Субъектларнинг валюта ҳисобварағини очиш ва юритиш. Бундай операциялар инфляциянинг юқори даражасида жуда қулайдир, чунки хорижий валютани сақлаб ундан банк фойда олиш имкониятига эга бўлади.
Банклар аҳолидан талаб қилиб олгунча, муддатли, депозит ва бошқа жамғармаларга қабул қилишлари мумкин. Қўйилмалар маҳаллий ва хорижий фуқаролардан қабул қилинади. Жарғармаларнинг турини, улар бўйича минимал қўйилма миқдорини, даромад даражасини, тўлаш шартларини банк мустақил ўзи белгилайди.
Бу барча параметрлар банк ўзининг стратегиясидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, одатда қўйилмалар бўйича фоизлар қўйилма миқдори ва муддатига боғлиқ бўлади.
Қўйилмалар бўйича даромадлар солиқдан озод этилади ва одатда чет эл валютасида тўланади, муддатли омонатни муддатидан олдин олинса фоиз кам миқдорда тўланади ёки умуман тўланмайди.
Муддатли депозитлар бўйича даромадлар қуйидаги формула орқали аниқланади:
Бу ерда:
Д – даромад (фоиз суммаси);
С – қўйилма суммаси;
ФС – фоиз ставкаси;
СМ – сақлаш муддати;
Мисол: Муддатли депозитга 11 июнда 10000 АҚШ доллари миқдорида 3 ой муддатга 9% йиллик тўлаш шарти билан қўйилди.
12 октябрда даромад:
Келишилган муддатда сақлангани учун:
Д1 = 10000*9*90/360*100=225 АҚШ доллари
Муддатдан ортиқча вақт сақлангани учун:
Д2 = 10000*2*30/360*100=10241,67 АҚШ доллари олади.
Юридик шахсларга валюта ҳисобварағини очиш ва юритиш
Жорий валюта ҳисобварағи эркин корвертирланадиган валютада олиб борилади. Банкда ҳисобварақ очмоқчи бўлган юридик шахс банкка қуйидаги ҳужжатларни топширади:
Ҳисобварақ очиш учун ариза;
Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат;
Устав нусхаси;
Нотариусдан тасдиқланган ҳисобварақ эгаларининг имзо ва муҳрлари намунаси;
Солиқ идораларидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат.
Банк ҳар бир мижоз билан ҳисоб касса хизмати кўрсатишга шартнома тузади, у ерда валюта ҳисоби пули, банк хизматлари рўйхати, томонлар мажбуриятлари ва ҳуқуқлари белгиланади.
Ҳисобварақда валюта маблағларининг келиб чиқиш манбаи, қонунчилиги (ташқи иқтисодий фаолият тушуми, устав фондига қўйилмалар, бошқа банклардан ва бошқа юридик шахслардан валюта кредитлари) кўрсатилади.
Валюта ҳисобварағидаги маблағлар эгаси буйруғига асосан қуйидаги мақсадларга йўналтирилиши мумкин:
Рухсат этилган экспорт-импорт операциялари бўйича хорижга ўтказиш мумкин;
Сафар харажатлари учун нақд пул кўринишидаги тўловлар;
Сўмдаги ҳисоб рақамига ўтказмалар;
Валюта кредитларини тўлаш;
Депозит ҳисобварағига ўтказиш;
Ички валюта бозорида сотиш.
Мижозлар валюта ҳисобварақларидан маблағлар ўтказиш амалда бўлган ҳисоб-китоб шакллари орқали амалга оширилади. Ҳисоб-китоблар ҳисобварағидаги пул қолдиғи бўйича ўтказилади. Валюта маблағидан нақд пул бериш ҳисобварақ эгаси буйруғига асосан амалга оширилади.
Валютада ҳисоб-китоблар мижознинг валюта ҳисобварақ бўйича халқаро фаолият олиб борганда амалга оширилади ва нақдсиз кўринишда бир давлатдан иккинчи давлатга ўтказилади. Банк амалиётида ҳисоб-китобларнинг қуйидаги шакллари бор:
Банк топшириқномаси;
Инкассо топшириқномаси;
Аккредитив;
Чек.
Улар ички нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўхшайди, аммо ўз ҳусусиятларига эга.
Биринчидан, улар ҳужжат ҳарактерига эга, яъни маълум бир ҳужжат асосида амалга оширилади. Бу шуни англатадики, олдин импортёр пул тўлайди, кейин эса товарга эгалик ҳуқуқини олади.
Иккинчидан, халқаро ҳисоб-китоблар марказлашган ва ҳамма банклар томонидан бир хил тартибда олиб борилади.
Банк топшириқномасида импортёр томонидан маълум бир пул миқдорини ўзининг банки орқали экспортёр банкига ўтказишдир, экспортёр банки эса бу маблағни экспортёр ҳисобварағига ўтказади. Бу валюта ҳисобларининг оддий шаклидир, у аванс тўловларини амалга оширишда ишлатилади, ўтказма телеграф, почта ёки СВИФТ системаси орқали амалга оширилиши мумкин.
Инкассо шаклида экспортёрнинг ўз банкига импортёрдан пул маблағини ундириб бериш топшириғи кўринишида бўлади. Яъни экспортёр товар жўнатгандан сўнг ўз банки орқали импортёр банкига ҳужжатларни юборади. Импортёр уларни акцептлайди.
Аккредитив – бу банк эмитентларининг пул мажбурияти бўлиб, унинг мижози импортёр томонидан қўйилган аризага асосан экспортёрга маълум суммани аккредитивда кўрсатилган шартлар асосида тўланади.
Ҳисоб-китобларнинг бундай шаклида шартнома тузилгандан сўнг импортёр ўз банкига аккредитив очиш тўғрисида топшириқ беради. Банк эса экспортёр банкини бу ҳақида огоҳлантиради, у эса ўз навбатида аккредитив очилгани тўғрисида экспортёрга хабар қилади. Сўнгра экспортёр товарни жўнатиб ўз банкига шартлар бажарилгани тўғрисида ҳужжатлар тақдим этади. Импортёр банки бу пулни экспортёрга ўтказади, импортёр банкига ҳужжатларни жўнатади, у эса тўловни амалга оширади.
Банк чеки – хорижий банк-корреспондентга чек эгасига кўрсатилган пул суммасини, чек эгаси банки корреспондент счётидан чек тақдим этилганда пулни ўтказиш тўғрисидаги бўйруқдир (кейинги бобларимизда халқаро ҳисоб-китобларнинг турларига алоҳида тўхталиб ўтамиз).
Do'stlaringiz bilan baham: |