5-сименар: Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари
Режа:
5.1.Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасидаги инвистициялар ва инновацион ғоялар.
5.2.Иқтисодиётга инновациялар янги технологияларни жорий этишни рағбатлантириш.
5.3.Тадбиркорликни қуллаб қувватлашнинг замонавий механизмлари
5.4.Солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштириш
Таянч сўзлар: Иқтисодиёт , Иқтисодиётни лебераллаштириш , инновация , модернизация , диверсификация , тадбиркорлик солиқ , солиқ юки , божхона
5.1.Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасидаги инвистициялар ва инновацион ғоялар. Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида белгиланган иқтисодиётни янада ривожлантириш ҳамда либераллаштирига оид белгиланган чора-тадбирлар мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, аҳоли турмуш шароитини юксалтиришда муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу йўналишда қуйидаги устувор вазифалар белгиланган:
⦁ иқтисодиётнинг очиқлиги ва рақобатбардошлигини ошириш;
⦁ иқтисодий мустақилликни ривожлантириш;
⦁ макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш;
⦁ етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш;
⦁ молия-банк соҳасини ислоҳ этиш;
⦁ ташқи иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш;
⦁ хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш.
Шунингдек тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар келгусида нафақат оилалар фаровонлигининг таъминланиши, балки юртимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
5.2.Иқтисодиётга инновациялар янги технологияларни жорий этишни рағбатлантириш.
Дунёда илмий-техник салоҳият тез суръатларда ривожланиш билан бир қаторда ишлаб чиқаришнинг асосий омилларини интелектуализация қилиш ўсиб бормоқда. Инновацияларни жорий этиш иқтисодий ўсишнинг ва бозорнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим омилига айланди. Бу эса ўз навбатида, барча жабҳаларда инновациялар соҳасидаги илғор илмий ишланмалар ва техник ютуқлардан самарали фойдаланишни ҳамда ҳозирги иқтисодий салоҳиятнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлашни талаб этмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда бугун кўплаб давлатлар томонидан илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга катта миқдорда инвестициялар йўналтирилмоқда.
Жаҳон иқтисодиётида инқирози шароитларида корхоналар ва илмий жамоаларга ажратилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масаласи биринчи ўринга чиқади. Шу мақсадларда Европа Иттифоқи давлатларида ҳар йили “Европа инновациялар таблоси” (European Innovation Scoreboard — EIS) нашр этилади. Фаолият кўрсатувчилар муҳитини таҳлил қилиш усули асосида бир қатор Европа Иттифоқи давлатлари учун техник самарадорлик кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилган. Олинган натижалар асосида барча давлатлар 4 гуруҳга бирлаштирилган: инновацион лидер давлатлар; инновацион издошлар; мўътадил инноватор бўлган мамлакатлар; орқада қолган давлатлар.
Ушбу усул ёрдамида қуйидаги кўрсаткичлар таҳлил қилиб борилади:
ЯИМнинг илмий интенсивлиги;
бир миллион аҳолига тўғри келадиган олимлар сони;
таълим соҳасига қилинган харажатлар, ЯИМга нисбатан %;
патент олиш учун топширилган миллий аризалар сони;
юқори технологияли экспорт, саноат экспортига нисбатан %;
ахборот коммуникация технологиялари экспорти, жами экспортга нисбатан %.
АҚШ, Япония, Жанубий Корея ва Германия каби ривожланган давлатларда инновацион фаолиятни ривожлантиришга йўналтирилган харажатлар самарали фойдаланилади. Шу билан бир вақтда иқтисодиётнинг ўтиш давридаги давлатлар эса ушбу маблағлардан самарасиз фойдаланилмоқда.
Умуман олганда ҳозирги даврда инновацион иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини белгилайдиган ҳал қилувчи омил – бу илмий тадқиқот ва принцип жиҳатидан янги маҳсулот турларини яратиш учун ишланмалар натижаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мамлакатнинг инновацион муҳитини шакллантириш ва ривожлантириш, маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг янги технологияларини яратиш ва ишлатиш ҳамда кейинчалик бозорда жорий этиш ва реалиция қилишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |