Ишчининг иш пайтидаги мажбуриятлари:
Ишчи иш пайтида меҳнат муҳофазаси, техника ва ѐнғин хавфсизлиги бўйича ўқиган ва инструктаждан ўтган ҳамда фақат цех мастери ѐки бригадири буюрган ишни бажариши лозим.
Юк кўтариш кранлари, электр караси, автомашина, трактор бошқа ҳаракатланувчи техника воситаларининг огоҳлантириш сигналига эътибор бериши лозим.
Бажараѐтган ишига алоқаси бўлмаган шахсни иш жойига қўймаслиги, шахсий техника хавфсизлиги қоидаларини билиши ва уларга риоя қилиши, иш жойида чекмаслиги, ишдан олдин ва ишдан кейин спиртли ичимлик ичмаслиги лозим.
Хавфсизлик белгиларига эътибор бериши, зарур ҳолда тўсиб қўйилган электр жиҳозлари тўсиғи ортига ўтмаслиги лозим. Тасодифан жабрланган ишчига биринчи тез ѐрдам кўрсатишни билиши, ѐнғинни ўчириш асбоб-ускуналаридан тўғри фойдаланишни билиши шарт.
Ишлов бериладиган хомашѐ патронга ўрнатилган сўнг, патрондан айлантириш дастаси олиниши зарур Айланиб турган патрон, шпиндел ва хомашѐни қўл билан тўхтатмаслик Фақат белгиланган кесиш тезлигида ишлаш лозим.
Шаффоф ҳимоя кўзойнаги ѐки органик шишадан ясалган ҳимоя тўсиғидан фойдаланиш Патронда айланаѐтган хомашѐга кесувчи асбобни аста-секин яқинлаштириш лозим.
Заруратсиз ишлаб турган станок олдидан узоққа кетиш мумкин эмас. Станок ишлаб туриганида қисмларини мойлаш таъқиқланади. Фавқулодда вазиятларда станокда ишлашни тўхтатиш зарур.
Локомотив ва вагонларни таъмирлашда ва домкратлардан фойдаланишда қабул қилинган хавфсизлик қоидалари.
Кўтариш баландлигини автоматик чеклаш курилмаси бузуқ бўлган домкратларни ишлатиш мумкин эмас. Иш тугагандан сўнг ишчи домкратнинг сурилиб чиқадиган консолини тўлиқ ичкарига тортиши ва домкратни электр манбаидан узиши лозим.
Электр таъминот манбаи уланган домкратни қаровсиз қолдириш мумкин эмас.
Локомотив ѐки вагон аравачаларини бригадир ѐки мастер кузатуви остида тортиб чиқариш лозим. Бунда аравачалар, локомотив ѐки вагон тўлиқ кўтарилиб бўлингандан ва домкратлар тўхтатилгандан сўнг, тортиб чиқарилиши керак.
Аравачлар тортиб чиқарилаѐтганда, ишчи аравача остидаги кузатув хандағида, аравача устида ѐки аравача йўлида туриши ҳамда чиқарилаѐтган аравача яқинига кузовдан ечиб олинган қисмлар ва агрегатларни жойлаштириши таъқиқланади.
Навбатдаги синов ва текширув муддати ўтган домкратни ишлатиш мумкин эмас. Локомотив ѐки вагон остидан тортиб чиқарилган аравачаларни махсус ажратилган жойда, ғилдираги остига бошмоқлар ѐки тенг томонли учбурчак шаклда ѐғочдан ясалган поналар қўйиб, қотириб қўйилиши лозим.
Локомотив ѐки вагон кузовини рейкали ѐки телескопик домкратлар билан кўтариш таъқиқланади. Агар домкратларнинг жами юк кўтариш қуввати локомотив ѐки вагон кузови оғирлигидан кам ѐки тенг бўлса – кўтариш таъқиқланади. Кузовни кўтариш ѐки тушириш ишлари уста ѐки бригадир кузатуви остида бажарилиши ва бу пайтда кузовнинг қийшайишига йўл қўймаслик зарур бўлади.
Домкратларни ишлатиш учун ўқитилиб, корхона бошлиги буйруғи билан тайинланган ва электр хавфсизлиги бўйича 2 малака гуруҳидан кам бўлмаган гуруҳли ишчилар қўйилади.
Кўтариш ишларини бошқараѐтган ѐки домкратларни бошқараѐтган ишчилар зарурат бўлмаса иш жойидан кетиши мумкин эмас. Кузовни кўтаришдан олдин ишчи домкратлардаги биркаларни ўқиши ва уларнинг юк кўтариш қувватини, қачон синовдан ўтказилганлигини ва навбатдаги синови қачон ўтказилишини билиши, электр юритмали домкратларда кўтариш баландлигини чекловчи қурилмалар мавжудлигини текшириши зарур.
Кузовни домкрат ѐки стационар тумба устига қўйилгунга қадар кузов ичида айрим майда ишларни бажариш таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |