6.1.2. Бўлгич ва қисқа туташтиргичлар монтажи
Бўлгич ва қисқа туташтиргичлар монтажи кўп жихатдан ташқарида ишлатиладиган бўлгич жиҳозларини корхона кўрсатмаларига мувофиқ ҳолда бажарилади 3.1-жадвал.
Бўлгичлар айланувчи устунларга эга, бу устунлар тез ҳаракатланувчи двигател билан боғланган, (3.8-расм). Ўчириш мосламаси жиҳознинг тортгичга ўрнатилган иккита спирал пружиналардан иборат, улар иккала айланувчи устунларни улайди. Бўлгич (Б) қутблари тўла йиғилган ҳолатда келтирилади. Бўлгични автокўтаргичлар ёрдамида фундамент устунларига вертикал оғдирмасдан маҳкамлаб ўрнатилгач, уланган ҳолатда қутблар тўғриланади, кейин ҳаракатланувчи контактлар учлари оралиқлари текширилади ва бу оралиқ 1-3 мм билан чегараланиши керак. Бўлгич ва қисқа туташтиргич умумий кўриниши, (3.8-расм) келтирилган. Элегазли
Қисқа туташтиргич КЭ-110 ва бўлгич ОЭ-110/1000, (5.10,5.11-расм).
6.8-расм. Бўлгич ва қисқа туташтиргич: а) – ОД-110М русўмли бўлгич йиғилган кўринишда; б) – КЗ-220М русўмли қисқа туташтиргич; 1 – изолятор; 2 – контакт пичоқлари; 3 – оралиқ ўзатгичи; 4 - улаб тортгич; 5 – ричаг; 6 – двигател; 7 – ҳаракатсиз контакт; 8 – экран; 9 – устун изоляторлари; 10 – пичоқ; 11 – изоляцияловчи улама;12 - ток трансформотори; 13 - ИКО изолятор; 14 – асос.
Ҳаракатланувчи контакт улаш механизми билан уланади.
Ерга заминлагич занжирига ток трансформоторлари ўрнатилади; уларнинг иккиламчи чулғамлари бўлгичларнинг двигателининг релесига уланган. Уланишдан олдин қисқа туташтиргичнинг ҳамма қисмлари текширилади ва тозаланади.
Ишлаб чиқарувчи кўрсатмасига мос равишда қисқа туташтиргичнинг ҳамма қисмлари олдин фундамент ёнида текис юзада йиғилади. Тўла йиғилган қисқа туташтиргич автокўтаргичлар ёрдамида кўтарилиб фундамент таянчи устига маҳкамланади. Кейин ростлаш ва қисқа туташтиргичнинг барча ошиқмошиқли уланадиган қисмлари кўрсатмага кўра мойланади. Бу ишлар тугатилгач ток трансформоторлари ерга заминлагич шинасига ўтказилади (ўрнатилади).
6.9-расм. а)-КЭ-110 русўмли элегаз тўлдирилган ёпиқ қисқа туташтиргич: 1 – контактли чиқиш; 2 – контакт камераси; 3 – гидравлик эшик; 4 – ерга заминлагич шиналарнинг уланиши; 5 – асос; 6 – мановакуумметр; 7 – ТШЛ-0,5 ток трансформотори; 8 – двигател; 9 – тортгич; 10 – изолятор; 11 – элегазли баллон; 12 – фильтр.б) – КЭ-110 қисқа туташтирпгич контакт камераси:1 – силикагелт ўлдирилган қопчали қопқоқ; 2 –ҳаракатсиз контакт; 3 – фарфорли тана; 4 – экран; 5 – ҳаракатланувчи контакт; 6 – эгилувчан алоқа; 7 – мойли гидра зулфинли; 8 –қопламали зичлагич.
6.10-расм. ОЭ-110/1000 ёпиқ элегаз тўлдирилган бўлгич: 1 – юқориги гардиш; 2 – ҳаракатсиз контакт; 3 –экран; 4 – контакт пружинаси; 5 – ҳаракатланувчи контакт; 6 – изоляцияловчи устун; 7 – мойли туғон эшиги (гидрозатвор); 8 – асос; 9 – двигателга тортгич; 10 – буфер; 11 – мановакуумметр; 12 – ҳаракатсиз контактга тортгич.
Ажратгич, қиска туташтиргич ва бўлгичларнинг техник кўрсатгичлари (3.15-жадвал) [7] кўрсатилган.
Ажратгич, бўлгич ва қисқа туташтиргичларнинг умумий монтаж технологияси (3.1-жадвал), келтирилган. Ҳаракатланувчи контактларни ҳаракатсиз контактлардан меъёрий, тортилиш кучи (3.18-жадвал) [7] келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |