Пластмассаларнинг асосий хоссалари
Пластмассалар қурилиш материаллари ичида конструктив сифат кўрсаткичи юқори, яъни хусусий массаси кам, мустаҳкамлиги эса юқори материал ҳисобланади. Улар алюминийдан 2 марта, пўлатдан 5-6 марта енгил. Пластмассаларнинг зичлиги 0,8-1,8 гсм3, ўртача зичлиги эса 20 дан 2200 кгм3 гача ўзгаради.
Пластмассалар мустаҳкамлиги кенг чегараларда ўзгаради. Кукун ва толасимон тўлдиргичли пласмассаларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 120-160 МПа, ёғоч шпонли пластикларники 200-22ники (шиша толали анизотроп материал) эса 420 МПа. Порофорли пластмассаларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги одатда 0,1-10 МПа атрофида бўлади.
Толасимон ва қатламли тўлдиргичли пластмассаларнинг узилишдаги мустаҳкамлик чегараси юқори бўлади. Масалан, текстолитники 150 МПа, ёғоч шпонли пластмассаларники 350 МПа.
Пластмассаларнинг иссиқ ўтказувчанлиги унинг ғоваклигига боғлиқ бўлади. Ўта енгил пластмассаларнинг иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти 0,03 Вт(м.0С).
Пластмасса турига қараб ишқор, кислота, туз эритмалари ва бошқа агрессив муҳитларга чидамли бўлади. Юқори зичликдаги ва мустаҳкамликдаги пластмассалар едирилишда ва зарбга бардошлидир.
Пластмассалар таркибига бўёқлар қўшилиб турли рангли маҳсулотлар олиш мумкин.
Органик шиша (полиметилметакрилатлар) шаффоф бўлиб, 1% дан кам ултрабинафша нурларни ўтказади, оддий ойна эса 70% дан кўп нурни ўтказади.
Пластмассаларни арралаш, тешиш, фрезерлаш, рандалаш, чархлаш ва бошқа технологик ишлов бериш осон. Пластмасса буюмларни ўзаро ва бошқа материаллар (металл, ёғоч, мато ва ш.к.) билан елимлаш мумкин. Бу имкониятдан фойдаланиб турли хусусиятларни ўзига мужассам қилган елимланган қурилиш буюмлари, конструкциялари ва қисмлари тайёрланади.
Пластмасса буюмларни пайвандлаш осонлиги улар асосида мустаҳкам йиғма конструкциялар тайёрлаш имконини беради. Механизациялаштирилган пайвандлаш усулида трубопроводлар, коррозия муҳитидан ҳимояловчи гидроизоляция қатламлари ҳосил қилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш мумкин.
Баъзи пластмассаларнинг (полимерлар) ёриқларисиз ўта юпқа пардалар ҳосил қилиш имконияти улар асосида коррозияга бардошли ва пардозлаш бўёқлари ва локлари тайёрлашга замин яратади.
Пластмассалар ва бошқа композицион полимер материаллар ўзига хос камчиликларга эга. Пластмассаларнинг иссиққа бардошлилиги юқори бўлмай, 700С дан 2000С гача бўлади.
Иссиқдан чизиқли кенгайиш коэффициенти юқорилиги пластмассаларнинг асосий камчиликларидан ҳисобланади. Одатда 25-120.10-6 атрофида бўлиб, пўлатнинг ушбу кўрсаткичидан 2,5-10 марта кўпдир. Пластмассаларнинг бу камчилигини бошқа материаллар билан комбинациялашган буюм ва конструкциялар олишда, антикоррозион қопламалар ҳосил қилишда, катта ўлчамдаги конструкцияларни йиғишда (масалан, трубопроводлар, ҳавойи конструкциялар) ҳисобга олиш зарур. Пластмассаларнинг бу камчилигини таркибига имкон қадар тўлдиргичлар киритиш усули билан бартараф этиш мумкин.
Пластмассаларнинг камчиликларидан бири юклама таъсирида вақт давомида деформациянинг ортиб боришидир (ползучест). Бу камчилик пластмассалар асосида юк кўтаришга мўлжалланган конструкциялар тайёрлашда ҳисобга олиниши керак.
Баъзи пластмассалар юқори ҳарорат таъсирида ва ёнганда зарарли газларни ажратиб чиқаради ва атроф-муҳит ёки хоналарда токсинлашган шароитни ҳосил қилади. Поливинилхлорид сингари термопластик полимерлар хона ҳарорати ва намлиги шароитида ҳам инсон учун зарарли хлор моддасини ажратади. Пластмассалардан зарарли газ ва суюқликлар ажрлишини бартараф этиш учун таркибига стабилизаторлар қўшилади.
Пластмассаларнинг умумий камчилигига қуёш нури ва кислород таъсирида эскириши киради.
Пластмассалардан тайёрланган буюм ва конструкцияларнинг асосий хоссалари ва муайян муҳитларга бардошлилиги уларнинг ишлатилиш соҳаларини белгилайди.
Пластмассаларнинг хоссаларини таркибига турли модификаторлар киритиб ўзгартириш, яхшилаш ва бошқариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |