5. Психологик билимларнинг системаси



Download 1,02 Mb.
bet113/128
Sana31.12.2021
Hajmi1,02 Mb.
#229708
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   128
Bog'liq
гост икки

139. Шахс ва гурух. ШАХС — алоҳида индивид, моҳиятан яхлит ижтимоийахлоқий олам. У ўзида инсон моҳиятини, унинг мавжудот сифатидаги қадриятини мужассам этади. Шахс ижтимоийгуманитар фанларда ўз йўналиши, тадқиқот объекти ва мақсади нуқтаи назаридан турлича талқин этилади. У ўта мураккаб, зиддиятли, қарамақарши, ўзини ўзи инкор этадиган мавжудот сифатида, биологик, физиологик, ижтимоий, маънавий, руҳий, ахлоқий ва эстетик ақлидрок, тафаккур объекти сифатида, ҳатто, фалсафий ва мантиқий, яшаш ҳуқуқи ва ҳаёт мантиғи жиҳатидан тадқиқот манбаига айланиши мумкин. Шахснинг шаклланиш омиллари кўп ва хилмахиддир. Мас, генетик (наслий), биологиктабиий, маданий, ижтимоий ҳаёт тажрибаси, ўз турдошлари билан муносабатлар ва бошқалар Шахснинг генетик жиҳати унинг наслий асоси, аждодларидан етиб келган физиономия, феълатвор билан, биофизиологик жиҳати эса яшаш учун қувват олиш, овқатланиш, жинсий алоқага киришиш ва насл қолдириш сингари индивидуал эҳтиёж билан белгиланади. Шахс, моҳиятига кўра, маданийлашган, онг, ақл орқали фаолиятини бошқариш имкониятига эга бўлган, ижтимоийтарихий анъана, турмуш тарзи ва тажрибага асосланган муайян авлодлар вакили. Шахс феномени инсон оламининг бутун мураккабликларини ўзида мужассам этади. Уни ҳар томонлама ўрганиш мақсадида турли даврларда тадқиқот олиб борилган. Айниқса, шарқда у юксак ахлоқиймаънавий меъёрлар орқали тушунилган ва олий хилқат, бебаҳо қадрият деб ҳисобланган. Инсон Шахс сифатида комилликка интилади, ҳаёт мазмунини бойитади, шу асосда кишилик жамиятининг гўзал ва фаровон бўлишига эҳтиёж сезади. Шахснинг ҳаёт тарзи бевосита жамият ҳаётига дахлдор ва ҳаёт неъматларидан тўла фойдаланишга ҳақли. Шахс тушунчаси инсон тушунчасининг юксак кўриниши, олий мақомидир. Ҳар қандай одам табиий мавжудлиги, яшаш ҳуқуқи ва ҳаёт қадриятига эга бўлган жонзотдир. Бироқ у ҳамма вақт ҳам тўлақонли Шахс бўлиб етилмаслиги мумкин. Гурух деб муайян белгига масалан синфий мансубликка биргаликда фаолият кўрсатишининг мумкинлигига ва унинг характерига, ташкил топиш хусусиятлари ва шу кабилар асосида ажралиб турадиган инсоний умумийликдир.


Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish