М = Рк, агар n = 2к-1
М = (Рк + Рк+1)/2, агар n = 2к,
бу ерда к = 1, 2, 3,…
Инновацион фаолият маҳсулоти нархини белгилашда маҳсулот ишлаб чиқишнинг якуний босқичларида ёки серияга киритишда аниқроқ ҳисоб-китоб усулларини қўллаш ва батафсилроқ ахборотдан фойдаланиш лозим.
Б. Сотув объекти - илмий-техник ишланма. Илмий-техник ишланмалар натижаларини (лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари, дастурий таъминот, маркетинг тадқиқотлари натижалари ва ҳ.к.) сотишда нарх шакллантиришда юқорида санаб ўтилган омиллардан ташқари қуйидагиларни ҳам ҳисобга олиш зарур:
1) Тиражлаштириш, яъни ушбу ишланмани харид қилиш уларни қизиқтириб қолиши мумкин бўлган потенциал харидолар сони. Муайян буюртмачи талабига кўра бажарилган ўзига хос инноватив ишланмалар, қоидага кўра, тиражланмайди ёки мослаштириш учун катта харажатлар талаб қилади. Нисбатан стандарт илмий-техник маҳсулотлар тиражланиши мумкин, бу фақат мослаштириш харажатларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида буюртмачи учун нархни пропорционал равишда камайтириш имконини беради.
2) Муаллиф имиджи ва нуфузи. Илмий-техник ишланмалар соҳасида ушбу ишланмани бажариши мумкин бўлган илмий-тадқиқотчилик ташкилотлари доираси кўпинча чегараланган бўлади. Ташкилотнинг ушбу соҳадаги машҳурлиги ва тажрибаси, ишларни бажаришга жалб қилинган мутахассислар даражаси ишланма қийматига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Худди саноат товарлари бозорида бўлгани каби, бу омилни ҳам илмий-техник ишланмалар соҳасида қоидага кўра, қайд қилинмайдиган савдо маркаси мавжудлиги омили билан таққослаш мумкин.
3) Тўлов шартлари, ҳисоб-китоблар шакли. Одатда илмий-тадқиқотчилик ишларини бажариш ва инновацион маҳсулот яратиш жараёни узоқ вақт – бир неча ойдан бир неча йилгача талаб қилади. Шу сабабли ишлар учун босқичма-босқич ҳақ тўлаш ҳисоб-китобларнинг одаитй шакли саналади. Ишланманинг якуний нархи маблағларнинг босқичлар ўртасида қандай тақсимланиши ва мос равишда, ишларнинг бажарилиши қандай молиялаштирилиши, лойиҳани кредитлаш бўйича асосий харажатларни ким ўз зиммасига олишига боғлиқ бўлади. Агар буюртмачи ижрочини кредитлаган ҳолда ишларни бажариш учун олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширадиган бўлса, бу ҳолда ишларни бажариш арзонроққа тушади. Акс ҳолда, ижрочи ишланмаларни ўз маблағлари ҳисобига бажарадиган бўлса, нарх ушбу тадқиқотда маблағлар ушланиб қолишидан йўқотилган миқдорда оширилади. Ушбу омилни ҳисобга олишда инфляция даражаси катта роль ўйнайди.
4) Мақсадли бозор сегменти, буюртмачи тури. Мамлакат фани илмий-тадқиқотчилик ишлари умумий жаҳон бозорига тўлиқ жалб қилинмаган шароитларда нархни буюртмачига қараб еблгилаш имконияти мавжуд.
6.2. Инновацион рисклар, инновациялар нархи тузилиши ва нарх шаклланиши таҳлили
Инновацион рисклар, инновацион фаолият ҳозирги шароитларда фирмалар фаолиятининг бошқа йўналишларидан кўра кўпроқ даражада риск билан боғлиқ, чунки унинг натижаси ижобий бўлишини ҳеч ким тўлиқ кафолатлай олмайди. Инновацион фаолиятнинг риск даражаси ҳақида шу ҳолат ҳам далолат берадики, ўртача ҳар ўнта венчур фирмасидан атиги бир-иккитасигина муваффақиятга эришади. Лекин шунга қарамай, юқори риск қоидага кўра, унинг юқори даражада қопланиши билан биргаликда кузатилади: инновацион лойиҳа жорий қилишдан фойда меъёри бошқа фаолият турлари ҳисобидан олинадиган фойда меъёридан одатда анча юқори бўлади.
Риск таҳлили – объект хусусиятлари, структураси ва мавжуд риск ҳақида зарур ахборот олишдир. Тўпланган ахборот мос келувчи тўғри қарорлар қабул қилиш етарли бўлиши лозим. Таҳлил рискларни аниқлаш ва уларни баҳолашдан иборат бўлади. Рискларни аниқлашда (сифат таркибий қисми) ушбу инновацион фаолиятга хос бўлган барча рисклар аниқланади. Дастлаб рисклар аниқланади ва баҳоланади, сўнгра уларнинг самарадорлигини таққослашда уларга таъсир этадиган усуллар аниқланади, рискка таъсир этиш усуллари ҳақида қарор қабул қилинади ва олинган натижалар баҳоланади.
Рискларни мантиқий шкала ёки баллар тизимидан фойдаланиб баҳолаш мумкин. Рискларни баҳолаш бўйича кўпчилик услубиятлар айнан балли тизим бўйича ташкил этилади: эксперт рисклар гуруҳидан ҳар бири бўйича ёки алоҳида гуруҳдан ҳар бир риск бўйича белгиланган миқдорда баллар қўйади, сўнгра рисклар ўлчанади ва лойиҳа рискининг умумий баҳоси чиқарилади. Ушбу баҳо асосида лойиҳанинг риск гуруҳи ҳақида ва уни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулоса чиқарилади. Лойиҳа рискининг баҳоси лойиҳа бўйича ҳисоб-китобларда акс эттирилиши тшарт: лойиҳанинг барча кўрсаткичлари рискни ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритиб ҳисоблаб чикилган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |