отиш майдончаси яқинида бўлади. Зичлаштирилган ҳимоя иккита системада ташкил
этилади: шахсий ва зонали ҳимояда.
Шунингдек, ўз ичига шахсий ва зонали ҳимояни,
баъзан эса шахсий прессинг элементларини олувчи аралаш ҳимоя системаси ҳам бор.
Шахсий ҳимоя системаси. Ҳимоянинг бу универсал системасида жамноанинг ҳар
бир рақибни таъқиб этиш топширилади. “Ўйинчи-ўйинчини” ушлаш шахсий таъқиб
принспи якка ҳимоя ҳиссини тарбиялашга ёрдам беради, ҳимоядаги ўйинчиларни шахсий
хусусиятларига қараб тақсимлаш имконини беради: баланд бўйли ҳужумчига қарши, тезкор
ўйинчи тезкорга қарши, секин ҳаракатланувчи қарши ва ҳ/к/ ҳар бир ўйинчи таъқиб
қилаётган ўйинчини ўрганиш, курашга мослашиш унинг нозик томонларидан
фойдаланишга қодир.
Бу
системанинг камчилиги шундаки, ҳужумчилар эркинроқ ҳаракат қилаоладилар,
олдиндан ўйналган ва тайёрланган ҳужумчиларни амалга ошириш учун етарли вақт ва
имкониятига эга бўладилар.
Зонали ҳимоя системаси. Бу система ҳам ҳимояланаётган жамоа ўйинчиларини
жарима отиш майдончаси атрофида тўплайди. Ҳар бир ўйинчи шчит яқинидаги
маълум
зонани қурқлайди, ўйин давомида унинг зонасига кирган ҳар қандай рақиб ҳужумчисини
таъқиб қилади. Бундай ҳимоя асосан нисбатан секин ҳаракат қиладиган марказий
ўйинчиларини шчит яқинида ишлатишга ҳаракат қилаётган ва ўрта ва узоқ
масофадан
тўпни саватга аниқ ташлаёлмидиган ҳамда тўпни тез ва аниқ узата олмайдиган баланд
бўйли ўйинчилари кўп бўлган жамоага қарши қўлланилади.
Системанинг
ижобий томонлари шундаки, у рақибнинг орқасидан тинмай
югуришни талаб қилмайди, ўзининг шчити яқинида шчитдан сапчиган тўп учун курашга
енгиллаштиради, режали равишда тез қарши ҳужумга ўтиш имконини беради, рақибнинг
олдиндан
ўрганилган
тўсиқ,
тўқнаштириш,
кесишиб
ўтиш
билан
бўғлиқ
комбинатсияларини амалга оширишини қийинлаштиради.
Системанинг
салбий томонлари шундаки, қурқланаётган участкадан ташқарида тўпни
эгаллаш учун курашнинг фаоллигини сусайтиради, ташаббус ҳужум қилаётган
жамоага
ўтади, тўсиқсиз саватга тўп отишга йўл қўйилади ва биринчи ҳужумчининг бир икки
қатнашувчи дойрасига группировка бўлса, ҳимоянинг баланси таъминланмайди.
Тарқоқ ҳимоя. Аввалига бу ҳимоя рақибларни ўзини шчитидан узоқда ҳар қандай
ҳуқтада кураш олиб боришга мажбур қилади, шу билан бирга ўйинчилар тўпни олиб
қўйишга ёки ҳужумчиларнинг режаланган комбинатсияли ўйинини бузишга,
уларни
шошилишига, маълум бир режасиз ҳаракат қилишга мажбур этишади.
Тарқоқ ҳимоя иккита системада амалга оширилади; шахсий прессинг ва зонали прессингда.
Do'stlaringiz bilan baham: