“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони 2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўрта муддатли истиқболда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади.
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонида банк тизимидаги асосий устувор йўналишлар: молия-банк фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, замон талаблари ва халқаро нормалар ҳамда стандартларга мувофиқ ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш, тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини кучайтириш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда тижорат банклари иштирокини янада кенгайтириш, лойиҳаларни экспертиза қилиш ва хатарни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, кредитлар бўйича муаммоли қарзларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик борасида олдини олиш чораларини кўриш йўли билан тижорат банкларининг кредит портфели муттасил ўсиши ҳамда сифати яхшиланишини таъминлаш кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ–3270 - сонли «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг замонавий тамойиллари ҳамда механизмларини жорий этиш мақсадида:
2017 йилнинг 1 октябридан устав капиталининг (фондининг) минимал миқдори янги ташкил этиладиган тижорат банкларига — 100,0 млрд. сўм этиб белгиланди.
Тижорат банкларига 2019 йилнинг 1 январигача устав капиталларининг минимал миқдорларини белгиланган минимал талаблар даражасига келтирилишини таъминлаш юклатилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига қуйидаги бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилди:
1
халқаро банк назорати тамойиллари талаблари доирасида тижорат банкларининг капиталлашуви етарлилиги, ликвидлик ва барқарорлиги бўйича талабларни бажаришни таъминлаш;
2
банк таваккалчилигини бошқариш ва баҳолаш тизимини, шу жумладан, тижорат банкларида таваккалчилик-менежменти тизимини, халқаро молия институтларининг техник кўмаги ва экспертларини жалб этиб, Банк назорати бўйича базель қўмитаси тавсияномаларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш;
3
банкларнинг рақобатдошлиги даражасини ошириш ҳамда банкларни илғор банк амалиёти асосида фаолият юритадиган тизимга айлантириш;
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига қуйидаги бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилди:
4
банкнинг оқилона даромаддорлигини ҳисобга олган ҳолда, банк хизматлари жозибадорлигини ошириш ва янги мижозларни жалб этиш мақсадида тариф сиёсатини мақбуллаштириш;
5
банк-молия хизмат кўрсатиш соҳасида аҳолининг молиявий саводхонлиги ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш ҳамда аҳолининг мамлакатимиз банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш;
6
банк таваккалчилиги ва унинг вужудга келишини барвақт аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этишда банк имкониятларини ошириш учун турли сценарийларни қўллаган ҳолда, ҳар чоракда ликвидлик позицияларининг стресс-тестларини олиб бориш ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ–3272 - сонли «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мувофиқ:
Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, илғор халқаро тажрибага мувофиқ монетар сиёсатнинг янги инструментларини жорий этиш, миллий валютанинг мустаҳкамлигини ва республикада макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида:
- ликвидликни таъминлаш ва жалб қилиш операциялари бўйича пул-кредит сиёсатининг самарали қўлланиладиган фоиз инструментлари турларини кенгайтириш;
- тижорат банклари томонидан фоиз ставкаларини шакллантиришда, шу жумладан, кредитлар бўйича бозор механизмларини кенг жорий этиш;
- илғор хорижий тажрибага мувофиқ макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашни такомиллаштириш ва бошқа бир қатор вазифалари белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» фармонига мувофиқ валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида:
Валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасида давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўзининг хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни тўлиқ таъминлаш;
- миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини белгилашда фақатгина бозор механизмларини қўллаш;
- банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва унинг таваккалчиликларга бардошлилигини, шу жумладан, валюта сиёсатини либераллаштиришнинг вужудга келиши мумкин бўлган салбий таъсирини юмшатишга қаратилган самарали чораларни қўллаш ҳисобига ошириш;
- валюта ресурсларидан фойдаланишда бозор инструментларининг ролини ошириш, валюта бозорида барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароитларини яратиш, валюта сиёсатининг ноанъанавий тармоқларда экспортни ривожлантиришда, минтақавий ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашда рағбатлантирувчи ролини ошириш;
- миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган қатъий монетар сиёсатни амалга ошириш, бу борада монетар инструментлардан фаол ва мослаштирилган ҳолда фойдаланиш, давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш, шунингдек, очиқ бозорда операциялар ҳамда давлат қимматли қоғозларини банклар ликвидлигига гаровга бериш бўйича операцияларни амалга оширишни амалиётга жорий қилиш ва б.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонига мувофиқ Пул-кредит сиёсати, умуман банк тизимининг барқарор фаолият кўрсатиши устидан самарали назоратни ва Марказий банк фаолиятини янада такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида:
Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишлари деб қуйидагилар белгиланди:
- нархлар барқарорлиги;
- банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши;
- тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланиши.
Шунингдек,амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Марказий банк фаолиятининг устувор йўналишлари этиб куйидагилар белгиланди:
- асоссиз инфляцион кутилмаларни олдини олиш мақсадида инфляцион таргетлашнинг принцип ва механизмларини босқичма-босқич татбиқ қилиш билан пул-кредит сиёсати ва унинг инструментларини тубдан такомиллаштириш;
- банк тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини, шу жумладан тижорат банклар фаолиятида юзага келадиган муаммоларни дастлабки босқичларида аниқлаш ва уларни бартараф этувчи чоралар кўриш имконини берувчи тижорат банклар таваккалчилигини бошқариш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш;
- тўлов тизимини янада ривожлантириш, шу жумладан реал вақт режимида тезкорлик билан ҳисоб рақамларни бошқариш ва банк операцияларини ўтказиш имконини берувчи масофадан банк хизматлари кўрсатган ҳолда тижорат банкларининг самарали ахборот алмашинуви тизимини ташкил этиш;
- банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий очиқликни ва уларнинг саводхонлик даражасини ошириш ва б.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ–3620 - сонли «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:
Банк хизматлари оммабоплигининг оширилишини ва банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
- банк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ҳамда банк хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш;
-банклар филиаллари ва мини-банклар қопланишини ҳамда банк хизматларига бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда банклар филиаллари ва мини-банклари тармоғини кенгайтириш;
-филиалларнинг кредит ажратишда бош банклар билан қўшимча келишувсиз мустақил қарорлар қабул қилиш бўйича ҳуқуқларини кенгайтириш ва бошқа бир қатор вазифалари белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ–3945 - сонли «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш бош маркази» давлат унитар корхонаси Миллий банклараро процессинг марказини ташкил қилиш, хусусан, 2020 йил 1 январга қадар маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича ҳисоб-китобларда иштирок этувчи банклар ўртасида ахборот ва технологик алоқа ўрнатишга кўмаклашувчи МБПМ ишга тушириш;
- 2019 йил 1 январга қадар бўлган муддатда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини, шунингдек, умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидаларни чуқур ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифалари белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида (28.12.2018) банк ва молия тизимида ислоҳотларни жадал давом эттириш, соҳага замонавий бозор механизмларини кенг жорий этиш иқтисодиётимиз ривожининг муҳим шарти эканлигини қайд этиб ўтди:
«Бугунги кунда банк тизимидаги энг асосий муаммо – улар капиталининг асосий қисми, яъни, 83 фоизи давлатга тегишли эканидир. Бу, ўз навбатида, банк секторида соғлом рақобатга тўсиқ бўлиб, хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилмоқда.»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга Мурожаатномасида банк тизимидаги асосий устувор йўналишлар: - молия институтлари кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиши (“J.P.Morgan”, “Citibank”, “Deutsche Bank”);
-банк тизимига хусусий ва хорижий капитал кириб келиши ҳисобидан давлат банклари улушини босқичма-босқич камайтириб бориш;
-молия бозорлари, жумладан, фонд бозорини ривожлантириш; янги молиявий инструментларни жорий этиш ва облигациялар чиқариш орқали,банк хизматлари кўламини янада кенгайтириш,
-илғор ахборот технологиялари асосида банк тизимини ривожлантириш зарур;
-Инвесторлар мамлакатимизда ўзини имкон қадар эркин ҳис қилишлари учун валюта бозорини янада эркинлаштириш ва б.
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурида куйидагилар белгиланди:
- инсон аралашувисиз кредитлаш, ҳужжатларни, шу жумладан барча турдаги аризаларни электрон шаклда тақдим қилиш механизмини жорий қилиш;
- чакана қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш ҳамда уларга кредит ажратиш муддатини қисқартириш учун автоматлаштирилган “скоринг” моделини яратиш ва рақамли технологиялар асосида кредитлашга ўтиш;
- тижорат банкларида мижозларнинг кредит сўровномасини ўрганиш жараёнини янада соддалаштириш, шу жумладан “Кредит тарихи”дан фойдаланиш механизмини кенг жорий қилиш ҳамда кредит тарихи институтини хусусий сектор вакиллари томонидан ташкил қилиниши назарда тутиш;
- рақамли технологияларга асосланган “виртуал банк” ва молиявий хизмат турларини янада кенгайтириш ва б.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ЎР МБ томонидан бир қатор низом ва йўриқномалар ишлаб чиқилди ва амалга киритилди:
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низом (2018 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3002)
Тижорат банкларида статистик ҳисоботларни юритиш ҚОИДАЛАРИ (2018 йил 2 июлда 3031-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низом (2018 йил 2 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3030).
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартиби тўғрисида низом (2017 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2891)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ЎР МБ томонидан бир қатор низом ва йўриқномалар ишлаб чиқилди ва амалга киритилди: (давоми):
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир ЙЎРИҚНОМА (2018 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3028).
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги ЙЎРИҚНОМА (2018 йил 1 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3003).
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (2018 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3029).
Банклараро пул бозорида электрон савдо платформаси орқали операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (2018 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3010)
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 июндаги 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 3022, 2018 йил 9 июнь) билан тасдиқлангантасдиқланди: - Дастур доирасида имтиёзли кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади. Микрокредитлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорда —давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади.
- Кредитларнинг фоиз ставкаси йиллик 8 фоиз миқдорида белгиланади.
- Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ:
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 февралдаги 6/1-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 мартдаги 8/1-сон «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2344, 2012 йил 20 март);
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/10-сон «Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорилари (рўйхат рақами 2758, 2016 йил 3 февраль) ўз кучини йўқотди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низом» (МЮ Руз от 20 августа 2018 г., рег. №3056 ) га мувофиқ МБнинг БҲМ ва тижорат банклари томонидан тангаларнинг сотуви амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларини сотиш нархларини Лондон қимматбаҳо металлар ассоциациясининг (LBMA) белгиланган нархи ва ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбати асосида белгилайди.
Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг 24 июлдан амалда бўладиган нархларини белгилади. Унга кўра:
1 та олтин танга нархи – 14 000 000 сўм;
1 та кумуш танга нархи – 283 000 сўмни ташкил этди.
Сотувга жами 1 900 дона олтин ҳамда 6 900 дона кумуш эсдалик тангалари қўйилган.
Ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.