Токарлик станогида ишлашда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидалари.
Станок ишлаб турган вақтда детални ўлчаш мумкин эмас. Детални патронга пухта ўрнатиш лозим.
Станокнинг айланувчи қисмларига тегмаслик, суянмаслик керак. Тасма, шкив, патрон ѐки детални ушлаб станокни тўхтатиш мумкин эмас.
Кескични марказга аниқ ўрнатиш керак. Кескич марказдан юқори ўрнатилса, ишқаланиш натижасида қизиб, унинг кесиш хусусияти йўқолади. Марказдан пастда ўрнатилса, кескич деталга қадалиб, синиши мумкин.
Станок тезлигини станок ишлаб турган вақтда ўзгартириш таъқиқланади.
Металл қирқиш станоги иш жойи қулай ва тоза бўлиши, ўтиш жойлари буюмлардан холи бўлиши, иш жойи кучланиши 36 вольтдан ошмаган сунъий ѐритиш ускунаси билан ѐритилиши лозим.
Токарлик станогини холостой ходда (салт юришда) ишга туширишдан аввал детал ѐки заготовкани патронда яхшилаб қисилиши, кесувчи инструмент (резец) қотирилиши, станок устидаги асбоблар олиниши, ўзи юрар узатма ва автоматик подача уланган бўлиши лозим.
Станок устидан бирорта буюмни бошқа ишчига узатиш ва олиш таъқиқланади. Станокка таянмаслик лозим. Станок устида хомашѐ, деталлар ва асбобларни сақламаслик лозим.
Станок ишлаб турган вақтда: Кескич ушлаб турувчи дастани ва автоматик узатма дастасини ушламаслик лозим. Ишлов берилаѐтган детални тўғрилаш ва детал остидаги тагқўймани силжитиш таъқиқланади.
Станокни ишлашдан тўхтатишдан аввал узатмани тўхтатиш ва кескични деталдан нарига суриш лозим, станок қайтадан ишга туширилганда кескич синиши мумкин. Станок ишлаб турганда унинг ѐнига бошқа ишчиларни ва бегона шахсларни қўймаслик, мастернинг рухсатисиз, ишлаб турган станокни, бошқа ишчига бермаслик лозим.
Станок ишлаб турганида унинг болт ва гайкаларини қотириш, суппорт ѐки патрон ҳаракати йўналишини ўзгартириш, станокнинг ишқаланувчи қисмларини мойлаш ва станок столи ҳаракат йўналиши ва тезлигини ўзгартириш таъқиқланади.
Токарлик станоги қуйидаги ҳолларда ишлашдан тўхтатилиши лозим:
Иш тугаганда ва электр токи ўчиб қолганда.
Кесувчи ва ушлаб турувчи асбобларни алмаштиришдан олдин.
Детални, асбоб ва ускуналарни ўрнатиш ва олишдан олдин.
Ишлов берилаѐтган детални ўлчашдан олдин.
Алмашинувчи шестерня (тишли ғилдиракчалар)ни алмаштиришдан олдин.
Станок ѐнидан кетишдан олдин.
Ишлов берилаѐтган (пармаланаѐтган) детални қўл билан ушлаб туриш таъқиқланади.
Станокда ишлашда қўлга қўлқоп кийиб ишлаш таъқиқланади.
Пармани шпинделдан чиқариш учун махсус мослама (металл понача, махсус болғача)дан фойдаланиш лозим.
Қизиб кетган пармани совутиш учун сувли ҳўл латтадан фойдаланиш таъқиқланади, бунинг учун махсус совутувчи - мойловчи суюқлик ва махсус чўткача мавжуд.
Металл қириндисини станок ишдан тўхтатилганидан сўнг илгак билан олиб ташлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |