Хизмат хоналари таркиби ва уларни жойлаштириш.
Цехларга хизмат кўрсатувчи хоналарга бошқарув ва маиший хоналар киради. Бошқарув-идора хоналари цехнинг бошқарув хизматчиларини жойлаштириш учун хизмат қилади. Маиший хоналар ишчи ва ходимларга санитар – гигиеник, тиббий ва маданий хизмат кўрсатиш учун хизмат қилади. Цех бошқарув хизмати ва маиший хоналари бир бино ичида жойлаштирилади.
Санитар – гигиеник хизмат таркибига: гардероблар, ювиниш хонаси, душлар, санитария узели (аёллар учун), ваннахоналар, зарарсизлантириш хонаси, қуритиш хонаси ва чекиш жойлари киради.
Тиббий хизмат кўрсатиш учун профилакторий ва поликлиника хонасига эга бўлиши керак; умум овқатланиш хизмати - овқат қабул қилиш хонаси, буфетлар, ошхоналар; маданий хизмат кўрсатиш учун эса кутубхона ва бошқалар бўлиши керак.
Ишчилар сони кўп бўлган йирик цехларда маиший хоналар икки, уч ёки тўрт қаватли қилиб жойлаштирилади. Бу ҳолатда биринчи қаватда хожатхона, ювиниш хонаси, душ, гардероб, тиббиёт хонаси жойлаштирилади. Биринчи қаватнинг қолган хоналарида бошқа хизмат хоналари жойлаштирилади.
Юқоридаги санаб ўтилган барча хизмат хоналари машинасозлик корхоналарининг барча цехларида ташкил этилиши лозим.
Гардероблар: а) кўча кийимларини; б) уй кийимларини; в) иш кийимиларини сақлаш учун хизмат қилади. Кийимларни сақлаш усули қуйидагича: а) ёпиқ ҳолда (барча кийимлар ёпиқ шкафда сақланади); б) очиқ усулда (кўча кийими илгакда, иш кийимилар очиқ шкафда сақланади); в) аралаш ҳолда (кўча кийими илгакда, уй ва иш кийимлари ёпиқ шкафда). Гардеробда кийимларни сақлаш учун жойлар сони қуйидагича аниқланади: а) кийимларни ёпиқ ҳолда сақлаш усулида барча сменаларда ишловчи ишчилар сонига тенг ҳолда; б) кийимларни очиқ ҳолда сақлаш усулида барча сменаларда ишловчи ишчилар сонига тенг ҳолда; в) аралаш усулда: уй ва иш кийимиларни сақлаш учун барча сменадаги ишчилар сонига тенг ҳолда; кўча кийимини сақлаш учун 2 сменада аралаш ишлайдиган ишчилар сонига тенг ҳолда олинади. Механика, йиғув, асбобсозлик, таъмирлаш-механика, модел цехларида ҳар бир сменанинг бир ишчисига ёпиқ усулда кўча ва иш кийимиларни сақлашда битта ёпиқ икки хонали шкаф; очиқ ҳолда сақлашда кўча кийими учун осмада битта илгак ва иш кийими учун битта очиқ шкаф талаб этилади.
Гардеробларни лойиҳалашда қуйидагича ўлчамлар қабул қилинади: Илгаклар сони – 5 та илгак 1,0 погон метр илгак майдонига қабул қилинади, унинг баландлиги 1550 мм ташкил этади; Шкафлар ўлчами: бир қаторли-узунлиги 500 мм, кенглиги – 250 мм, баландлиги 1650 мм; енгил иш кийими учун 1 кишилик (халат, комбенизион) 250 мм х 200мм х 1650 мм; икки хонали-икки хил кийимни сақлаш учун 500 мм х 330 мм х 1650 мм бўлади. Параллел жойлашган илгаклар ва шкафларнинг олд тамонлари орасидаги йўлка кенглиги 0,6 м; узунлиги 9 метргача бўлган йўлкаларнинг кенглиги 1 метр, агар йўлка узунлиги 9 метрдан узун бўлса, йўлканинг кенглиги 1,5 метр қабул қилинади. Шкафлар гардеробда икки қаторли қилиб, хонани бўйлама ўқига нисбатан перпендикуляр холатда жойлаштирилди. Гардеробда шкафларни жойлаштириш - бунда ҳар бир шкаф аралаш бўлимларга эга бўлиб, бири тоза кийим учун, иккинчиси иш кийими учун мўлжалланган бўлади. Ювиниш хонаси эркаклар ва аёллар учун алоҳида, гардероб билан ёнма хоналарда ёки бино ичида режалаштирилади, бунда совуқ ва иссиқ (30-350) сув келтирилган кранлар гуруҳи ўрнатилади, кран жўмраклар сони ишчилар сонига нисбатан, яъни 20 кишига бир кран ўрнатилади. Кранлар орасидаги масофа 0,6 метрдан, икки қатор кранлар орасидаги йўлка кенглиги эса 1,6 метрдан кам бўлмаслиги керак. Индивидуал кранлар ўлчови 0,6 метр х 0,4 метр бўлиши керак. 12.5-расмда мисол келтирилган. Душлар алоҳида хонада, гардероб билан ёнма-ён ҳолда жойлаштирилади, душлар сони ишчилар сонига нисбатан, яъни 7 кишига 1 кабина олинади. Кабина ўлчами 0,9х0,9 метр, икки қатор кабина орасидаги йўлак 1,5 м, кабина ва девор орасидаги йўлак кенглиги 0,9 метр бўлиши керак. Кийиниш хонасида ўтиргич кенглиги 0,3 м ва узунлиги 0,4 м бўлиши керак.
Овқатланиш шоҳобчалари корхона учун қуйидаги турда бўлади: а) очиқ ошхоналар корхона худудининг ташқарисида; б) ёпиқ ошхоналар, корхона териториясида жойлаштирилиб, улар алоҳида ва цех таркибида ҳам бўлади; в) ёпиқ буфетлар ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар таркибида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |