6-§. Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга
ошириш асослари
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга биноан, Ўзбекистон Республикасида валюта операциялари иккига бўлинади:
Жорий валюта операциялари;
Капиталлар ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари.
Жорий валюта операцияларига товар ва хизматлар экспорти ва импорти, валюта қимматликлари олди-сотдиси, интеллектуал бойликка эгалик хуқуқини сотиш бўйича ҳисоб-китоблар, ҳамда қарз маблағларни бериш ёки жалб қилишни кўзда тутмайдиган ва тўлов муддати узайтирилмайдиган ҳисоб-китоблар, яъни:
банк қўйилмалари, кредитлар, инвестициялар ва бошқа молиявий операциялар бўйича фоиз, дивиденд ва бошқа даромадларни хорижга ва хориждан ўтказиш;
нотижорат ҳарактерига эга бўлган ўтказмалар, шу жумладан, иш ҳақи, нафақалар, алиментлар, мерослар ва бошқа шу каби операциялар киради.
Капиталлар ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларига:
инвестициялар, шу жумладан қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш;
кредитлар бериш ва олиш;
маблағларни жалб қилиш ва уларни ҳисоб варақлари ҳамда қўйилмаларга жойлаштириш;
тўловларни амалга ошириш ёки валюта қимматликларига эгалик хуқуқи вақт ўтиши билан бошқа шахсларга ўтиши билан боғлиқ ва молиявий операциялар.
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини ваколатли банклар амалга оширади. Ваколатли банклар - бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта операцияларини ўтказишга берилган лицензияга эга банклардир.
Валютавий лицензиялар уч хил:
бир мартали лицензия;
республика худудида валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензия;
бутун дунё билан валюта операцияларини амалга ошириш учун (бош) лицензия кўринишида берилади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 35та тижорат банки мавжуд бўлиб, 27таси ваколатли банк ҳисобланади.
Валюта лицензиясини олишининг асосий шартлари қаторида банкларнинг молиявий барқарорлиги, мутахассисларнинг малакаси ва банкнинг техник ва коммуникацион алоқа воситалари билан таъминланганлиги туради.
Лекин ҳозирда Республикамизда валюта операцияларини ривожлантириш борасида жиддий муаммолар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Хорижий валюталарга бўлган барқарор талабнинг юзага келмаганлиги (бу холатда Республика валюта биржасида АҚШ долларини сотиб олишга талаб узлуксиз ошиб бораётганлиги кўрилади. Бунинг натижасида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашинув курси тўхтовсиз ўзгариб бормоқда).
Мамалакат жорий валюта бозорининг ликвидлигини таъминлаш имконияти юзага келмаган. Бунинг натижасида Ўзбекистон банклари томонидан муддатли валюта операциялари деярли амалга оширилмайди.
Ўзбекистон сўми баҳоловчи валюта вазифасини бажара олмаётганлиги. Шунинг учун баҳолови валюта вазифасини бажарадиган иккинчи валютага муҳтожлик сезилади. Натижада Ўзбекистон худудида бир қатор валюта инструментларида фойдаланиш доираси қисқаради;
Корхона ва ташкилотларнинг жорий валюта ҳисобварақаларини юритиш тартиби битимларнинг объектига қараб йўналтирилган. Натижада корхоналар фақат белгиланган товарларни харид қилиш учунгина тўловни амалга ошириш хуқуқига эга. Бу товарларни харид қилиш учун тузилган шартномалар ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ҳамда мижозга хизмат кўрсатувчи банкда албатта қайд этилиши керак.
Тижорат «спот» курсларининг бозор баҳосини шакллантиришда айрим муаммоларни мавжудлиги. Бу ҳол жорий савдо операцияларини, банкларнинг депозит ссуда операцияларини амалга оширишга тўсқинлик қилади, чунки бунда курснинг кескин ва фавқулотда ўзгариш хавфи сақланиб қолади;
Халқаро ҳисоб-китоб операциялари тўлов нисбатан юқори даражада кафолатланган ҳисоб - китоб шаклларида амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда ҳужжатлаштирилган аккредитив билан ҳужжатлаштирилган инкассадан асосий ҳисоб-китоб шакли сифатида фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |