5-§. Ўзбекистонда валюта бозори ва валюта операциялари


-§. Ўзбекистонда валюта операцияларини ривожлантириш



Download 51,49 Kb.
bet3/7
Sana13.06.2022
Hajmi51,49 Kb.
#661716
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
валюта

7-§. Ўзбекистонда валюта операцияларини ривожлантириш

имкониятлари

Ҳозирги кунда республикамиз хукумати томонидан банк соҳасига катта эътибор берилмоқда. Бунга банкларнинг 4 йил муддатга солиқлардан озод қилинганлиги мисол бўла олади. 1993 йилда «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валютани тартибга солиш масалалари бўйича деярли умуман янги норматив база яратилган. Қисқа вақт ичида Марказий банк валюта операцияларини амалга ошириш бўйича қонуний асосларни ишлаб чиқиш ва яхшилаш борасида катта ишлар бажарилган.

Ишлаб чиқилган норматив актлар хорижий валютани юридик ва жисмоний шахслар томонидн олди-сотдисининг тартиби; ички валюта бозорининг амал қилиш тартибини; республика ҳудудида хорижий банклар ва хорижий капитал иштирокидаги банкларни ташкил қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва аккредитация қилиш тартибини, тижорат банкларига хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун лицензиялар бериш шартлари; резидент ва норезидент юридик ва жисмоний шахсларга хорижий валютада ҳисоб варақларини очиш ва юритиш тартиби; юридик ва жисмоний шахслар томонидан хорижда валюта ҳисоб варақларини очиш тартибини; республика худудида хорижий валюта билан касса операцияларини амалга оширишнинг тартибини; банк муассасаларида валюта қимматликлари билан касса ишларини олиб бориш тўғрисидаги низом ва бошқаларни ўз ичига олган.

Ваколатли банкларнинг молиявий жиҳатдан борқарорлигини таъминлаш, мижозларнинг манфаатларини химоя қилиш мақсадида Марказий банк чет эл валютасидаги операциялар бўйича иқтисодий меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиққан. Хусусан, ваколатли банкларнинг валютавий хавф-хатарини камайтириш мақсадида банк бўйича, шу жумладан ҳар бир алоҳида валюта тури бўйича очиқ валюта позицияларига лимитлар белгилаб қўйилди. Ҳозирда банк бўйича валюта позицияси банк ўз маблағларининг 20 % миқдоридан ошмаслиги керак, алоҳида бир валюта тури бўйича очиқ валюта позицияси эса 5 %дан ошмайди.

Ҳозирги вақтда корхона ва ташкилотларнинг валюта тушумидан муайян қисмини мажбурий равишда ваколатли банкларнинг ўзига сотилиши Республикада биржадан ташқари валюта бозорининг ривожланиши янада тезлаштирмоқда. Лекин шуни айтиб ўтиш жоизки, банклар ҳам, ўз навбатида валютавий тушумларини муайян қисмини мажбурий равишда сотадилар.

Инвестициялар оқимига, валюта тартибига солиқлар ҳам катта таъсир ўтказмоқда. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистонда 2003 йил 15 октябрда ХВФ келишувларининг VIII моддасини, яъни миллий валютанинг конвертирланишни таъминлаш тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши катта аҳамиятга эга бўлди.

Бу эса, ўз навбатида:

Биринчидан, хорижий валютага бўлган барқарор талаб ҳажмини аниқлашга имкон беради ва Марказий банк бундай шароитда ўз қўлида бор инструментларни ишлатиш орқали валюта бозорини эркин тартибга солиш имконига эга бўлади. Ва натижада миллий валютанинг курси нисбатан барқарор ушлаб турилади.

Иккинчидан, мамлакат жорий валюта бозорининг ликвидлиги таъминланади ва бунинг оқибатида муддатли валюта операциялари - форвард, опцион битимларининг қўлланилиши билан валюта тушуми манбалари сезиларли кўпаяди.

Учинчидан, тижорат «спот» курсларининг бозор баҳосини аниқлаш осонлашиб, натижада жорий савдо операцияларини, депозит, ссуда операцияларини амалга ошириш жадаллашади ва бу эса, ўз навбатида, валюта тушумларини оширади.

Тўртинчидан, инкассо ва ҳужжатлаштирилган аккредитивлардан ташқари бошқа халқаро ҳисоб-китоб шаклларида ҳисоб-китоблар амалга оширилишининг ривожланишини таҳмин қилиш мумкин, чунки бунда курсларнинг кескин ўзгариши кутилмайди.

Бешинчидан, валюталар олди-сотди эркин бўлганидан кейин, экспорт-импорт операциялари ҳажми кўпаяди ва бу эса ўз навбатида валюта операцияларининг спеккулятив суғурта ва бошқа турларининг Ўзбекистон валюта бозорида кенг қўлланишга олиб келади, бу эса охир-оқибатда миллий фаровонликка хизмат қилади.

Яна хал қилиниши керак бўлган муаммо - бу мамлакат экспорт потенциалини оширишдир. Бунинг учун эса корхоналар рақобатбардош маҳсулотларни кам харажатлар билан ишлаб чиқариш ва дунё нархларида сотиши керак.

Бунинг учун эса биринчи навбатда, халқаро кредит ташкилотлари томонидан очилаётган кредит линиялари бўйича олинаётган кредит маблағларини, биринчи навбатда, миллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш зарур. Бунда кредит маблағларининг 100 % ўзлаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Шундай бўлган тақдирда миллий валюта бирлиги бўлган сўм ҳам, баҳоловчи валюта вазифасини ўташи мумкин. Бу эса, ўз навбатида валюта бозоримизнинг янада ривожланишига валюта операцияларининг кенг кўламда амалга оширилишига замин яратган бўларди.



Download 51,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish