилишиганҳолатида нейтрали ерланмаган бўлса. Агар трансформатор нейтрали реактор орқали ерга уланган бўлса, олдин ўни ажратиш зарур.
Агар занжирда ажратгич ва бўлгич бирга бўлса, у ҳолда ажратиш ва улаш магнитловчи ток ва зарядловчи токларни бўлгич билан бажариш зарур, чўнки ўнинг пружинали двигатели бор ва бу операцияни тез бажаради. Ажратгичлар электр қурилмалар схемасида асосий ўринда тўради, шу сабабли уларга қуйидаги талаблар қўйилади: очиқ муҳитда максимал импулъсли кучланиш электр мустаҳкамлигига тўғри келадиган кўринишли очиқ ажралишни ташкил қилиш; ҚТ токларининг оқимида термик ва электрдинамик чидамлилик; ўзидан-ўзи ажралишига йўл қўймаслик;ишлатилиш ўта ноқўлай об-ҳаволарда ҳам (музлаш, қор, шамол) аниқ уланиш ва ажралиши зарур.
Ажратгичлар қутблар сонига қараб – бир қутбли ва уч қутбли, ўрнатилишига кўра – бино ички ва ташқи қурилмалар учун, конструкция тузилишига кўра – қирқувчи, бурилиб айланувчи, платографли ва осилувчи тўрли бўлади. Монтаж усулига кўра ажратгичлар вертикаль ва горизонталь пичоқ жойлашувли бўлади.
Қиркувчи ажратгичлартўғри пичоғи бирорта қўзғалмас контактлар атрофида айланади, пичоқ ҳаракати ўқнинг фарфорли тортқичи (тяга) орқали йўналтирилади. Контактларга етарли босим пружина орқали яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |