Информативлик (ахборотчанлик) - автомобиль ҳаракати ишти-рокчиларининг “Ҳайдовчи-автомобил-йўл-пиёда-муҳит” тизимида динамик фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлаш хусусиятидир. Информативлик автомобилнинг хавфсизлигини аниқлайдиган фойдаланиш хусусиятларидан биридир. Ҳайдовчи ҳаракатланиши жараёнида ўзи бошқараётган транспорт воситасидан ички ва бир вақтнинг ўзида, кўриш майдонидаги бошқа транспорт воситаларидан ташқи маълумотлар олади. Транспорт воситаларининг ташқи визуал (кўриб аниқлаш) ахборотчанганлиги суст ва фаол қисмга бўлинади. Суст ахборотчанлик - бу транспорт воситасининг энергия кетказмасдан ахборот бериш потенциал қобилияти, унга транспорт воситасининг формаси, ўлчамлари, кузовининг ранги, нур (ёруғлик) қайтарувчи қурилмалар киради. Фаол ахборотланганлик - бу транспорт воситасининг энергия сарфлаб ахборот бериш потенциал қобилияти. - Иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш нуқтаи назаридан ЙТҲнинг оғирлик даражасини баҳолашда транспорт воситалари ўриндиқларининг хавфлилик коэффициенти амалда кенг қўлланилади. Транспорт воситаларининг ўриндиқларига жойлашишига нисбатан йўловчиларнинг ҳалок бўлишига ўриндиқларнинг хавфлилик коэффициенти деб юритилади.
- Ўриндиқларнинг хавфлилик коэффициенти
- Автомобилнинг ҳалокатдан кейинги хавфсизлиги қисмларига ЙТҲ натижасида вужудга келадиган хавфли ҳолатларнинг юзага келишининг олдини оладиган конструкцион тадбирлар ва қўшимча асбоблар киради.
- ЙТҲ натижасида вужудга келиши мумкин бўлган хавфли ҳолатларга ёнғин, эшикларнинг қулфланиб қолиши, автомобил салонининг сув билан тўлиб қолиши ва ҳ.к.лар киради.
- Азот оксидлари. Азот (II) оксид NO2 ҳамда ва N2O5 оксиди жуда хавфли. Оксид (азот ангидрид) нам билан бирикиб, кучли заҳарли нитрат кислотани ҳосил қилиши мумкин. Азот (II) оксиди кўзнинг шиллиқ пардасини, ўпкани яллиғлантиради, юрак қон томир системасида тузатиб бўлмайдиган ўзгаришларга сабаб бўлади. Азот оксидларининг жуда кам миқдори ҳам хавфли ҳисобланади.
- Углеводородлар. Ёнмай қолган углеводородлар бир неча юз кимёвий бирикмалар аралашмасидан иборатдир. Аралашма ёқимсиз ҳидга эга бўлиб, кўпгина сурункали касалликларни келтириб чиқаради.
- Қурум. Қурумнинг ўзи одам организми учун заҳарли эмас, бироқ қатор заҳарли углеводородларни келтириб чиқарувчи сифатида хавфли.
- Альдегидлар нафас олиш йўллари ва шиллиқ пардаларни яллиғлантиради, асаб тизимини, жигар ва буйракни шикастлантиради.
- Олтингугурт бирикмалари ҳам альдегидлар сингари заҳарлайди.
- Дарсга бўлган
- эътиборларингиз учун
- Ташаккур!
Do'stlaringiz bilan baham: |