Ғайнавийлар сулоласи
Сабуктегин (977-997 йй)
Маҳмуд Ғазнавий (998-1030йй)
Маъсуд Ғазнавий (1030-1041йй)
Мавдуд Ғазнавий (1041-1050йй)
Салжуқийлар бу этник ном эмас, улар туркий ўғиз қабилаларидир. Улар Сирдарё қуйи этакларида, Орол ҳавзасида яшаган, кўпроқ кўчманчи ҳаёт кечирган. «Ўғизнома» китобида нақл қилинишича, ўғиз уруғлари, қавмлари жуда қадимий тарихга эга бўлиб, уларга илк бор Ўғизхон номли буюк шахс бошчилик қилган. IX аср охири X аср ўрталарига келиб Оролбўйи ва Каспий шимолида Ўғиз уруғлари иттифоқи шаклланган. Х аср охирларида Сирдарё этагида пойтахти Янгикент бўлган ўғизлар давлати ташкил топади. XI аср ўрталарига келиб бу давлат шимолий шарқдан бостириб келган қипчоқлар зарбасига учрайди. Натижада ўғиз уруғларининг бир қисми шимолга - даштли ҳудудларга, бир қисми олд Осиё мамлакатларига чекинади, яна бир қисми эса ҳозирги Туркманистон ҳудудига ўтиб, ерли аҳоли билан қўшилишиб, туркманлар номи билан аталиб кетади. Тарихчи Рашиддидин, шунингдек, Маҳмуд Қошғарий, Абул Ғозийларнинг маълумотларига қараганда, ўғизлар 22 ёки 24 қабиладан, чунончи, чавдир, емрели, ичдир, язир, салир, қорадошли, баёт, койи, татурга ва бошқалардан ташкил топган. Сирдарё қуйи оқимида пайдо бўлган ўғиз давлатининг дастлабки ёбғуси (подшоси) Салжуқбек бўлган. Унинг авлодлари Туғрулбек, Довудбек, Чағрибек ва Шакарбеклар ўз даврларида салжуқийлар шуҳратини юксакка кўтардилар.
Салжуқийлар сулоласи намоялари
Салжуқбек
Туғрилбек (1038-1063)
Алп-Арслон (1063-1072)
Маликшоҳ (1072-1092)
Султон Санжар (1118-1157)
Ҳозирги Туркия турклари, Ироқ, Эронда яшовчи туркманлар, шунингдек, гагаузлар, озарбайжон халқларининг шаклланишида салжуқий туркларнинг роли ва таъсири алоҳидадир. Сомонийлар ҳукмронлиги даврида уларнинг рухсати билан салжуқий қабилалар Зарафшон воҳасига, Нуротанинг тоғли ерларига келиб ўрнашиб, чорвачилик билан шуғулланганлар. Кейинроқ Мовароуннаҳр ҳудудлари қорахонийлар сулоласи томонидан эгалланиб, уларнинг чорвадор хўжаликлари бу ерларни банд этгач, салжуқийларнинг яшаш шароитлари мушкуллашади. Шу боис улар ғарбга томон силжишга мажбур бўладилар. XI асрнинг 20-30 йилларига келиб салжуқий уруғ-қабилаларнинг ҳозирги туркман ерлари орқали Ғазнавийлар тасарруфидаги Хуросон ўлкасига кириб бориши фаоллашади. 1038 йилда Сарахсда, 1040 йилда Данданаканда бўлиб ўтган ҳал қилувчи урушлар давомида Салжуқийлар Ғазнавийларни енгиб, бутун Хуросон ерларини эгаллаб, ўз давлати марказини шу ҳудудга кўчирадилар. Шу тариқа, Нишопур шаҳри Салжуқийлар пойтахтига айланади. Салжуқийлар ҳукмдори Туғрулбек эгалланган Мовароуннаҳр ва Хуросон ҳудудларини ўз авлодлари - Чағрилбек ва Довудбеклар тасарруфида қолдириб, ўзи ғарбга томон ҳарбий юришларини давом эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |