5-Мавзу. IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги. Ижтимоий – сиёсий ва иқтисодий ҳаёт. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси


Жаҳон фани ва цивилизациясига ҳисса қўшган буюк алломаларимиз



Download 105,46 Kb.
bet9/11
Sana21.02.2022
Hajmi105,46 Kb.
#52054
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
uuu

Жаҳон фани ва цивилизациясига ҳисса қўшган буюк алломаларимиз
􀂾 Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий (783-850)
􀂾 Аҳмад ал-Марвозий (780-880)
􀂾 Аҳмад ал-Фарғоний (797-865)
􀂾 Абу Наср Форобий (873-950)
􀂾 Абу Бакр Муҳаммад Наршаҳий (899-959)
􀂾 Абу Абдуллоҳ Хоразмий (вафоти 997й)
􀂾 Абу Райхон Беруний (973-1048)
􀂾 Абу Бакр ал-Хоразмий (935-993)
􀂾 Абу Али ибн Сино (980-1037)
􀂾 Исмоил Журжоний (1042-1136)
􀂾 Маҳмуд аз-Замаҳшарий (1075-1149)
􀂾 Бурҳониддин Марғиноний (1123-1197)
􀂾 Маҳмуд Чағминий (XII-XIII аср бошлари)
Буюк математик, астроном ва географ олим Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий (783-850) номи фан тарихида алоҳида ўрин тутади. Олим ўзининг «Ҳисоб алжабр вал Муқобала», «Ҳинд арифметикаси ҳақида китоб», «Қуёш соатлари ҳақида рисола», «Астрономик жадваллар» сингари асарлари билан «Алгебра» фанига асос солди. Унинг арифметика рисоласи ҳинд рақамларига асосланган бўлиб, ҳозирги пайтда биз фойдаланаётган ўнлик ҳисоблаш системасининг Европада тарқалишига сабаб бўлди. Алломанинг «ал-Хоразмий» номи «алгоритм» шаклида фанда абадий муҳрланиб қолди. Олимнинг «Китоб сурат ал-арз» номли географияга доир асари шу қадар фундаментал аҳамиятга эгаки, у араб тилида кўплаб географик асарларнинг яратилишига замин яратди. Унинг Шарқ географиясининг отаси деб номланиши ҳам шундан. Хоразмий яратган «Зиж» Оврўпада ҳам, Шарқда ҳам астрономия фанининг ривожланиши йўлларини белгилаб берди. Аллома қаламига мансуб «Китоб ат-тарих» («Тарих китоби») асари Мовароуннаҳр, Хуросон ва Кичик Осиё ҳалқларининг VIII-IХ асрларга оид тарихини тўлақонли ёритишда муҳим қўлланмадир. Ал-Хоразмийнинг араб илмий дунёсининг йирик маркази - Бағдоддаги Маъмун академиясида ишлаган даврлари унинг истеъдодининг энг барқ урган пайтлари бўлди. У шу академиянинг раҳбари сифатида илм аҳлига ибрат кўрсатди.
Ўрта Осиёлик буюк алломалар орасида Аҳмад ал-Фарғоний (797-865) номи алоҳида кўзга ташланиб туради. Олимнинг тўлиқ исми Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний бўлиб, аслида Фарғонанинг Қува шаҳрида таваллуд топган. Илм йўлида заҳмат чекиб кўп юртларни кезган. Умрининг кўп қисмини хорижий элларда, халифалик марказларида ўтказган. Унинг бутун онгли ҳаёти ва фаолияти фан йўлига бағишланган. Аҳмад ал-Фарғоний етук астроном, математик ва географ олим сифатида шуҳрат топган. Жуда кўплаб фундаментал асарларнинг муаллифи, Бағдоддаги Байтул Ҳикма (академия)нинг номдор намояндаларидан биридир.
Ал-Фарғоний илмий салоҳиятининг маҳсули бўлган «Астрономия асослари ҳақида китоб», «Астурлуб ясаш ҳақида китоб», «Ал-Фарғоний жадваллари», «Ойнинг Ер остида ва устида бўлиш вақтларини аниқлаш ҳақида рисола», «Етти иқлимни ҳисоблаш ҳақида», «Ал-Хоразмий «Зиж»ининг назарий қарашларини асослаш» номли китоблари ҳақли равишда жаҳон фани хазинасининг ноёб дурдоналари саналади. У Ғарб олимлари орасида «Алфраганус» номи билан машҳур.
Жаҳон фани равнақига беназир ҳисса қўшган Уйғониш даври даҳолари орасида буюк юртдошимиз Абу Наср Форобий (873-950) сиймоси ёруғ юлдуздек фан осмонида чарақлаб туради. Ўзининг қомусий билимлари, айниқса фалсафа соҳасидаги бетимсол хизматлари билан у «Ал-Муаллим ас-соний» - «Иккинчи муаллим» (Аристотелдан кейин), «Шарқ Арастуси» номи билан машҳурдир. Илму урфонга ошуфталик, инсоният бахту саодати йўлига ўзни бахшида этишлик Фаробийни ўз туғилган она юрти - Фороб-Ўтрорни ўсмирлик чоғиданоқ тарк этиб, ўша даврнинг энг машҳур илм масканлари ҳисобланган Эрон ва Арабистон шаҳарларига бориб, бир умр илм-фан билан машғул бўлишга ундайди. У табиий ва ижтимоий фанларга оид 160 дан зиёд асарлар яратган. Айниқса фалсафа илмини ривожлантиришга катта улуш қўшган. Форобийнинг Аристотель (Арасту) асарларини, хусусан унинг «Метафизика», «Этика», «Риторика», «Софистика» сингари шоҳ асарларини чуқур илмий шарҳлаш, мазмун-мундарижасини теран ёритиб беришдаги хизматлари беназирдир. Форобийнинг «Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи», «Фалсафага изоҳлар», «Фозил одамлар шаҳри»сингари асарлари аллома қизиқиш доираси, маънавий оламининг нечоғлик кенглиги, беҳудудлигидан нишона бериб туради.
Ўрта асрлар даври шароитида Ватанимиз шарафини ўзининг беқиёс дунёвий асарларида улуғлаган, астрономия, физика, математика, геология, геодезия, география, минералогия, тарих сингари фанлар йўналишида мислсиз кашфиётлар қилган қомусий билм соҳибларидан яна бири Абу Райҳон Беруний (973-1048)дир. Асли Хоразм юртидан бўлган алломанинг бутун ҳаёти тўлалигича илм-фанга бағишланган. Унинг қаламига мансуб юзлаб ноёб асарлар ичида бизнинг давримизгача сақланиб, ўз бебаҳо аҳамиятини йўқотмай, бугунги авлод кишилари учун ўрганиш манбаи бўлиб келаётганлари ҳам талайгина. Булар жумласига «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», «Хоразмнинг машҳур кишилари», «Ҳиндистон», «Маъсуд қонуни», «Минералогия», «Сайдона», «Астрологияга кириш», «Астрономия калити», «Жонни даволовчи қуёш китоби», «Фойдали саволлар ва тўғри жавоблар», «Ибн Сино билан ёзишмалар» сингари тарихий китобларни киритиш мумкин. Беруний асарлари кўп асрлардан буён Шарқу Ғарбда кенг тарқалган бўлиб, улар юксак қадр топган. Аллома мероси унинг бугунги мустақил юртида, миннатдор авлодлари нигоҳида, доимий эътиборида, эъзозидадир.
Абу Райҳон Берунийнинг замондоши ва сафдоши Абу Али ибн Сино (980-1037) ҳам ўз даврининг етук алломаси, фан фидойиси сифатида машҳурдир. Ибн Сино асарлари умумий сонининг 450 дан ошиши ҳам бунга гувоҳдир. Бироқ булардан 160 га яқини бизгача етиб келган, холос. Аллома номини дунёга танитган нарса, бу унинг тиббиёт соҳасидаги мислсиз кашфиётидир. Ибн Синонинг араб тилида яратган 5 жилдли «Ал-Қонун» («Тиб қонунлари») асари тиббиётга оид беназир дастуриламалдир. 5 мустақил китобдан иборат бу мажмуани кўздан кечирарканмиз, алломанинг юксак табиблик салоҳиятига, касалликларни аниқлаш, уларни даволаш борасидаги маҳоратига, билимдонлигига тан берамиз. Жумладан, «Қонун»нинг иккинчи китобида 800 га яқин дориларнинг шифобахш хусусиятлари баён этилганлиги бунинг айни исботидир. Абу Али ибн Сино илм-фаннинг бошқа соҳаларида ҳам баракали ижод қилган. Унинг «Донишнома», «Инсоф китоби», «Нажот китоби», 10 жилдли «Араб тили китоби» ёҳуд бадиий ижодга оид «Тайр қиссаси», «Саломон ва Ибсол», «Хайй ибн Яқзон» асарлари бунинг ёрқин ифодасидир.
Тарих илмида беназир бўлган Муҳаммад Наршаҳий (899-959) ўзининг «Бухоро тарихи» («Тарихи Наршаҳий») асари орқали ўз даврининг катта, кўламли масалаларини ўртага қўйиб, уларни ҳаққоний тарзда ёритиб берди. Китобда арабларнинг Ўрта Осиёни забт этиб, кириб келиши, машҳур Муқанна қўзғолони, шунингдек Сомонийлар давридаги давлат бошқаруви тизими, пул муносабатлари, солиқ тизими, Бухоро давлатининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига оид кўплаб қизиқарли маълумотлар акс этган. Кўҳна Хоразм фарзанди Маҳмуд аз-Замаҳшарий (1075-1144) номи ҳам фан осмонидаги ёрқин юлдузлари сафига киради. Буюк мутафаккир араб грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, жуғрофия, тафсир, ҳадис ва фиқҳ (қонуншунослик)ка оид 50 дан зиёд ноёб асарларнинг муаллифидир. Унинг «Ал-Муфассал», «Муқаддимат ул-адаб», «Асос ал-балоға» («Нотиқлик асослари»), «Хутбалар ва ваъзлар баёнида олтин шодалар», «Эзгулар баҳори ва яхшилар баёни», «Арузда ўлчов (меъзон)», «Ниҳоясига етган масалалар», «Нозик иборалар», «Қуръон ҳақиқатлари ва уни шарҳлаш орқали сўзлар кўзларини очиш» каби асарлари бутун Шарқ ва араб дунёсида эътироф топган. Шунингдек, Исмоил Журжоний, Маҳмуд Чағминий, Бурҳониддин ал- Марғиноний каби алломаларимиз яратган бой илмий-маънавий мерос ҳам Ватанимиз шуҳратини оламга таратди. Шундай қилиб, Ўрта Осиё ҳудудида юз берган Уйғониш даврида кўплаб фавқулодда истеъдод соҳиблари етишиб чиқдики, улар жаҳон фанининг турли йўналишларида бетакрор кашфиётлар, чинакам мўъжизалар яратдилар. Бу билан улар Ватанимиз шону шарафини юксакларга кўтардилар ҳамда келгуси миннатдор авлодлар учун битма-туганмас бой мерос қолдирдилар.

Download 105,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish