5-mavzu: Maktabgacha yoshdagi bolaning rivojlanishiga ta’sir ko‘rsatuvchi faktorlar(4s) Reja: 1.Rivojlanish va o‘sish.
2.Shaxs rivojlanishi.
3.Shaxsning rivojlanishiga ta’sir ko‘rsatuvchi faktorlarning tasnifi.
4.Mego faktorlar va ularning bola ijtimoiylashuviga ta’siri.
5.Mezo faktorlarning bola ijtimoiylashuviga ta’siri.
6. Mikro faktorlar – bola ijtimoiylashuvining muhim faktori sifatida.
Ижтимоийлашув тушунчаси. "Ижтимоийлашув” сўзи дастлаб сиёсий иқхисодиётдан келиб чиққан. У сиёсий иқтисодиётда ер ва ишлаб чиқариш воситаларининг умумлашуви маъносини англатган. "Ижтимоийлашув” атамасини биринчи булиб америкалик социолог Ф. Г. Кеддингс инсонларга нисбатан қўллаган. У "Ижтимоийлашув назарияси” (1987) китобида ҳозиргига яқин маънода "ижтимоий табиат ёки индивид характерини ривожлантириш, инсонни ижтимоий ҳаётгатайёрлашдир” деган фикрни билдиради. XX аср ўрталарида ижтимоийлашув инсон ривожланишини бутун умри мобайнида ўрганувчи ҳамда фанлараро богланувчи мустақил илмий соҳага айланди.
Ижтимоийлашувнинг турли концепцияларини таҳлил қилиш уни, шартли равишда, икки асосий ёндашувга ажратиш имконини беради: — субъектив-объектив. Унда инсонга жамият таъсирининг суст истеъмолчиси сифатида қаралади (Э. Дюркгейм, Т. Парсонс); — субъектив-субъектив. Бунда ижтимоийлашув жараёнида инсоннинг фаол ўрни, унинг ҳаётий ҳолатларга таъсир этиш қобилияти назарда тутилади. Жамият ва ижтимоий мослашув жараёнларини тушунишнинг ҳозирги талабларига иккинчи ёндашув кўпроқ мос келади, чунки замонавий фанда ижтимоийлашув инсоннинг маданиятни ўзлаштириш жараёнидаги ривожланиши ва ўзгариши билан белгиланади.
Ижтимоийлашув жараёни.Боланинг ижтимоийлашуви, хусусан, инсоннинг ижтимоий мослашуви унинг билишга булган объектив эҳтиёжи жараёнида пайдо булади. Бироқ бу билан узвий равишда болада бошқа бир объектив эҳтиёж — ўзига хосликни намоён қилиш ҳисси ҳам шаклланади. Бола уни юзага чиқариш учун турли усул ва воситаларни қидира бошлайди ва бунинг натижасида унинг индивидуаллашуви рўй беради. Шахснинг фақат ўзига тегишли булган ижтимоий аҳамиятга эга хислатлари индивидуал тарзда намоён булади, унинг ижтимоий хулқ-атвори эса такрорланмас жиҳатларга эга булади. Боланинг ижтимоий ривожланиши ўзаро боғлиқ булган икки йўналишда олиб борилади: мослашув (ижтимоий маданий тажриба, маданиятни ўзлаштириш) ва индивидуаллашув (мустақиллик, нисбатан узига хосликка эга бўлиш). Шундай қилиб ижтимоийлашув тушунчаси замонавий фанда инсон шахсининг мослашуви ва индивидуаллашуви жараёнларини ўзаро боғлайди. Инсон (бола)нинг аниқ бир жамият шароитларига мослашуви ёки ундан ажралиб чиқиши (индивидуаллашуви) ижтимоийлашув жараёнининг мазмунини ташкил қилади.
Мослашиш субъект ва ижтимоий муҳитнинг ўзаро фаол яқинлашув жараёни ва натижасидир. (Ж. ПиаЖе, Р. Мертож). Ижтимоий мослашув эса ижтимоий муқит талабларига инсоннинг муносабат билдиришидир. Шундай қилиб, ижтимоийлашув (мослашув) индивиднинг ижтимоий мавжудотга айланиш жараёни ва натижасидир. Индивидуаллашув инсоннинг объектив эҳтиёжлар билан боглиқ ҳрлда жамиятда маълум даражада алоҳидаликка интилиши булиб, унинг ёшлигидаёқ ўз-ўзини намоён қилишга бўлган ҳаракатларида пайдо бўлади. Бу эхтиёж куйидагича намоён бўлади: а) ўз қарашларига эга бўлиш; б) ўзига хосликларга эга бўлиш; в) ўзига тегишли бўлган масалаларни ўзи ҳал қилиш; г) ўз мавқеини аниқлаб олишига халақит берадиган ҳаётий ҳолатларга қарши туриш. Агар шахснинг жамиятга киришида мослашув ва индивидуаллашув жараёнлари ўртасида тенглик юзага келса, инсоннинг жамиятга яқинлашуви рўй беради. Шу билан бирга, бундай ҳҳолларда шахс ва муҳитнинг ўзаро таъсир этиши ҳам содир бўлади. Шундай қилиб, муваффаққиятли ижтимоийлашув мослашув ва индивидуаллашув ўртасида мувозанат сақлангандагина амалга ошиши мумкин. Бу жараён уч асосий соҳада амалга ошади:
1. Фаолият турларининг кенгайиши, унинг шакл ва воситаларини қўлга киритиш, эркин мўлжал олиш.
2. Мулоқот доирасини кенгайтириш, унинг мазмунини чуқурлаштириш, хулқ-атвор меъёрларини ўзлаштириш.
3. Шахсий "Мен” образини фаолиятнинг фаол иштирокчиси сифатида шакллантириш, уз ижтимоий мансублиги ва ўрнини англаш, ўзига баҳо беришни шакллантириш.