Диссертатция мавзуси юзасидан қилинган илмий ишларимни кафедирага тақдим этдим 2. Илмий-тадқиқот ишлар
Илмий фаолият учун ажратилган ҳафта кунларида илмий раҳбарим билан биргаликда 2018-2020 ўқув йилларига мўлжалланган аннотация ва шахсий иш календарь режа ишлаб чиқилди.
Илмий тадқиқот методологияси фанидан соц.ф.н., фалсафа доктори (PhD). Абдихалилов Абдулло домиладан илмий ишни қандай ёзиш қонун - қоидаларини ўргандим ҳамда тахлил қилиш ва хулоса чиқариш йўлларини ўргандим.
3. Илмий-педагогик ишлар
1. Илмий раҳбарим Педагогика фанлар номзоди, доцент Нарбаева Танзила Камаловнанинг маслаҳати билан ўқув жараёнини ташкил қилишга оид меъёрий ҳужжатлар билан танишиб чикдим.
2. Ой давомида илмий раҳбарим Педагогика фанлар номзоди, доцент Нарбаева Танзила Камаловна маъруза машғулотларида қатнашиб, уларнинг машғулот ўтказиш тажрибаларини ўрганиб ва иштирок этган машғулотларим бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаб, илмий раҳбарим назоратидан ўтказдим.
3. “Алишер Навоий” номли кутубхонада ҳафтанинг икки кунида диссертация мавзуси бўйича ишламокдаман.
Бугунги кунда ижтимоий иш ҳаётий фаолиятнинг маориф ва соғлиқни сақлаш, ҳарбий муҳит ва пенитенциар муассасаларда, саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, спорт-соғлом-лаштириш ва маданий-маиший фаолияти ва бошқалар каби етакчи жабҳаларида амалга оширилади.
Мураккаб ҳаётий аҳволда қолган, мамлакатнинг турли ҳаётий жабҳалардаги деярли барча аҳолиси ижтимоий иш объекти ҳисобланади.
Давлат, давлат идоралари ва муассасалар, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, жамоатчилик, линий ҳамда бошқа ва нодавлат бирлашмалар, тижорат тузилмалари, бизнес, ижтиомий иш соҳси ходимлари, кўнгиллилар, фуқаролар ва бошқалар ижтимоий иш субъекти сифатида иштирок этади ва амалага ошириб келинаётганлигини билиб олдим.
4. Маънавий-маъданий ишлар
2018 йил 18-19 октабрь ойида “Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш: миллий ва хорижнинг илғор тажрибалари” мавзусидаги конфренция бўлиб ўтди. Тадбирда “Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш: миллий ва хорижнинг илғор тажрибалари” мавзусидаги қуйдаги йўналишлар асосидаги ишлар кўриб чиқилди:
Ирсийлик (психологик, жисмоний, ижтимоий, ижтимоий-маданий);
Психологик-педагогик омил (мактаб ва оиладаги тарбия нуқсонлар);
Ижтимоий омиллар (жамиятда фаолият юритишнинг ижтимоий ва ижтимоий-иқтисодий шарти);
Индивиднинг ўзини ижтимоий иши ва ҳ.к.з. Атрофидаги меъёрлар ва қадриятларга, унинг таъсирига муносабати, шуниндек шахсий қадрият йўналиши ва ўз доирасини ўзи бошқаришга қодирлик. Шундан келиб чиқиб, ижтимоий профилактик ва коррекцион ишнинг таркиб топган тизими ҳозирги мураккаблашган вазиятга мувофиқ келмайди, долзарб вазифалар болалар қаровсизлиги ва ижтимоий етимликнинг олдини олишнинг янги ижтимоий сиёсатни шакллантириш, мослашмаган болалар, уларнингн ижтимоий реаблитаци қилиш бўйича мақсадга қаратилган иш учун махсус тизимли муассасаларни ташкил қилишдан иборатдир.
Кафедра мудири
Do'stlaringiz bilan baham: |