5-§. Ўзбекистонда валюта бозори ва валюта операциялари



Download 51,49 Kb.
bet1/7
Sana13.06.2022
Hajmi51,49 Kb.
#661716
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
валюта


5-§. Ўзбекистонда валюта бозори ва валюта операциялари

Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгандан кейин халқаро иқтисодий молиявий муносабатларининг субъекти сифатида жаҳон хўжалигида мухим ўрин олиб бормоқда. Ўзбекистонда кўплаб ҳорижий инвестицияларга асосланган қўшма корхоналар, трансмиллий корпорацияларнинг ваколатхоналари очилмоқда. Ўзбекистон ҳорижий мамлакатлар билан товарлар ва хизматлар билан савдо-сотиқ қилиш, ссуда капитали ва инвестицияларнинг ҳаракати, ишлаб чиқариш ва илм-фан борасида, ишчи кучининг миграцияси ва халқаро туркум соҳаларида ташқи иқтисодий, молиявий алоқаларга киришган. Булар ўз навбатида валюталарнинг олди-сотдисини тақозо қилади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси ўзининг валюта сиёсатини ишлаб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта-иқтисодий сиёсати концепцияси иқтисодий ислоҳотлар дастурига таркибий қисм бўлиб киради. Ўзбекистонда валютани тартибга солиш департаменти, кейинроқ эса Республика валюта биржаси тузилди. Бу биржада ҳозирги кунда қаттиқ валюталар билан ҳам, юмшоқ валюталар билан ҳам фаол операциялар ўтказилмоқда.

Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сонли «Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида операциялар ҳажмини кенгайтириш тадбирлари тўғрисидаги» қарорига биноан Ўзбекистонда корхоналар ва ташкилотларнинг чет эл валютасидаги вақтинчалик бўш маблағларини жалб қилиш, ҳамда ўтказилаётган валюта алмаштириш операциялари самарадорлигини ошириш ҳисобига валюта бозори ҳажми кенгайтирилди. Чет эл валютасини сотиб олиш, сотиш ва валюта операцияларининг самарадорлигини ошириш бўйича (валюта алмаштириш) конверсия операцияларини республика иқтисодиётини ривожлантириш устуворликларига мувофиқ ўтказиш тартиби белгиланди.

Бу қарорга мувофиқ, валюта биржасида эркин алмаштириладиган валютани устувор тартибда сотишга доир операциялар қуйидаги вазифаларни бажариш учун ўтказилади:

1. Ишлаб чиқариладиган товарлар, технологиялар ва хизматларни экспорт қилиш асосида ишлаб чиқаришни валютада қоплашни таъминлайдиган ёки импортнинг ўрнини босувчи, ҳисобланган ва устуворлар рўйхатига киритилган ишлаб чиқаришлар учун технологиялар сотиб олиш учун валюта алмаштириш лозимлиги таъкидланган эди. Қуйидаги тармоқлар устувор валюта алмаштириш (конвертирлаш) ҳуқуқидан фойдаланадилар:




  • қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш;


  • маҳаллий хом-ашёга асосланиб озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш;


  • маҳаллий ҳом-ашёдан халқ истеъмоли учун товарлар ишлаб чиқариш;


  • тиббиёт жихозлари ва дори-дормонлари ишлаб чиқариш;


  • товарлар экспортини таъминлайдиган ва импортнинг ўрнини босадиган фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришлар учун бутлаш буюмлари ва хом-ашё сотиб олиш ва бошқалар.


2. Марказий банкнинг сўмларни эркин алмаштириладиган валютага алмаштириш ҳуқуқини берадиган патентлари бўйича истеъмол бозорини халқ истеъмоли ва озиқ-овқат товарлари билан тўлдириш билан шуғулланувчи субъектларга валюта операцияларида устуворлик берилган эди.

Республика валюта бозорида устувор пул алмаштириш ҳуқуқини берадиган импорт озиқ-овқатлар рўйхатига шакар, қуритилган сут, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари, чой, сариёғ, гўшт ва озиқ овқат концентратлари киритилган.

Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида ҳафтасига беш кун валюталар курслари котировкаси амалга оширилади. Бунда валюта курслари кросс-курс ёрдамида аниқланади.

Маълумки, импорт чет эл валютасига талабни келтириб чиқаради, экспорт эса, ўз навбатида, унинг таклифини яратади. Чет эл валютасига талаб ва таклиф бир-бири билан валюта бозорида мужассамланади. Хўжалик субъектлари зарур миқдордаги чет эл валютасини сотиб олиш истагини билдириб махсус банкларга мурожаат қилади. Банклар жорий валюта курси бўйича уларга чет эл валютасини сотиши мумкин. Тижорат банкларининг чет эл валютасини сотиш имконияти чексиз бўлмайди ва уларнинг активида миллий ҳамда чет эл валютасидаги маблағларнинг мавжудлик миқдори лимитланади. Агар сотиб олишга талаб тушган пайтда тижорат банки активлари мажмуасида валюта етарли бўлмаса, у банклараро валюта бозорида бошқа банкдан ёки халқаро валюта бозорида бирон бир чет эл банкидан зарур валютани сотиб олиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ички валюта бозори икки қисмдан иборат:

1. Республика валюта биржаси. Валюта биржасида - норезидентларни иштирок этишига рухсат этилмайди. Унга фақат республикадаги ваколатли тижорат банклари аъзо бўлиши мумкин.

2. Биржадан ташқари валюта бозори.

Ўзбекистон Республикаси миллий валюта бозорида чет эл валюталарини сотиб олиш ва сотиш йўли билан миллий валюта курсига таъсир этиш мақсадида девиз сиёсати ўтказилади. Девиз сиёсатининг қуйидаги асосий кўринишлари мавжуд:

1. Валюта интервенцияси, яъни миллий валюта курсининг қисқа муддатли вақт оралиқларида юзага келадиган кескин тебранишларига барҳам бериш мақсадида Марказий банк томонидан чет эл валюталарини сотилиши ёки сотиб олиниши.

2. Чет эл валюта резервларини диверсификация қилиш, яъни бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳорижий давлатлар валютасида резервлар ташкил қилиш. Шунинг учун корхоналар, банклар ва ҳуқумат бир вақтнинг ўзида бир неча валюталарда вакиллик ҳисобварақларини очадилар. Хозирги кунда валюта резервларини диверсификация қилиш резерв таркибидаги нобарқарор валюталарни сотиш ва уларнинг ўрнига барқарор валюталарни сотиб олиш йўли билан амалга оширилади.

3. Девальвация, яъни миллий валюта курсини қонуний асосда расмий хорижий давлат валютасига нисбатан пасайтириш. Ҳар бир мамлакатда миллий валюта курсини аниқлаш учун хорижий валюта танлаб олинади. Бу база валютаси дейилади. Ўзбекистонда база валюта ролики АҚШ доллари бажаради.

4. Ревальвация, яъни миллий валюта курсининг хорижий валюта курсига нисбатан расман оширишини.

5. Валютавий чеклашлар, яъни хорижий валюталар ва валютавий қимматликлар олди-сотди қилиш операцияларига нисбатан ўрнатилган чеклашлар.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта бозорининг муҳим субъекти бўлиб, валюта сиёсати доирасида куйидаги операцияларни амалга оширмоқда:


  1. Валюта интервенцияси.


  2. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги билан ҳамкорликда хукуматнинг ташқи қарзини тўлашни амалга оширмоқда.


  3. Марказий банк ўз балансидаги чет эл валюта резервларини бошқариш операцияларини бажармоқда. Бунда айниқса «СВОП» муддати валюта операцияларидан кенг фойдаланилмоқда.


  4. Жорий валюта бозорида олди-сотди операцияларининг узлуксизлигини таъминлайди.


Ўзбекистон Республикасининг халқаро валюта бозорларида қатнашувчи ваколатли банки бўлиб Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳисобланади. Миллий банк кўплаб мамлакатлар банкларида ўз вакиллик ҳисоб рақамларини очган. Шу билан бирга кўплаб ҳорижий банклар Миллий банкда ўз вакиллик ҳисоб рақамларини очганлар. Миллий банкининг ҳорижий банклардаги вакиллик ҳисоб рақамлари ÍОСТРО ҳисобварақлари, хорижий банкларнинг Миллий банкдаги ҳисоб рақамлари ВОСТРО ҳисоб рақамлари дейилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда турли ҳорижий ҳисоб-китоблар бўйича тўловлар SWIFT - «Society Fon Worldwide Interbank Financiol Telecommunications» электрон ҳисоб-китоблар тизими орқали амалга оширилмоқда.

Миллий банк халқаро валюта бозорларида хорижий валюталарнинг олди-сотди бўйича турли нақд ва муддатли валюта операцияларини амалга оширмоқда ва у валюта рискидан суғурталаниш мақсадида турли хеджинг усулларидан, хусусан валюта фьючерсларидан валюта опциони, валюта своплари, форвард битимларидан ҳам фойдаланмоқда.

Бреттон - Вудс валюта тизими инқирозга учрагач, 1976 йилдан бошлаб янги валюта тизимига ўтилди. Унга мувофиқ олтин паритети бекор қилинди, сузувчи валюта курсларига ўтилди.

Натижада жаҳон валюта бозорларида валюта курслари тебранишлари кескин тезлашиб кетди. Валюта бозорларида чайқовчилик ҳарактердаги валюта курслари ўртасидаги фарқдан фойда олишга қаратилган валюта операцияларини амалга ошириш кучайди. Электрон ҳисобланиш тизимларининг жорий қилиниши тўловларни тезлаштирди ва турли валюта бозорлари ўртасидаги алоқаларни осонлаштирди. Валюта бозорларида долларнинг мавқси пасайиб, немис маркаси, япон иенаси, швейцария франки, шунингдек махсус тўлов бирликлари, яъни СДР, ЭКЮнинг обрўйи ошди.

Юқоридагиларнинг барчаси замонавий валюта бозорининг хусусиятларини белгилаб берди. ҳозирги кунда энг йирик валюта бозорлари бўлиб, Лондон, Франкфурт, Нью Йорк, Чикаго ва Сингапур биржалари ва бошқалар ҳисобланади.

Замонавий валюта бозорлари халқаро ҳисоб-китобларнинг вақтида амалга оширишини таъминлаш, товар, хизмат ва капиталларнинг халқаро айланишига хизмат кўрсатиш, валюта курсларини аниқлаш, валюта рискларидан химояланиш механизмларини ишлаб чиқиш, давлатларнинг валюта сиёсатини амалга оширишга ёрдам бериш функцияларини бажарди.

Валюта бозорларининг субъектлари бўлиб, тижорат банклар, Марказий банклар, трансмиллий корпорациялар, ҳукумат органлари, халқаро молия-кредит ташкилотлари, турли дилерлар, брокерлар ҳисобланади. Валюта бозорлари давлат томонидан тартибга солинади ва назорат қилинади. Валюта бозорини тартибга солишни одатда мамлакат Марказий банки ва Молия Вазирлиги амалга оширади.

Валюта операциялари моҳиятига кўра нақд ёки муддатли бўлиши мумкин. Нақд валюта операциялари ёки «спот» рақамлари валюта олди-сотди бўйича битим тузилгандан кейин тузилган вақтдаги курс, яъни «спот» курс бўйича иккинчи иш кунида нақд валютага етказиб беришни назарда тутади.

Муддатли валюта битимлари - бу битим тузилгандан кейин битим тузилаётган вақтдаги курс бўйича келишилган валютани маълум муддат ўтганда, етказиб беришни назарда тутувчи валюта битимларидир. Муддатли валюта операцияларининг «форвард», «фьючерс», «опцион», «своп», «арбитраж» шакллари мавжуд. Муддатли валюта операциялари тижорат мақсадларида валюта конверсияси, яъни валюта рискини суғурталаш мақсадларида валюта маблагларини олдиндан сотиш ёки сотиб олиш, ҳорижга чиқарилган портфель ва тўгри инвестицияларни валюта курсининг салбий ўзгаришдан суғурталаш, курслар ўртасидаги фарқдан фойда олиш мақсадларида қўлланилади.

Валюта курсларининг мумкин бўлган ўзгаришларидан кўриладиган зарарлардан, яъни валюта рискидан суғурталанишининг турли усуллари ҳозирги кунда амалиётда қўлланилмоқда. Бунда валюта рискини «хеджинг» қилиш қўлланилади. «Хеджинг»да форвард операциялари опционлардан фойдаланилади. Валюта рискини баҳо валютасини тўғри танлаш ва контрактлар бўйича валюта позициясини тартибга солиш орқали ҳам камайтириш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси валюта бозори ва амалга оширилаётган валюта операциялари ривожланиб бормоқда. Бунга асосий сабаблардан бири валютанинг ички конвертацияси йўлга қўйилганлиги, иккинчи сабаби валюта бозори ёпиқ типда бўлиб, қатнашувчи субъектлар ва валюта операциялари чекланганлигидир.



Download 51,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish