5.3.Тадбиркорликни қуллаб қувватлашнинг замонавий механизмлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларнинг янги босқичини бошлаб берди. Яъни эндиликда тадбиркорлар фаолиятига аралашувлар тубдан қисқартирилади. Шунга мос равишда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, улар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида белгиланди.
Фармонда тадбиркорлик субъектлари ва улар ходимларига нисбатан маъмурий жарималарни қўллаш билан боғлиқ вазифа ва ваколатларни босқичма-босқич судларга ўтказиш орқали тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилишни кучайтириш чоралари белгилангани ҳам соҳа ривожида муҳим ўрин тутади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти хусусида ҳам сўз юритилди. Мазкур ҳужжатда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, шунингдек, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш билан боғлиқ қатор долзарб вазифалар белгилангани қайд этилди.
— Юртингизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш орқали инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўналишида катта тажриба тўпланган, — дейди германиялик эксперт Д. Вюнш. — Буни замонавий суд механизмларидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳамда уларнинг самараси мисолида кўриш мумкин. Анжуманда тилга олиб ўтилган фармонлар суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш имконини беради. Бу, ўз навбатида, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштиришда ҳам айни муддаодир. Умуман, юртингизда тўпланган бундай илғор тажрибани ўрганиш бошқа давлат учун фойдали бўлишига ишонаман.
Иштирокчилар томонидан суд иш юритувига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалалари ҳам атрофлича таҳлил қилинди. Эътироф этилганидек, ҳозирги кунда хўжалик судлари фаолиятига илғор ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, хўжалик судларига даъво аризалари ва илтимосномаларни электрон шаклда юбориш имконияти яратилди, қолаверса, судга электрон шаклда мурожаат қилган шахсларга суд ҳужжатларини электрон юбориш тизими ишга туширилди.
Суд мажлисларини видеоконференцалоқа орқали ўтказиш имконияти яратилиши шу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди. Пировардида бугунги кунда суд муҳокамаси иштирокчилари бошқа ҳудудда жойлашган хўжалик судига бормасдан, ўзларининг ҳудудидаги хўжалик суди биносига келиб, видеоконференцалоқа тизими орқали суд мажлисида қатнашмоқдалар. Ҳозирги пайтда эса Олий хўжалик суди томонидан суд мажлисларини аудио-видео қайд этиш тизимини йўлга қўйиш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |