Мазмуни ва намоён бўлиш шаклига қараб, ғояларни бир қанча турларга ажратиш мумкин.
1. Илмий ғоялар.2. Фалсафий ғоялар.3. Диний ғоялар. 4. Бадиий ғоялар.
5. Ижтимоий-сиёсий ғоялар.6. Миллий ғоялар.7. Умуминсоний ғоялар ва ҳоказо.
Ўз олдига қўйган мақсади, қандай жамият қурмоқчи экани, бунга қандай йўллар ва воситалар билан эришмоқчи бўлаётгани ҳақидаги ғоялар тизими ҳар бир миллат, халқ ва жамиятнинг миллий мафкураси асосини ташкил этади.Шунингдек, тафаккур - бу моҳиятан «жонли» фикрдир. «Жонли» фикр ёки конкрет индивиднинг реал тафаккури ҳеч қачон соф мавҳум бўлмайди. Конкрет индивид томонидан амалга ошириладиган реал тафаккур жараёни мураккаб ва динамик тизим бўлиб, мавҳум-дискурсив, ҳиссий-образли, эмоционал-интуитив компонентларни ўзида мужассам этади. Бунга шунингдек, мақсад, ирода, идеал ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган омиллар ҳам қўшилади.
Индивидуал онгда пайдо бўлган ғоялар ижтимоий мавқега эга бўлиши ҳам, бўла олмаслиги ҳам мумкин. Албатта, ҳар қандай фикр, бинобарин ҳар қандай ғоя ижтимоий моҳиятга эга, аммо бу деган сўз-ҳар қандай ғоя ижтимоий даражадаги мавқега эга деган сўз эмас. Ҳар қандай фундаментал тамойил ёки чуқур ва оригинал фикр ғоядир, аммо бундай тамойил ёки чуқур оригинал фикрларнинг ҳаммаси ҳам «ҳаётий ва илмий далилларга асосланган» бўлиши, албатта «ижтимоий воқеликнинг инъикоси» бўлиши шарт эмас, чунки ғояда фақат реал воқеликгина акс этиб қолмасдан, ҳали воқеликка айланмаган, аммо реал воқеликка айланиши лозим ва мумкин бўлган имконий-потенциал, нореал воқелик ҳам, шунингдек гипотетик, ҳаёлий воқелик ҳам ўз ифодасини топиши мумкин. Шунинг учун, ҳар қандай ғояни социал-сиёсий ғоя сифатида талқин этиш унчалик тўғри эмас.
Шу нуқтаи назардан, ғоя - қудратли системалаштирувчилик, эвристик, ундовчи-таъсирчанлик потенциалларга эга бўлган, ўзининг социал қийматлилиги билан ажралиб турадиган фундаментал тамойил ёки чуқур ва оригинал фикрдир, деган тавсиф анча диққатга сазовордир.
Ғоянинг конструктив ва диструктив кўринишларини изоҳлаб беринг.
2. Ғоялар миллий, умуминсоний, минтақавий, ирқий, диний ва бошқа турли шаклларда намоён бўлади. Шунингдек, уларнинг афсона ва ривоятлар воситасида ифода этилган мифологик, илоҳий қадриятлар мажмуаси бўлган диний, оламга илмий ёндашув асосида вужудга келган дунёвий кўринишлари ҳам бор. Ғоялар тизимида мифологик асоснинг ўрни каттадир, зеро, ибтидоий ҳаёт даврида мифологияга асосланган диний-илоҳий қарашлар асосида, тотемизм, анимизм, фетишизм каби ғоявий тизимлар - мафкура шакллари бўлган. Тараққиётнинг кейинги босқичларида миллий асосдаги ҳиндуизм, иудаизм, конфуцийлик сингари диний мафкуралар шаклланган. Японлар эса ўзларининг миллий дини - синтоизмни яратганлар . Бунёдкор-конструктив ғоялар деб, инсонни улуғлайдиган, унинг куч-ғайрати ва салоҳиятини ошириб, халқи, Ватани, бутун инсоният учун фойдали ишлар қилишга сафарбар этадиган, ўзида меҳнат, тараққиёт, дўстлик, тинчлик, адолат, ҳалоллик каби эзгу мақсадларни мужассам этадиган ғояларга айтилади.
Бунёдкорлик ғоялари юртни обод, халқ ҳаётини фаровон қилишдек олижаноб мақсадлар билан ажралиб туради. Улар инсоният цивилизацияга эришган даврлардан буён жамият ҳаётининг энг эзгу ғоялари сифатида яшаб келмоқда. Ислом Каримовнинг «Ўзбек том маънода бунёдкордир» деган сўзларида ҳам ана шу боқий ғояларнинг маъно-мазмуни ўз ифодасини топган. Бундай бунёдкорлик халқимизга ота-боболаридан меросдир. Инсоният тарихида одамлар онги ва шуурига адолат, ҳақиқат, эзгулик, меҳнатсеварлик каби юксак ғоялар уруғини сепган зот, пайғамбар Зардўшт яратган «Авесто» китобида қуйидаги сатрлар мавжуд: «Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу ишлар билан эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу ишни алқайман. Ўзимни бори эзгу фикрга, эзгу сўзлар (айтиш)га, эзгу ишлар амалига бахшида қиламан, барча ёмон фикрлардан, ёмон сўзу ёмон ишлардан юз ўгираман». Бу юксак ғоялар бундан 2700 йил муқаддам яшаб ўтган ватандошимиз Зардуштнинг ўлмас мафкураси эди. Қадимги Дунё бунёдкор ғоялари:
Do'stlaringiz bilan baham: |