5-мавзу. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиқҚа тортиш режа


-жадвал Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2018 йилда қуйидагича белгиланди



Download 1,19 Mb.
bet17/22
Sana21.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#25501
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
ЯТТ маъруза1

-жадвал
Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2018 йилда қуйидагича белгиланди14.



Фаолият тури

Қатъий белгиланган солиқнингбир ойдаги ставкаси (енг кам ишҳақига каррали миқдорларда)

Тошкент ш.

Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар

бошқа шаҳарлар

бошқа аҳоли пунктлари

1

Чакана савдо:













озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан

7,0

5,0

3,0

2,5

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

3,5

2,5

2,0

1,5

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

3,5

2,0

1,5

0,5

2

Маиший хизматлар

2,5

1,5

1,0

0,5

3

Ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш, шу жумладан, миллий ширинликлар ва нон-булка маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш жойлари ташкил қилмасдан доналаб сотиладиган овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш

2,0

1,5

1,0

0,5

4

Бошқа фаолият турлари

2,0

1,5

1,0

0,5

5

Автомобил транспортида юк ташиш хизматлари:













3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

1,5

8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

2,0

12 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

3,0

12 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

3,5

Ушбу ўзгартиришларга мувофиқ, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш фаолияти турлари бирлаштирилиб, қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси ўтган йили Тошкент шаҳрида энг кам иш ҳақининг (кейинги ўринларда – ЭКИҲ) 10 баробари миқдорида бўлган бўлса, жорий йилда ЭКИҲнинг 7 баробари миқдорида белгиланди.
Шунингдек, мазкур фаолият тури бўйича Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси ўтган йили ЭКИҲнинг 6,5 баробари миқдорида бўлган бўлса, жорий йилда ЭКИҲнинг 5 баробари миқдорида белгиланди.
Шу билан бирга, янгидан киритилган "бошқа шаҳарлар" учун қатъий белгиланган солиқнинг ушбу фаолият бўйича бир ойдаги ставкаси жорий йилда ЭКИҲнинг 3 баробари миқдорида белгиланди.
Ушбу фаолият тури бўйича бошқа аҳоли пунктлари учун қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси ўтган йили ЭКИҲнинг
3 баробари миқдорида белгиланган бўлса, жорий йилда ЭКИҲнинг
2,5 баробари миқдорида белгиланди.
Бундан ташқари, "Автомобил транспортида юк ташиш хизматлари" учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкалари ҳамда солиққа тортиладиган юк автомобилларининг турлари қайта кўриб чиқилди.
Жумладан, 3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўтган йили ЭКИҲниг 2,0 баробари миқдорида бўлган бўлса, жорий йилда ЭКИҲнинг 1,5 баробари миқдорида;
8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўтган йили ЭКИҲниг 3,0 баробари миқдорида бўлган бўлса, жорий йилда ЭКИҲнинг 2,0 баробари миқдорида;
ўтган йили 8 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 4,0 баробари миқдорида бўлган бўлса, жорий йилда ушбу автомобилларнинг тури кенгайтирилиб, 12 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари киритилди ва улар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲниг 3,0 баробари миқдорида;
12 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲниг 3,5 баробари миқдорида белгиланди.
Юридик ва жисмоний шахслардан болалар ўйин автоматлари учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари:
Тошкент шаҳрида – жиҳозланган ўринлар сони (бирликда)дан келиб чиқиб, ойига эКИҲнинг 3,0 баравари миқдорида;
Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда – жиҳозланган ўринлар сони (бирликда)дан келиб чиқиб, ойига ЭКИҲнинг 2,0 баравари миқдорида;
бошқа шаҳарларда – жиҳозланган ўринлар сони (бирликда)дан келиб чиқиб, ойига эКИҲнинг 1,5 баравари миқдорида;
бошқа аҳоли пунктларида – жиҳозланган ўринлар сони (бирликда)дан келиб чиқиб, ойига ЭКИҲнинг 1,0 баравари миқдорида белгиланди.
Шунингдек, қатъий белгиланган солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси йил бошига – 2018 йилнинг 1 январ ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (172 240 сўм) келиб чиқиб аниқланиши ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмаслик тартиби сақлаб қолинди.
2018 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, I ва II гуруҳ ногиронлари ҳисобланган жисмоний шахслар қатъий белгиланган солиқни ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлайдилар.

1. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс:


а) бир нечта фаолият тури билан шуғулланса, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида солиқ тўлайди;
б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода амалга оширса, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этиши керак;
в) давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, солиқни рўйхатдан ўтказилган жойда ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда белгиланган ставкалар орасида энг юқори ставка бўйича рўйхатдан ўтказилган жой бўйича тўлайди.
2. Жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият турлари амалга оширилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда йиллик ҳажмда тегишли фаолият тури бўйича бир йўла қатъий белгиланган солиқни ундирадилар, бундан жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётганлиги далили аниқланган санадан бошлаб ўттиз кун мобайнида унинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги аниқланган ҳолатлар мустасно. Бундай жисмоний шахсга ҳисоблаб ёзилган йиллик қатъий белгиланган солиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ушбу давр учун қатъий белгиланган солиқ бўйича келгусидаги солиқ мажбуриятлари ҳисобига ўн икки ой мобайнида тўлаш ҳуқуқи тақдим этилади.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish