3. АS ЭГРИ ЧИЗИҒИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Жами таклиф деганда муайян нархлар шароитида реал ишлаб чикариш мумкин бўлган товар ва хизматларнинг реал хажми тушунилади. Нархларнинг юқори даражаси ишлаб чиқарувчиларга қўшимча махсулот ишлаб чиқаришга имконият яратади ва аксинча паст нархлар махсулот ишлаб чиқариш хажмини қисқартиради. Шунинг учун хам миллий ишлаб чиқариш хажми билан нархлар даражаси ўртасида тўғри алоқа мавжуд. Демак, махсулот ишлаб чиқариш хажми нархлар ўсиб бориши билан ўсиб, пасайиши билан тушиб боради.
3-чизмада акс эттирилганидек, жами таклиф эгри чизиғи уч кисмдан, горизантал ёки кейнсиан кесма, кўтарилиб борувчи ёки оралиқ кесма ва вертикал ёки классик кесмадан иборат.
Р
3-чизма. Жами таклиф эгри чизиғи
Жами таклиф эгри чизиғидаги бу кесмалар қандай иқтисодий вазиятларни акс эттиради?
1. Горизантал кесма иқтисодиёт чуқур инкирозга учраган ва катта миқдордаги ресурслардан фойдаланилмаган шароитни кўрсатади. Фойдаланилмаётган ушбу ресурсларни нархлар даражасига таъсир кўрсатмаган холда ишга тушириш мумкин. Бу кесмада миллий ишлаб чиқариш хажми ўса бошласа, ишлаб чиқаришдаги хеч қандай вазият нархлар ошишига таъсир кўрсатмайди. Чунки, уч-турт ой бўш юрган ишчилар иш жойларига қайтишгач, маошларини оширишни талаб қилишмайди.
Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ўзига зарур бўлган ресурсларни барқарор нархларда сотиб олишлари мумкин, ишлаб чиқариш харажатлари купаймайди. Демак, махсулотлар нархининг ошишига асос йўқ. Ушбу кесмада миллий ишлаб чиқариш хажми ўзгарганда нархлар даражаси ўзгармайди.
2. Вертикал ёки классик кесма эгри чизик бўйича ўнгга силжиши натижасида ишлаб чиқаришнинг мавжуд хажмида иқтисодиёт тўлиқ бандлик шароитига ёки ишсизликнинг табиий даражаси шароитига эришган вазиятни кўрамиз. Эгри чизиқнинг бу нуқтасида иқтисодиёт ўзининг ишлаб чиқариш имкониятлари даражасида бўлади. Бу шуни билдирадики, нархларнинг хар қандай ошиши ишлаб чиқариш хажмининг ошишига олиб келмайди. Чунки, иқтисодиёт тўлиқ қувватда фаолият кўрсатаяпти. Тўлиқ бандлик шароитида айрим фирмалар бошқа фирмаларга нисбатан ресурсларга юқорироқ нархларни таклиф этиш орқали ишлаб чиқариш хажмини оширишга харакат қилади. Аммо, бундай холатда айрим фирмалар ресурслар ва ишлаб чиқариш хажмини ошириши мумкин, бошқалари эса йўқотади. Натижада бу нархлар ошишидан махсулотлар нархи ошиши мумкин, аммо ишлаб чиқаришнинг реал хажми ўзгармай қолади.
Жами таклиф эгри чизиғининг вертикал қисмида иккита камчилик мавжуд:
а) бу кесма классик иқтисодий фанлар нуқтаи назаридан қаралган ва тўлиқ бандлик-меъёр-деб қабул қилинган.
б) «тўлиқ бандлик» ва «тўлиқ бандлик шароитидаги миллий ишлаб чиқаришнинг реал хажми»-бу, ўзгарувчан тушунчалар. Чунки, ишчи куни ва ишчи кучлари айрим вақтларда меъёрдан ошиб кетиши хам мумкин.
3. Оралиқ кесма-ишлаб чиқариш реал хажмининг ўсиши нархлар даражасининг ўсишига мос равишда ўсиб боради. Нима учун? Чунки, иқтисодиётнинг иқтисодий пасайиш холатидан тўлиқ бандликка ўтиш шароити нотекс ва турли вазиятларда рўй беради. Масалан, айрим тармоқларда ресурсларнинг етишмаслигига дуч келинса, бошқа тармоқларда аксинча. Шунингдек, улар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун эски асосий воситалардан ва малакасиз мутахассислардан фойдаланишига тўғри келади. Бу эса махсулотлар бирлигига кетадиган харажатларнинг ошишига ва натижада нархлар даражасининг ўсишига олиб келади. Жами таклиф эгри чизиғидаги бу учта кесма айрим иқтисодчилар ўртасида тортишувларга сабаб бўлмоқда.
Кейнсианчилик мактаби вакиллари жами таклиф эгри чизиғини гох горизантал, гох кўтарилиб борувчи, деб хисоблайдилар ва шу сабабли жами таклифдаги хар қандай ўзгаришлар ишлаб чиқариш хажми ва бандликка таъсир этади, дейдилар.
Классик ёки неоклассик мактаб вакиллари эгри чизик бутунлай вертикал кўринишда бўлади, деб хисоблайдилар. Уларнинг фикрича, жами таклифнинг ўзгариши иқтисодиёт учун унчалик сезиларли эмас. Чунки, бу ўзгариш фақат нарх даражасига таъсир этиб, ишлаб чиқариш хажми ва бандлик даражасининг ўзгаришига олиб келмайди.
Шунингдек, ишлаб чиқариш хажми кўпайиши ёки камайиши нархга боғлиқ бўлмаган омиллар хисобига хам рўй бериши, бу омиллар жами таклиф эгри чизиғини гох ўнг томонга, гох чап томонга суриши мумкин. Нархга боғлиқ бўлмаган омилларниг хусусияти шундаки, улар махсулот бирлигига кетган харажатларга бевосита таъсир қилади ва шу орқали жами таклиф эгри чизиғининг сурилишига сабаб бўлади.
Бу омиллар қўйидагилардан иборат:
1. Ресурсларга бўлган талабнинг ўзгариши:
а) ички бозордаги ресурслар миқдорининг камайиши: ер ресурслари; мехнат ресурслари; капитал ресурслари; тадбиркорлик қобилиятлари;
б) импорт ресурслар нархларидаги ўзгаришлар:
в) бозордаги хукмронлик ва монополия.
2. Унумдорликдаги ўзгаришлар.
3. Хуқуқий меъёрдаги ўзгаришлар:
а) солиқ ва субсидияларнинг ўзгариши;
б) давлатнинг тартибга солиш жараёнидаги ўзгаришлар ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |