5-Маъруза. ОТлар классификацияси.
ОТ архитектураси ва ОТ ларни қуришдаги йўналишлар
Режа:
ОТ лар классификацияси ва уларни синфларга ажратиш.
ОТлар архитектурали қурилишидаги асосий йўналишлар.
Монолит ва кўп сатҳли тизимлар.
Клиент-сервер ва микроядро модели.
ОТнинг бошқа синфлари.
Биринчи дастурлар бевосита машина кодларида яратилган. Бунинг учун, микропроцессор архитектурасини ва унинг асосидаги тизимни мукаммал билиш зарур. Ҳисоблаш техникасининг ривожланиши борасида, кўп учрайдиган амалларни (операцияларни) ажратиб, улар учун дастурий модуллар яратилиб, кейинчалик улардан дастурий таъминотда фойдалана бошладилар. Шундай қилиб, 50-чи йилларда, биринчи дастурлаш тизимларини яратишда киритиш чиқариш амаллари учун, кейинчалик математик амал ва функцияларни ҳисоблаш учун модуллар яратилди. Кейинчалик, ривожланиш юқори даражадаги трансляторларни яратилишига олиб келди, яъни операторлар ўрнига зарурий функцияларни чақириқларни қўйиш имконияти келиб чиқди. Кутубхоналар сони ошиб борди. Натижада, амалий дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларидан тизим архитектурасини мукаммал билиш талаб қилинмай қолди. Улар, дастурий тизимга мос чақириқлар билан мурожаат ва улардан керакли сервис ва функцияларни олиш имконига эга бўлдилар. Бу дастурий тизим ОТ дир.
Замонавий ОТ асосий ташкил этувчилари – бу ядро, киритиш-чиқариш тизими, команда процессори, файл тизими. Ядро масалалар ва ресурсларни бошқариш, синхронлаштириш ва ўзаро боғланиши бўйича асос функцияларни таъминлайди. Команда процессори, командаларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш, фойдаланувчи талаби бўйича мос хизматларни чақиришни таъминлайди.
Киритиш ва чиқариш тизими, ташқи қурилмалар билан маълумотларни киритиш ва чиқариш масаласини таъминлайди.
ОТ кутубхоналарида бу функцияларнинг мавжудлиги, ҳар бир уларни дастурлаш тизими воситалари билан ҳар бир дастурга қўшмаслик имконини беради. Дастурлаш тизимлари фақат, киритиш-чиқариш тизими кодларига мурожаатни генерация қилади ва катталикларни тайёрлайди. КЧ тизими, киритиш-чиқариш қурилмалари турлари кўп бўлгани учун энг мураккаб ҳисобланади. Бунда, нафақат самарали бошқариш, балки амалий дастурчиларга қурилмалардан абстрактлаштиришга имкон берадиган қулай ва самарали виртуал интерфейсни таъминлайди. Бошқа томондан, параллел бажариладиган талай масалаларни киритиш-чиқариш қурилмаларига мурожаатни таъминлаш талаб қилинади. Баъзи КЧ дастурчиларидан баъзилари қурилмалардан мустақилдир, уларни КЧ кўпгина қурилмаларига, қўллаш мумкин.
Файл – бир хил тузилишга эга бўлган ёзувлар мажмуаси кўринишида ташкил этилган маълумотлар тўпламидир.
Файл тизими, фойдаланувчига маълумотлар тузилишининг мантиқий даражаси ва амаллар билан иш кўриш имконини беради. Файл тизими, маълумотларни дискда ёки бошқа маълумот жамламасида ташкил қилиш усулини белгилайди.
Барча замонавий ОТ лар ўз файл бошқарув тизимига эга. Улар замонавий ОТ ларнинг аксарият кўпчилигида асосий ҳисобланади. ФБТ и диск соҳасини марказлашган ҳолда тақсимлаш ва маълумотларни бошқариш муаммосини ечади.
ФБТ, фойдаланувчилардан киритиш-чиқариш қурилмалари ва диск хусусиятларини яширган ҳолда, файл ва каталоглар билан ишлаш учун кенг хизмат (сервис) имкониятларини беради. UNIX да дискларда файл тизими ва асос файл тизими алоҳида-алоҳида мавжуддир ва улар бир-бирига боғлиқ эмас. UNIX да йўлга диск номи ёки унинг номерини қўшиш имконини бермайди, чунки бу ОТ учун қурилмаларга қатъий боғланишни келтириб чиқаради. “Mount” тизими чақириғи юмшоқ диск тизимини асос файл тизимидаги кўрсатилган жойга қўшиш (монтировка) имконини беради. UNIX да яна бир тушунча- махсус файллар тушунчасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |