5-mavzu: Maktabgacha yoshdagi bolaning rivojlanishiga ta’sir ko‘rsatuvchi faktorlar(4s) Reja



Download 96,5 Kb.
bet6/8
Sana23.02.2022
Hajmi96,5 Kb.
#145856
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-мавзу.ИЖТИМОИЙЛАШУВ

Ижтимоий омиллар. Инсоннинг биологик мавжудотдан ижтимоий субъектга айланиши унинг ижтимоийлашуви жамиятга интеграцияси натижасида содир булади. Бу жараён шахснинг ижтимоий аҳамиятга эга хислатлари асосида шаклланади ган қадрият, ижтимоий меъёр ҳамда хул қ-атвор намунаси орқали амалга оширилади.
Ижтимоийлашув инсоннинг бугун ҳаёти давомида кечадиган кўп қиррали жараёндир. У, айниқса, болалик ва ёшлик даврларида ниҳоятда жадаллик билан кечади. Чунки шахс томонидан айнан болалик даврида асосий ижтимоий меъёрлар ўзлаштирилади. Бола ижтимоийлашувида социум муҳим аҳамиятга эга. Бу ижтимоий муҳитни бола аста-секинлик билан ўалаштиради. Агар бола туғилгандан кейин, асосан, оилада ривожланса, унинг кейинги ривожланиши турли муҳитлар мактабгача таълим муассасалари, мактаб, мактабдан ташқари тарбия муассасалари, турли кўнгилочар масканларда кечади. Бола ўсиб борган сари, унинг ижтимоий муҳити “ҳудуди” кенгайиб боради. Бола қанчалик кўп муҳитларни ўзлаштирса, у шунчалик кенг доира ҳудудини эгаллашга ҳаракат қилади. Бола доимо узи учун қулай булган, уни яхши тушунадиган ва унга ҳурмат билан муносабатда бўладиган муҳитни излашга уринади. Шунинг учун у бир муқитдан бошқа муҳитга кўчиб юриши мумкин. Муҳит боланинг ижтимоийлашув жараёни ва ижтимоий тажриба тўплашида муҳим аҳамиятга эга. Муҳит тушунчаси турли фан вакиллари социологлар, психалоглар, педагогларнинг урганиш объекти ҳисобланади. Улар муҳитнинг бунёдкорлик салоҳияти ва бола шаклланиши, ривожланишидаги таъсирини ўрганадилар. Ижтимоийлашув жараёнида муҳитнинг ўрни. Ижтимоий педагогикада жамият, ижтимоий муҳит, авваламбор, боланинг янги муҳитга интеграциялашуви нуқтаи назаридан ўрганилади.
Бунда инсон ва унга таъсир кдлувчи ташқи омилларнинг жамиятдаги ўзаро муносабати ҳамкорлик тавсифи эга эканлиги муҳимдир. Муҳит инсон кириб бориши, ўзини қулай сезиши учун қаерда жойлашганини билиши етарли булган куча, уй ва шу каби нарсалар эмас. Балки муҳит бу алоҳида ўзаро муносабатлар тизими ва қоидалари билан тавсифланадиган инсон жамоалари ҳамдир. Шунинг учун ҳам инсон муҳитга янгилик киритади, муайян даражада таъсир қилади, ўзгартиради ва уз ўрнида муҳит ҳам инсоннинг олдига уз талабларини қўяди. У инсонни, унинг хатти-ҳаракатларини қабул қилиши қам, инкор қилиши ҳам мумкин. Муқитнинг инсонга муносабатини инсоннинг юриш-туриши, унинг талабларига қанчалик жавоб беришига қараб аникдаса булади. Инсоннинг хулқ-атвори унинг жамиятда тутган ўрни билан белгиланади. Инсон жамиятда бир вақтнинг ўзида бир қанча мавқеларни эгаллаши мумкин. Масалан, аёл ҳам рафиқа, ҳам она, ҳам устоз мавқеларини эгаллаши мумкин. Ҳар бир мавқе инсонга муайян талабларни қўяди ва, шу билан бирга, унга бир қанча ҳуқуқларни беради. Инсоннинг жамиятдаги муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан тавсифланадиган мавқеи ижгимоий мақом дейилади. Инсоннинг ижтимоий мақомига миллати, туғилган жойи, фамилияси ва бошқа омиллар таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай мақомлар, одатда, туғма мақом дейилади. Бошқалари эса инсон жамиятда нималарга мустакдл эришганлигига қараб белгиланади. Масалан, ижтимоий педагог мақомига шу соҳадаги касб тайёрловчи ўқув муассасасида таълим олган ва бу соҳа бўйича дипломга эга булган шахс эришиши мумкин. Юқоридаги мақомни қулга киритилган мақом десак, адашмаган бўламиз. Мақом инсоннинг жамиятдаги хулқ-атворини муайян вазиятларда ўзини шу мақомдагилар қолатига кўра белгилайди. Атрофдагилар у шахсдан нима кутишлари хам муҳимдир. Шунинг учун инсон мақоми билан белгиланади ган хулқ-атвор ижтимоий роль дейилади. Турли ижтимоий ролларни ўзлаштириш шахс ижтимоийлашуви жараёнининг ажралмас кдсми ҳисобланади. Унинг мураккаблик жиҳати шундаки, жамиятда фақат жамият томонидан маъқулланадиган мақомлар бўлмасдан, балки ижтимоий меъёр ва қадриятларга мос келмайдиган мақомлар ҳам мавжуд. Шунинг учун бола шаклланиш ва ривожланиш жараёнида ҳам ижобий, ҳам салбий ролларни ўзлаштириши мумкин. Ижобий ролларга, аввало, оила аъзосининг ролини киритсак булади. Оилада бола бундай ролларнинг бир нечтасини ўзлаштиради: ўғил ёки қиз, ака ёки опа, жиян, набира, шунингдек, бобокалонлари билан ҳам танишиши мумкин. Бола уз ривожланиши давомида ўзлаштирадиган яна бир муҳим роль — жамоа аъзоси ролидир. Бола боғча ёки мактабда, спорт тўгарагида тенгқурлари билан муомала қилганида жамоа аъзоси, ўртоқ, ўқувчи, етакчи каби ролларни ўзлаштиради. Бундан ташқари, ҳар бир инсон истеъмолчи ролини бажаради. Чунки у ҳаёти мобайнида зарур бўлган нарсаларга доим эҳтиёж сезади. Булар: овқат, кийим-кечак, китоб ва бошқалар. Жамият инсонга такдим этган хизматлардан оқилона фойдалана олишни бола ёшлигидаёқўзлаштириши лозим. Яна бир муҳим ижтимоий роль ўз Ватани фуқароси бўлиш, уни севиш, у билан фахрланиш, ватанпарвар бўлиш билан боғлиқцир. Шу билан бирга, бола ўзлаштириши мумкин бўлган бошқа роллар ҳам бор. Масалан, мутахассис роли. Уни бола мактаб, академик лицей ва касб-хунар коллежларида ўзлаштиради. Салбий ролларга дайди, тиланчи, муттаҳам ролларини мисол қилсак бўлади. Катга шаҳар кўчаларида, савдо дўконлари бозор, жамоа транспортларида тиланчи болаларни ҳам учратишимиз мумкин. Улар бу ролларга кўникишган. Ўтган- қайтганлардан моҳирлик билан пул ундириб олишади. Улар орасида ўғрилик билан шуғулланадиганлари ҳам учрайди. Баъзи ҳолларда бўлса, уларни бу ишга катталар ундашади. Боланинг хулқ-атвор механизмларини ўзлаштириши унинг ижтимоий муносабатларга муваффақиятли мослашувини таъминлайди.
Ижтимоий мослашув” деганда шахснинг ижтимоий мухдг шароитларига кўникиши тушунилади.
Ижтимоий мослашув боланинг муваффақиятли ижтимоийлашувининг шарти ва натижаси ҳисобланиб, асосан, уч йўналишда олиб борилади: фаолият, мулоқот ва англаш.

Download 96,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish